Главная / Маданият / Ажратилган бўлакли гаплар
<

Ажратилган бўлакли гаплар

Топшириқлар: Қуйидаги гапларни қиёсланг. Улар ўзаро нимаси билан фарқ- ланишини айтинг.

Шоир ва драматург Уйгун 1905 йилда Марки шаҳрида тугилган.

Уйгун, шоир ва драматург, 1905 йилда Марки шаҳрида тугилган.

Юқорида берилган иккала гапда ҳам Уйгун – эга, шоир ва драматург – Уйгун нинг изоҳловчиси; Марки шаҳрида ўрин ҳоли.

Иккинчи гапда шоир ва драматург сўзлари Уйгун сўзидан кейин келиб, ажратилган бўлак вазифасида қўлланяпти.

Ажратилган бўлак ўзидан олдин келган бўлакни изоҳ- лаб, таъкидлаб, бўрттириб ифодалайди ва ҳар икки томони- дан вергул ёки тире билан ажратилади. Мисолларга диққат қилинг:

Мен, Соҳиба Умарова, 11-синфда ўқийман.

Эсенхоннинг суянган тоги-тугишганлари бор эди. («М.»)

Бу гапларда эгалар ажратилган.

Еки: Янги котиба дарров ишни бошлаб юборди – ҳуж- жатларни тартибга солди. Бу гапда кесим ажратилган.

Эслатма: Ажратилган кесимни уюшиқ кесимлардан фарқлаш керак.

Барча гап бўлаклари ажратилади.

  1. Доктор беморнинг, Наргизанинг, ҳароратини ўлчаб, бошини чайқади. /Қаратқич-аниқловчи ажратилган/
  2. Дунёда юртлар куп – сулим, улугвор. /Сифатловчи – аниқловчи ажратилган/
  3. Рустам акаси билан, моҳир қурувчи Довуд билан, фахрланарди. /Тўлдирувчи ажратилган/
  4. Қуёш шарқдан, кўкимтир тоглар орасидан, мўралаши билан қишлок, яна ҳам яшнаб кетарди. (О.Акрамхўжаев) /Ўрин ҳоли ажратилган/

Эслатма: Ҳолнинг ҳамма турлари ҳам ажратилиб келиши мумкин.

  • машқ. Ўқинг. Берилган гаплардаги ажратилган бӯлакларни аниқ- ланг. Қандай бӯлаклар ажратилганини изохданг. Ажратилган бўлаклардаги оҳанг ва тартибга диққат қилинг.
  1. Болалик орзулари ӯттиз кунлик ой нури каби унга хиё- нат қилди – зулмат қаърига сингиб кетди. (Т.М.) Инсон қиладиган ишларнинг энг ёмони – риёкорлик, яъни иккиюзла- мачиликдир. (М.) 3. Булутлар билан олишиб чарчаган қуёш уфққа умидсиз бош қўйди – кўздан ғойиб бӯлди. 4. Ӯша отга мана бу боланинг, Худойбердининг, ишқи тушиб қолган экан. (М. И.) 5. Ўрта бўй, оппоққина, қирқ ёшлардаги дӯмбоқ аёл – Ёрқинойнинг онаси Гулжон опа – Анварни илиқ кутиб олди. (О.Ё.) 6. Сидиқжон Ўрмонжонни товушидан – сӯзларидан таниди. (А.Қ.) 7. Чорраҳанинг – катта майдоннинг атрофида сон-саноқсиз одамлар кўп. (А.Қ.) 8. Домланинг, Обид Юнусо- вичнинг, яхши насиҳатларини эшитиб ӯтириб, бир воқеа эсим- га тушиб кетди. (О.Ё.) 9. Ҳар қайсимиз ўз ӯйимиз билан банд эдик, аммо хаммамиз бир одамни – онамни ўйлардик. (Ў.Ҳ.)
  2. Ӯн саккиз ёшимда, қутлуғ кунимда,

Онам хадя этди қилич ва калам. (Б. Б.)

  1. Ғала-ғовур шаҳарда Уларга ором қайда.

Улар мазза қилмокда

Ӯрмонда – тип-тинч жойда. (Ҳ.Раҳмат)

  • машк. Остига чизилган сӯзлардан кейин ажратилган бўлаклар қўшиб ёзинг. Қандай бўлак ажратилганини изохлаб беринг.
  1. Акам … Ўш давлат университетида ӯқийди. 2. Узокда … қизил сур булутлар йиғила бошлади. (Ч.А.) Сотиболди кушнисини… чақирди (А.Қ.) 4. Шуҳрат Толиб аканинг… гапларидан уялиб кетди. Узокдан … карнай-сурнай овозлари

эшитиларди. 5. Бола авария бўлган жойга якинлашмади………….. 6.

Кишда… кашта, дуппи тикишда онасига ёрдамлашарди.

  • машқ. Ӯқинг. Ажратилган ҳолларни топиб, ҳолнинг қайси тури ажратилганини изохлаб беринг.
  1. Супадан жуда нарида, марвартак тутлар салқинида, оломон хўмрайиб қараб турар эди. (М.И.) Аллақаёкдан, узокдан, онанинг мулойим овози келди. 3. Дельфин ҳар куни 40

ёки кунора бир вақтда – чошгохда келадиган бўлди. (Қ.М.) 4. Қурбон отасупага, сада остига, жой қилди.                                                                                           5. Бошқа бир

жойда – ҳовлининг ичида аллакимнинг тажангланиб қийқир- гани эшитилар эди. (М.И.) 6. Қишлокдан бир қир нарида – беҳисоб қизғалдоқлар далани қизартириб, хиёл чайқалиб турган жойда – Ҳулкар ўт ўрарди. (П.Қ.)1. Дадам шу атрофдан – қишлоқнинг чиқаверишидан дўкон қидирди. (А.Ҳ.)

  • машқ. Кўчиринг. Ажратилган бўлакли гапларда тиниш белгила- рининг қўлланилишига диққат қилинг.
  1. Наврўз байрами йилнинг энг гўзал фаслида – табиат қиш кийимини ечиб, олам гулга бурканган, қир-адирлар, боғ- бўстонлар кўм-кўк баҳор либосини кийган пайтда келади. 2. Бобур ўзининг оромгоҳи қилиб қўл остидаги бепоён юртлардан энг хушҳаво, табиати гўзал жойни – Қобулни танлагани бежиз эмас. 3. Ҳумоюн ўн беш ёшга кирганда унинг китоб жавонида отасининг яна бир асари – аруз илмига бағишланган «Мухтасар» пайдо бўлди. (П.Қ.) Ўша биз суянган тоғимиз, ишонган боғимиз – ўрда хавф-хатар остида қолди. (Т.Қ.) 5. «Ўтган кунлар» асари икки ёшнинг пок севгиси – ҳижрону азоблари, қувончу шодликлари асосига қурилгани учун ҳам хар бир қалбга сирдош бўлгудек қадрга эга. (Журн.) 6. Бундан тўққиз йил муқаддам уни мамлакатнинг улкан шаҳарларидан бири – Ўтрорга ҳоким этган эдилар. (Мирм.)
  • машқ. Ўқинг. Гуруҳларга бўлиниб, 1-гуруҳ эга ажратилган, 2-гурух тўлдирувчи ажратилган, 3-гуруҳ ҳол ажратилган гапларни кўчиринг ва синтактик тахлил қилинг.
  1. Бола ўзининг бояги сўзини – отасининг ижодидан ибрат олишга хаваси зўрлигини ҳозир чиндан исбот қилмокда эди. (П.Қ.) Эртаси кечқурун, соат еттиларда, ота-бола етакла- шиб кириб келишди. 3. Ўша куни мен ўз бахтимни – сизни уч- ратдим. 4. Бир куни уйига маҳалланинг обрўли одами – кимсан домком меҳмон бўлиб борганида хасис унинг олдига ликоп- чада тут майиз қўйибди. 5. Биз, опа-сингил, хар куни мактаб- дан чиқиб, бувимнинг ховлисига борардик. Аллақандай куч мени ичкарига – сиз кириб кетган эшикка чорларди. (Ў.Ҳ.) 7. Мен, Ширин Азизова, Ўзган шаҳрида туғилганман.
  2. Амирлар ва беклар ҳукмдорнинг оёқ томонидан – пойгоҳ- дан жой олиб, вужудлари қулоққа айланган ҳолда ерга қараб ўтирардилар. (Журн.) Бандага хос бўлмаган кибр ўзининг энг зўр вазифасини – одамни одамга ёмон кўрсатиш, бир ким- сани иккинчисидан нари итариш ишини амалга оширишга киришган эди. (Т.М.) 10. Тоҳир қоронғи осмоннинг узок бир четига – Сирдарёдан нарида жойлашган Ахси томонга инти- зор кўзлар билан тикилди. 11. Бобур ўша Йили ёзиб тугаллаган шеърий китоб – «Мубаййин» Ҳумоюннинг номига чиндан ҳам қофиядош эди. (Л.Қ )
  • машқ. Ўзингиз ёқтирган адиб асаридан ажратилган бўлакли гап- ларга олтита мисол топиб ёзинг. Қандай бўлак ажратилганини изохлаб беринг.
  • машқ. Қуйидаги тест саволларининг тўғри жавобини белгиланг.
  1. Қайси қаторда аниқловчи ажратилган?
  2. Дониёр ўрнига ўтириб, чала ишларини ниҳоясига етказмоқчи бўлди.

Б. Қўчқоров – дўнг пешана, қирра бурун, кўкракдор, полвон тахлит йигитча – кичкина район газетасига кўз тикиб ўтирар эди.

  1. Ҳикоянавис бизни ҳар сафар соддадил одамлар, оддийгина воқеалар ичига бошлайди.

Г. Самандаров ер остида Сафаровга қаради.

  1. Қайси қаторда ўрин холи ажратилган?
  2. Пастда, пахтазор этагида, муздай булоғи билан ёз кезлари киши жонига оро кирадиган теракзорлари бор эди.

Б. Ботиралининг аскарликка кетганига уч йилдан ошди.

  1. Маҳаллада одамнинг ёлғизлиги билинмайди.

Г. Савдогарлар, элчилар ва уларнинг хизматкорлари ҳам ичларидан қилич тақиб олган эдилар.

  1. Қайси қаторда тўлдирувчи ажратилган?
  2. Олимларнинг хизмати мангу қолади.

Б. Ёмонга бош бўлгунча, яхшига йўлдош бўл.

  1. Қоронғилик … қуюқлашиб борарди.

Г. Халқ мулкининг катта парчасини, юз гектар олтин тупрокни неча йиллардан бери қамиш, шўр босиб ётибди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …