Главные новости
Главная / Жамият / “Афросиёб” тезюрар поездига яна тош отишди, ИИВ баёнот билан чиқди
<

“Афросиёб” тезюрар поездига яна тош отишди, ИИВ баёнот билан чиқди

afrosiyobСамарқанд шаҳрида 15 май куни номаълум шахс “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг ойналарига тош отган ойналар дарс кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жароҳат олганлар йўқ.

“Ушбу ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида, поезддаги йўловчиларимиз манзилларига соғ-саломат етиб олишлари учун авваламбор, ота-оналарнинг фарзандларга бўлган эътибори, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва Самарқанд вилояти МФЙ мутасаддилари томонидан ёшларга бу борада тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришларини сўраймиз”, – дейилади ИИВ хабарида.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

shahrituz-2

Маҳаллаларда ижтимоий нафақани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли …