Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 стандартига мос ёқилғи ишлаб чиқаришга ўтилади – “Ўзбекнефтгаз”
<

АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 стандартига мос ёқилғи ишлаб чиқаришга ўтилади – “Ўзбекнефтгаз”

Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводларида АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилиб, Евро-5 талабларига жавоб берадиган ёқилғи ишлаб чиқаришга ўтилади. Мазкур қарор “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев а “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташрифи доирасида қабул қилинган.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ташриф давомида компания раҳбарияти завод мутасаддилари, заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширувчи гуруҳ билан учрашишди. Учрашув давомида нефть нархларининг глобал ўзгариши шароитида корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи, заводнинг мавжуд технологик қувватлари, етказиб берилаётган хом ашё нархлари ҳамда сифати, заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек Евро-5 талабларига жавоб берадиган ёқилғилар, жумладан, дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда. Ушбу янгилик Бухородан бошланиб, бутун республикага татбиқ этилади”, дейди Сиёвуш Тўрахўжаев.

Қайд этилишича, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташрифи давомида нефть маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларида сотиш, хомашё базасини таъминлаш, лойиҳанинг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, нефт нархидаги ўзгаришларга мослашиш, шунингдек, заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини қайтариш масалалари кўриб чиқилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bkjb4u69kjlba_wiyfam_iggwggmupxx

«Эркакларнинг деярли ярми иш излаб кетди» — Жондордаги жонсизланаётган қишлоқ муаммоси

2000-йилларгача бу қишлоқдан бирор киши оиласини ташлаб четга кетмаган. Чунки, бунга эҳтиёж ҳам йўқ эди. …