Главная / Жаҳон / Афғонистонда “Толибон”нинг 37 жангариси терактга тайёрланаётганда портлаб кетди
<

Афғонистонда “Толибон”нинг 37 жангариси терактга тайёрланаётганда портлаб кетди

07

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида “Толибон”нинг 37 жангариси теракт учун тайёрланаётган миналаштирилган автомобилнинг портлаши натижасида ўлди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги маълум қилди.

“Толиблар автомобилни теракт учун тайёрлаётган бўлган. Портлаш оқибатида 37 толиб ўлган”, дейилган хабарда.

Қандаҳор губернатори маъмурияти вакили Азиз Аҳмад Азизийнинг маълум қилишича, автомобил жангариларнинг Маруф туманидаги машғулот лагерида портлаган. Азизийнинг айтишича, портлаш оқибатида яна кўплаб толиблар яраланган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …