Главные новости
Главная / Без рубрики / Адлия вазирлиги: Халқаро ташкилотлардан бири Ўзбекистонда фаолиятини бошлаши мумкин
<

Адлия вазирлиги: Халқаро ташкилотлардан бири Ўзбекистонда фаолиятини бошлаши мумкин

adliyaТил ўрганиш ва таълимдаги ҳамкорлик Америка Кенгашлари (ACCELS/ The American Councils for Collaboration in Education and Language Study) халқаро ташкилоти Ўзбекистонда фаолиятини бошлаш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилган. Бу ҳақда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов Kun.uz’га маълум қилди.

11 май куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг рольини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун моҳияти ва унда назарда тутилган янгилик ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида ташкил этилди.

Унда, Акбар Тошқулов Ўзбекистонда фаолиятини бошлаш ёхуд қайта тиклаш мақсадида вазирликка мурожаат қилган халқаро ташкилотлар ҳақида маълумотлар бериб, АҚШнинг ACCELS ташкилотидан ариза келиб тушганини маълум қилди.

«Айни пайтда ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганилмоқда. Тез орада бу ҳақда расман маълумот берамиз», дейди вазир ўринбосари.

Шунингдек, Адлия вазирлиги  «Буюк келажак» халқаро ташкилоти ҳам рўйхатдан ўтказди. Мазкур кенгашда халқаро компанияларда фаолият юритаётган ҳамда ҳуқуқ, молия, саноат, фан, таълим, тиббиёт, ижтимоий муносабатлар, давлат бошқаруви соҳаларида етакчи мутахассислар ҳисобланган ўзбекистонлик экспертлар ҳам иштирок этмоқда. Буюк Келажак экспертлари кенгашининг бош мақсади мамлакат раҳбарияти учун Ўзбекистонни 2035 йилгача узоқ муддатли ривожлантириш модельи бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаб беришдан иборат.

2017 йили эса Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Шодиев халқаро фондининг Бош офиси Лихтенштейн князлигида жойлашган бўлиб, асосий мақсади илмий, тиббий, ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларида лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик қилиш ҳисобланади. Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар уйларига гуманитар кўмак ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларига хайрия ёрдами кўрсатишдан иборат.

Маълумот учун, 2004 йилдан буён Ўзбекистонда рўйхат ўтган халқаро ташкилотлар сони 3 баравар камайган бўлиб, бунинг сабаби икки хил. Айрим ташкилотлар ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш давомида Ўзбекистон миллий қонунчилик нормаларини қўпол равишда бузган. Бошқалари эса ўз ташаббусига кўра тугатилган. Олий суд қарорига кўра тугатилган қонунбузар халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

20190414_164433

Қандай қилиб бола пайдо бӯлади?

Табиатнинг жинсий яқинлиқдан кўзда тутган мақсади янги ҳаётнинг дунёга келишини таъминлашдир. Қандай қилиб инсон-дан инсон …