Главная / Жаҳон / Афғонистонлик жангарилар чегарада икки тожикистонликни ўлдирди

Афғонистонлик жангарилар чегарада икки тожикистонликни ўлдирди

Тожикистон Чегара хизмати Хатлон вилоятининг Афғонистон билан чегарадош Фархор туманида истиқомат қилувчи уч кишига “Толибон” жангарилари томонидан ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади.

afgoniston

Жангарилар Калашников автомати ва минометдан “Нива” автомобилига ҳужум қилган, автомобилда уч нафар ўрмон ходими бор эди: улардан икки нафари ҳалок бўлди, бир нафари жароҳат олди.

ТР чегара хизматидаги манба 27 август куни берган хабарга қараганда, ўрмон инспекторлари фаолият учун расмий лицензияга эга бўлган, ўша куни улар пичан ўриш учун йўлга чиққан эди, бироқ қўшни давлат ҳудудидан ўққа тутилдилар. «Дастлабки тергов шуни кўрсатмоқдаки тожикистонликлар Калашников автомати ва минометдан отиб ўлдирилган», – дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, айни дамда тожик-афғон чегараси назоратга олинган ва у ерга қўшимча чегара хизмати ва милиция кучлари ташланган. 27 август куни ҳодиса жойига иккита вертолётда Душанбедан ҳуқуқ тартибот идораларининг юқори лавозимли вакиллари етиб келди, улар орасида ички ишлар вазири ва МХДҚ раиси бор.

Афғонистон чегараси яқинида ҳалок бўлган Фархорлик икки фуқаронинг жасади экспертиза учун туман марказий шифохонасига олиб келинди. «Тергов давом этмоқда ва тегишли идоралар барча тахминларни кўриб чиқмоқда. Экспертизадан сўнг ўлдирилганларнинг жасади дафн учун қариндошларига берилади», – дея ўз сўзига қўшимча қилди манба.

Туман шифохонаси шифокорлари жароҳат олган учинчи ўрмон инспектори шифохонага олиб келинмаганини айтишди.

Ҳодиса 26 август кун ярмида Афғонистон билан чегарада юз берди: қўшни давлат ҳудудидан Фархор туманида яшовчи уч фуқаро тушган “Нива” автомашинаси ўққа тутилди.

Фархор туманидаги полиция вакилларининг айтишларича, ўқ отиш натижасида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳат олди. «Уларнинг уччалласи ҳам ўрмончилар эди. Ҳужум Афғонистон томонидан бўлди», – дейди манба.

Вафот этганларнинг исми шарифи аён бўлди: Саидов Амирхон, 1965 йилда туғилган, Мустақилликнинг 20 йиллиги жамоатининг 1 Май қишлоғида яшаб келган ва Сангаков Давлат, 1958 йилда туғилган Ғалаба жамоатининг Маргзор қишлоғида яшаган, жароҳат олганнинг исми шарифи эса Раҳмонов Сафархон.

Фархор тумани билан чегарадош бўлган Афғонистоннинг Тахор вилояти полициясининг матбуот котиби Халил Асирнинг сўзларига қараганда, ходисадан хабар топишган. Ҳозирча ҳужум ортида ким турганлигини билмаслигини айтди. «Бу ҳудуд «Толибон» қўлида», – дея таъкидлади.

Шу йилнинг баҳорида Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали Душанбеда бўлиб ўтган конференциялардан бирида Тожикистон билан чегарада 7 мингга яқин жангари тўпланиб қолганидан ўз хавотирини билдирган эди. Тожикистон Афғонистон билан 1400 кмга яқин чегарага эга.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …