Главные новости
Главная / Жамият / Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди
<

Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

tl1rsfi9ehfntauc8kn8paxuo0vinxtw

Гувоҳномани бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай талабгор ёки адвокат ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади;

гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш ҳудудий адлия органи томонидан 2 кунлик муддатда амалга оширилади, гувоҳнома ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан имзоланади;

гувоҳноманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда 3 иш кунида Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёзма равишда хабардор қилинади.

Адвокат хабарнома олинган пайтдан эътиборан Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади.

Адвокат мақоми билан боғлиқ маълумотлар адвокатларнинг давлат реестрларига киритилади.

Гувоҳнома республиканинг бутун ҳудудида амал қилади ва амал қилиш муддати чекланмайди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

uh1yb77csvkxnoocvl81euwqu6ggplob

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида …