Главные новости
Главная / Жаҳон / Афғонистонлик учувчи қиз бутун дунё бўйлаб парвозга отланди
<

Афғонистонлик учувчи қиз бутун дунё бўйлаб парвозга отланди

6e7c4746f4d3d95f23c2867a2a247ffdШоиста Ваиз 29 ёшда, Афғонистондаги қочоқлар лагерида туғилган ва 1987 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб келган. У бутун Ер шари бўйлаб парвоз қилган энг ёш учувчи бўлиши мумкин. Ҳозирда Шоиста афғонистонлик энг ёш сертификатга эга учувчи саналади.

“Парвозлар—мен учун чексиз завқ. Мен ўз олдимга янги ва янги мақсадлар қўйиб, уларни забт этишни хоҳлайман. Мен математикани кўпроқ ўқишни бошладим ва ҳисоб илми билан жиддий шуғулланаяпман. Шу билан бирга мен самони забт этишни орзу қилдим. Орзуларга эришаётганимга ишониш қийин. Менинг ўрнимда истаган одам бўлиши мумкин”, дейди учувчи қиз.

Ваиз ўзининг дунё бўйлаб парвозини Флорида штатидан бошлади. У 25800 километрлик масофани учиб ўтиш учун 18 мамлакат, жумладан Италия, Миср, Австралия, Сингапур, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар устидан учади ҳамда Флоридага қайтади. Парвоз чоғида 30 марта тўхтайди. Саёҳат суғуртасини Халқаро фуқаролик авиацияси зиммасига олган.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда бутун дунёда тижорий парвозларда атиги 5 фоиз аёллар иштирок этади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …