Главные новости
Главная / Жамият / Ӯзбек Адабиёти – 11 синф фанидан китоби (Электрон варинат)
<

Ӯзбек Адабиёти – 11 синф фанидан китоби (Электрон варинат)

Кўп асрлик узбек адабиёти тарихида XX аср адабиёти алоҳида мавқени эгал- лайди. Зеро, худди шу даврда адабиётимиз хазинасида роман, қисса, реалисик хикоя, драма, комедия, поэма сингари янги адабий тур ва жанрлар пайдо бўлди. Ўзбек ёзув- чилари жаҳон адабиётининг илғор бадиий тажрибаларидан том маънода бахраманд бўла бошладилар. Адабиётнинг халқ ҳаёти билан алоқаси барқарорлашди.

adabiyot-kitobiXX аср ўзбек адабиёти мустамлакачилик даврида мутеликка, зулм ва жаҳолатга қарши исён сифатида шаклланди. XIX асрнинг сўнгги чорагида Туркистоннинг рус мустамлакасига айланиши ерли халқни узок йиллар мобайнида тобелик шароитида яшашга мажбур этди. Тарихий тараққиётнинг шу тарзда кечишини олдиндан сезган жадидлар XX асрнинг 10-йилларидан бошлабок халқни уйготишга, улар қалбига истиқлол орзусини пайванд этишга киришдилар. Зеро, Мунаввар Қори, Фитрат, Чўлпон сингари эрксевар жадидлар айтганидек, оёғида ҳатто олтин кишан билан яшовчи халқ муте халкдир. Шунинг учун хам Марказий Осиё республикаларининг 1991 йилда мустақил давлатлар мақомига эришуви бу давлатлар тарихига энг буюк воқеа сифатида киради.

XX аср адабиёти кўп асрлик ўзбек адабиёти тарихида даставвал шу жиҳати би­лан ажралиб турадики, халк бу даврда огир мустамлакачилик шароитида, гафлат ва жаҳолат оғушида яшаганлиги сабабли, Бехбудий, Авлоний, Фитрат, Ҳамза син­гари шу давр адабиётининг дастлабки намояндалари ўз олдиларига мудроқ халқни уйғотиш вазифасини қўйдилар. Аслида, халқнинг ўзи хам ҳосилдор ерларининг мус- тамлакачилар томонидан тортиб олингани, Туркистонга кўплаб руслар, казаклар, дашноқларнинг кўчириб келтирилгани, миллий бойликларнинг талон-торож этила- ётгани, зулмнинг эса хаддан ошаётганини кўра бошлаган эди. Натижада 1892 йили Тошкентда, 1898 йили Андижонда халқ озодлик харакатлари бўлиб ўтди. Бундай кат- та-кичик харакатлар шафқатсизлик билан бостирилди; қанчадан-қанча бегуноҳ ки- шиларнинг ёстиги куриди. Чоризм шу тарзда халкни муте оммага айлантириб борди. XIX аср охири – XX аср бошларида тарихий шароит манзараси ана шундай нохуш эди.

Шак-шубҳасиз, ҳар кандай шароитда хам халқнинг ор-номуси, акл-идроки, заковат ва матонатини ўзида мужассамлаштирган сиймолари бўлади. Ўтган аср бошларида халқнинг ана шундай илғор қарашли, ўткир нигохли, гайрат ва шижоатли сиймолари сифатида ўзбек жадидлари майдонга чикдилар. Халкимиз бахтига, шу даврда Эрон ва Туркияда миллий инқилоблар содир бўлган ва мазлум Шарқ уйгона бошлаган эди. Ана шу уйғониш даврининг қалдирғочлари сифатида Туркияда ёш турклар пайдо бўлиб, уларнинг ислоҳатчилик ҳаракатлари Фитрат сингари Истамбулда тахсил кўриб қайтган ёшлар онги ва дунёқарашига катта таъсир ўтказди. Қримнинг Боғчасаройида Исмоил Гаспирали нашр этган “Таржумон” газетасининг, шунингдек, Қозон, Уфа ва Оренбургда чиқа бошлаган нашрларнинг таъсири ҳам ўзбек жадидларининг туғилиши ва қудратли ҳаракатини вужудга келтиришда муҳим омил бўлди.

Совет маданий сиёсати жадидчиликни қоралаб, унинг намояндалари устига туҳмат тошларини ёғдириб келди. Ҳолбуки, улар зулматли даврни ўзларининг маъ- рифатпарварлик фаолиятлари ва миллий тараққиёт ғоялари билан ёритиб, халқни ғафлат ва жахолат оғушидан уйғотмоқчи ва охир – оқибатда мустамлакачилик ки- шанларини парчалаб ташламоқчи эдилар. Улар шу мақсадда янги мактаблар очдилар, газета ва журналлар нашр этдилар, театр труппалари ташкил этиб, янги ғоялар билан йўғрилган адабиётни яратдилар. XX аср адабиётининг илк даври тарихга миллий уйғониш даври сифатида кирди.

1917 йил охиридан 1991 йилга қадар бўлган тарихий масофа совет даврини таш­кил этади. Ўзбек адабиёти карийб етмиш беш йилни ўз қамровига олган бу даврда кўпмиллатли совет адабиёти деган янги маданий ҳодисанинг таркибий бир қисми сифатида яшади ва ривожланди.

Совет даври ўзбек адабиёти совет мамлакатида юз берган ижтимоий ўзгаришларнинг ўзига хос кўзгусидир. Агар бу улкан даврнинг турли босқичларига (20 – 30-йиллар, уруш даври, урушдан кейинги йиллар, турғунлик йиллари, қайта куриш йиллари каби) назар ташласак, уларда рўй берган ўзгаришлар шу даврлар ада­биётининг ўзига хос тараққиёт тамойилларини белгилаб берганини кўрамиз.

Агар совет адабиёти ўзининг дастлабки босқичида пролетар адабиёти сифати­да туғила бошлаган ва ўз олдига йўқсил халқнинг хаётини акс эпириш вазифасини қўйган бўлса, кейинчалик коммунистик партия ғоялари ва сиёсатини тарғиб этувчи “карнай”га – “пролетар ишининг бир қисми”дан партиянинг мафкуравий қуролига айланиб борди. Партия бу адабиётнинг партиявийлик, синфийлик ва ғоявийлик син­гари назарий мезонларини ишлаб чикиб, барча ёзувчилар учун ягона ижодий усул – социалистик реализм методини яратиб берди.

Узбек адабиётининг ана шу дастлабки босқичида ёзувчилар ўз ижтимоий ке- либ чиқишлари ва ижодларининг ғоявий йўналишига караб сунъий равишда про­летар ёзувчилари, инқилобий ёзувчилар ва ’’йўловчи” ёзувчиларга ажратилади. Агар Ғайратий, Ғафур Гулом, Умаржон Исмоилов сингари ижод аҳли пролетар ёзувчила­ри деб, Ҳамид Олимжон, Ойдин, Собир Абдулла ва бошқалар инқилобий ёзувчилар деб аталган бўлсалар, “йўловчи” ёзувчилар ўнг ва сўл қанотларга бўлинди. Абдулла Қодирий, Фитрат ва Чўлпонларга “ўнг йўловчи” ёрлиғи ёпиштирилди; Шокир Су- лаймон, Элбек, Ойбек, Наср Рахимийлар эса “сўл йўловчилар” гуруҳини ташкил этадилар. Бир халқнинг ёзувчилари ана шундай бемаъни гурухдарга ажралибгина қолмай, кейинчалик йўловчиларнинг ҳар икки қанотига мансуб қарийб барча ёзувчи- лар қатағон этилди. Мустабид тузум ана шундай зулм ва зўровонлик орқасида адаби- ёт “жилов”ини ўз қўлига олди.

Бугун совет даврида ёзилган қатор асарлар ўз умрларини яшаб тугатдилар. Дол- зарб мавзуларда ёзилган, партия олиб борган ички ва ташқи сиёсатнинг бадиий ифо- даси бўлган бундай асарлар ўз вактида \ам китобхонларга катта эстетик завқ берган, деб айтиш қийин. Социалистик реализм андозалари асосида яратилган кўплаб асар­лар, қоғоздан ясалган гуллардек, ҳидсиз ва жонсиз бўлган.

Лекин шу билан бирга, XX аср адабиётининг бу катта даврини тарихдан ўчириб ташлаш тўғри эмас. Зеро, ўзбек адабиёти бу даврда, биринчидан, халқ ва мамла- кат хаётининг муҳим муаммолари билан қизиқиб, уларни тасвир доирасага олиб киришга уринди. Қайноқ халқ ҳаётидан узокда яшаб келган ўзбек мумтоз адабиё­ти Муқимий ва Фурқат бошлиқ маърифатпарвар шоирлар, XX асрнинг бошларида эса жадид ёзувчилар туфайли реалистик тасвир уфқларини эгаллай бошлаган эди. Ана шу йўналишдаги изланишлар бу даврда, асосан, муваффақиятли давом эттирил- ди. Шунинг натижаси ўлароқ тарихий шахслар, афсонавий ва диний қаҳрамонлар ўрнига адабиётга реал ҳаётдан олинган янги қаҳрамонлар кириб келдилар (Отабек ва Кумуш, Ёдгор ва Неккадам, Йўлчи ва Гулнор, Зайнаб ва Омон сингари); совет даври­да содир бўлган барча мухим вокеалар (фукаролар уруши, саноатлаштириш, жамо- атлаштириш, хотин-қизлар озодлиги учун кураш, маданий инқилоб каби) адабиётда ўз тасвирини топди. Партия олиб борган сиёсатда нотўғри жиҳатлар бор бўлишига ва улар адабиётда ўзининг ижобий баҳосини топганига карамай, бу борадаги асарлар ҳам шу даврнинг бадиий йилномасидан ўрин олади.

Иккинчидан, жадид адабиётида дастлабки намуналари пайдо бўлган реалистик наср, публицистика ва драматургия совет даврида кенг қанот ёзди. Бадиий адабиёт- нинг барча тур ва жанрлари ўзбек ёзувчилари ижодидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Ҳатто мумтоз ўзбек адабиётининг асосий ва етакчи тури – шеърият ҳам тубдан ян- гиланди. XX аср ўзбек адабиётининг янги адабий тур ва жанрлар билан бойиши- да адабий алоқаларнинг роли катта бўлди. Агар ўзбек шоир ва ёзувчилари Октябрь тўнтарилишига кадар Шарқ халқлари адабиётидан баҳраманд бўлиб келган бўлсалар, 1917 йилдан кейин эса улар каршисида Европа халқлари адабиёти, биринчи навбат- да, рус адабиёти хазиналари очилди. Бу омил ўзбек ёзувчиларининг Ғарб адабиёти, биринчи навбатда, рус адабиётида эришилган бадиий тажрибадан самарали фой- даланишлари ва ўзбек адабиётининг бадиий уфқларини кенгайтиришларига имкон туғдирди.

Учинчидан, бу даврдаги адабий жараённинг муҳим белгиларидан бири шунда эдики, қардош халқлар билан адабий алоқаларнинг йўлга қўйилиши натижасида ва шу жараённинг узвий қисми сифатида таржима санъати ривожланди. Нафақат рус ва бошқа қардош халқлар адабиёти, балки рус тили орқали жахон халқлари адабиётининг ҳам юксак намуналари ўзбек тилига таржима қилинди. Таржима адабий ҳаракатга таъсир ўтказадиган қудратли омиллардан бирига айланди. Рус ва жаҳон адабиёти намуналарини таржима қилиш Чўлпон, Ойбек, Шайхзода, Усмон Носир, Миртемир, Абдулла Қаҳҳор сингари ёзувчилар ижодининг янги босқичга кўтарилишига имконият яратди.

Тўртинчидан, XX асрда эришилган энг катта ютуқ ўзбек тилининг барча ҳаётай жараёнлар ва инсоний кечинмаларни лўнда, ёрқин ва образли тарзда ифодалай олув- чи адабий тил даражасига кўтарилишидир. Агар “Туркистон вилоятининг газета” ёхуд “Садои Туркистон” газеталари, “Ойна” ёхуд “Ал-Ислоҳ” журналларида босил- ган хикоялар, шеърлар ва мақолаларни тил ва услуб нуқтаи назаридан Ойбек, Ғафур Ғулом ёхуд Эркин Вохидов ва Абдулла Орипов асарлари билан қиёслайдиган бўлсак, ўзбек тили адабий тил сифатида бу даврда, айниқса, сайқалланганидан ҳайратга туш- май илож йўк. Бунда жадид ёзувчиларнинг, шунингдек, “Чиғатой гурунги” ташкило- ти аъзоларининг ва кейинги икки-уч ёзувчилар авлодининг хизматлари ғоят каттадир. Узбек тилининг бу даврда янги услубий сифатларга эга бўлиши, луғат таркибининг янгиланиши, бадиий бўёқлар билан бойишида таржима санъатининг хам таъсири бўлган, албатта.

Ниҳоят, бешинчидан, бу даврда янги китобхон тугилди. Жадидлар бутун куч- лари билан уйғотмоқчи бўлган халкда Абдулла Қодирийнинг роман ва ҳажвиялари, Чўлпоннинг шеърлари туфайли бадиий ижодга қизиқиш шу даврда айниқса авж олди. Халқни ёппасига саводли қилиш жараёни хал кд аги ички ижодий кучни уйготиб, унда рухий ва маънавий озукага нисбатан эҳтиёж туғдирди. Бу китобхон ўз диди ва эстетик эҳтиёжига яраша у ёки бу ёзувчи ижодига, тўғрироғи, бутун ўзбек адабиёти- га фаол қизиқа бошлади. Ана шундай манфаатдор китобхонлар оммасининг пайдо бўлиши бадиий ижоднинг шу даврдаги такдирида ижобий роль ўйнади.

XX аср ўзбек адабиёти эришган ютуқлар тўғрисида сўз борар экан, коммунистак партия ва совет хукуматининг бу борада амалга оширган тадбирларини хам четлаб ўтиб бўлмайди. Шубхасиз, партия ва ҳукумат адабиётнинг халққа таъсир ўтказишда қудратли қурол эканини сезиб, унга мунтазам равишда эътибор бериб турди; партия олга сурган гоялар, амалга оширган тадбирлар халқка адабиёт ёрдами билан етиб борди; халқ адабиётга, бадиий сўзга, ёзувчига ишонганлиги туфайли бу тадбирларни қўллаб-қувватлади. Адабиётнинг халқни сафарбар қила олувчи кучини кўрган пар­тия нашриёт ва матбаа ишларига алохида эътибор бериб, қанчадан-қанча газета ва журналлар ташкил этди; бадиий адабиёт асарларининг миллионлаб нусхаларда ва ўнлаб тилларда кенг халқ оммасига етиб бориши учун барча чораларни кўрди; ёзув- чиларга катта моддий шароит тугдириб, улар учун турли мукофотлар таъсис этди, ижод боғларини барпо қилиб, яхши калам хаки белгилади.

Бу давр адабиётининг сабоқлари тўғрисида сўз борар экан, яна қуйидаги масала- ларга эътиборни қаратиш жоиздир.

Биринчиси – партия адабиётга раҳбарликни ўз қўлига олар экан, ёзувчилар, ав- валги жамиятларда бўлганидек, ўз ҳолича яшашлари мумкин эмас, деб билди; уларни ягона Ёзувчилар уюшмасига бирлаштиришдан аввал турли ташкилий тадбирларни синовдан ўтказди, ниҳоят, СССР Ёзувчилар уюшмаси ва унинг республикалардаги бўлимларини ташкил этди.

Иккинчиси – совет сиёсий тузумининг сўнгги йиллари ошкоралик ва қайта қуриш шиори остида кечди; бу давр адабиётида ижод эркинлиги, хақиқатни айтиш ҳуқуқи бўлган такдирдагина унинг ижтимоий роли ортиши, адабиёт ёлғон сўздан халос бўлиши, тарих ва ҳозирги замонга пок нигоҳ билан қараши мумкинлигини кўрсатди.

Учинчиси – адабиётга партия раҳбарлик ва ҳомийлик қилган даврларда со- циалистик реализмнинг темир қолипларидан партиявий ва синфий моқияти билан бир-бирига ўхшаш юзаки асарлар кўп чиққанига қарамай, замонавий жаҳон ва рус адабиёти таъсирида мунтазам равишда янги бадиий изланишлар олиб борилди; ада- биётнинг гоявий ва бадиий савияси муайян даражага кўтарилди.

XX аср адабиётининг ижобий фазилатларини сакдаб қолиш, ёзувчиларнинг янги бадиий изланишларга бўлган майлини рағбатлантириб бориш, ўзбек адабиётининг тараққиёт йўли сабоқларидан тўғри хулосалар чиқариш адабиётимизнинг келажаги учун айниқса муҳимдир.

XX аср ўзбек адабиёти дастлабки шаклланиш даврида жадид адабиёти қўлга киритган ютуқларни мустахдамлаш йўлидан борди. Бунинг сабаби ҳали бу даврда марксча-ленинча дунёқарашга эга бўлган ёзувчиларнинг етишиб чиқмаганлиги, янги адабиёт “юк”и Фитрат, Ҳамза, А. Авлоний, А. Қодирий, Чўлпон каби жадид ёзувчи- ларининг елкасига тушганлигида эди. Бу ёзувчиларга қарама-қарши ўлароқ йўқсил ва инқилобий ёзувчиларнинг пайдо бўлиши билан уларнинг бир қисми адабиёт олами- дан узоқлаштирилди, советлаша бошлаган иккинчи қисми хам узоқяшамади. Миллий ёзувчиларни советлаштиришга, байналминалчилик байроғи остида миллий адабий заминдан узиб олишга қаратилган сиёсат уруғлари ана шу бўш заминда секин-аста ниш ура борди. Ниҳоят, адабиётимиздан миллий бадиий тафаккурнинг чекиниб, ўз ўрнини “шаклан миллий, мазмунан социалистик” ғояларга бўшатиб бергани маълум бўлди. Бу ғояларга кўра, келажакда миллатлар бирлашиши ва энг илғор, демак, рус халқининг тили ва адабиёти етакчи тил ва адабиёт сифатида камол топиши, бошқа тиллар ва адабиётлар эса шу уммонга келиб қуюлиши ва сингиши лозим эди.

Ҳар бир миллий адабиёт бошқа халқлар адабиётидан, энг аввало миллий анъа- налари, қахрамонларининг миллийлиги, тасвир этилган ҳаётнинг ўзига хослиги би­лан фарқланади. Шу маънода ўзбек ёзувчиларининг асарларида ҳам ўзбекона рух, ўзбекона хаёт тарзи, ўзбекона феъл-атворлар ва Узбекистан учун муҳим аҳамиятга молик мавзу ва ғоялар балқиб туриши лозим.

“Адабиёт, – деб ёзган эди Чўлпон 1914 йилда эълон қилинган “Адабиёт надур?” деган мақоласида, – ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла такдир этула олмайдурғон бир гулдир”. Бу гулдан у ўсиб- унган заминнинг, табиатнинг таровати эсиб, шу замин ва табиатнинг ранглари мушак сингари отилиб туриши лозим.

Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” ва “Мехробдан чаён” роман- ларининг узбек китобхонлари томонидан севилиб ўқилишининг сабаби худди шун- дадир. Ота фарзандини ўзининг яшарган шакли сифатида, кўркамлашган нусхаси сифатида ардоқлаганидек, китобхон хам у ёки бу асар қаҳрамонларини ўзига қондош бўлгани, тили ва дилини ифода этгани,ўзидаги гўзаллик ва эзгулик ҳақидаги тасав- вурларнинг моддий ифодасини кўргани сабабли ҳам севади. Ўзбек китобхонининг бахтига, адабиётимизнинг олтин хазинасида бундай асарлар оз эмас. Улардаги ибрат олишга арзийдиган, китобхоннинг мехр-муҳаббатини қозонган қаҳрамонлар, унинг дунёқарашига озука берадиган, кучига куч қўшадиган олижаноб ғоялар, эстетик дид­ни ўстирадиган, рухий ва маънавий эхтиёжларини қондирадиган бадиий нур адаби- ётнинг тарбиявий-маърифий аҳамиятини белгиловчи омиллардир.

Ўзбек адабиётининг дарвозаси бу даврда Ғарбга қараб очилган эди. Адабиёти­мизнинг кўп жихатдан камолотга эришувида шу дарвозадан оқиб кирган янги “ада- бий шабада катта роль ўйнади. Ҳозир ҳам Ғарб адабиётида янги бадиий изланишлар окими тинганича йўқ. Шунинг учун ҳам бу дарвозага қулф солинмаслиги лозим. .Пе­кин шу билан бирга, ёш ижодкорлар шуни билишлари керакки, тақлид ҳали ижодий ўрганиш эмас. Адабиёт эса янги сўз, янги бўёқларни ахтариб топиш, ижод этиш, яратиш санъатидир.

Ўзбек адабиётининг XX асрда босиб ўтган йўли шу масалаларни эътиборга олишни тақозо этади.

Мазкур дарслик-мажмуада XX аср бошларидан то XXI аср бошларигача бўлган ўзбек адабиёти тарихини қуйидаги асосий йирик ва кичик босқичларга бўлиб ўрганишни лозим топдик.

  1. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти – (1905 – 1930):
  2. Ўзбек жадид адабиёти (1905 – 1917);
  3. 20-йиллар ўзбек адабиёти (1918 – 1930).
  4. Ўзбек совет адабиёти – (1930 – 1990):

1.30- 40-йиллар ўзбек адабиёти;

  1. 50 – 80-йиллар ўзбек адабиёти.
  • Ўзбек истиқлол адабиёти ёки Ҳозирги адабий жараён (1991-2010)

Албатта, бу даврлаштириш нисбийдир. Чунки адабиёт тараққиётини, унинг ри- вожланиш ёки тубанлашиш жараёнларини аниқ бир йил билан чегаралаб бўлмайди. Зеро, янги босқич эски адабий жараён ичида етишади, ундан ўсиб чиқади, янги ада­бий ҳодисалар умри тугаётган адабий муҳит ичида пайдо бўла бошлайди. Аксинча, ўтиб бораётган босқич маълум вақт янги адабий жараён ичида яшайди.

Масалан, биз миллий уйғониш даврини 1905 йилдан бошлаяпмиз, ҳолбуки, ада- биётимиздаги миллий уйғониш XIX асрнинг сўнгги чорагида – мустамлака давридаёқ бошланган эди. Ёки ўзбек совет адабиёти 1930 йилда эмас, балки олдинроқ – 20- йиллардаёқ шакллана бошлаган эди. Ёхуд адабиётимизнинг истиқлол даври, аникроғи қайта миллий уйғониш ғоялари ўтган асрнинг 70-йилларида, айникса, кайта қуриш ва ошкоралик сиёсати давридаёқ ўзини намойиш қилган эди.

Дарслик-мажмуада яна Қирғизистондаги ўзбекзабон адиблар ижодидан, қирғиз ва жаҳон адабиётидан ҳам намуналар берилди.

Азиз Уқувчи! Мажмуага киритилган адабий асарларни қунт билан ўқиб чиқиб, улардан келажак ҳаётингиз учун керакли сабокдарни оласиз, деган умиддамиз ва бу йўлда Сизга сабр-тоқат тилаймиз.

Савол ва топширикдар:

  1. Нима учун миллий истиклол XX аср бошларидаги Туркистон халқининг, айниқса, зиёлиларнинг орзусига айланди?
  2. Янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари нималардан иборат эди? Мазмунига кўра у мумтоз адабиётдан нимаси билан фарқ қилади?
  3. XX аср ўзбек адабиётини мумтоз адабиётимизнинг конуний давоми деса бўладими ёки бутунлай янги адабиётми?
  4. Адабиётдаги романтик ва реалистик тасвир усули хақида нималар биласиз? Янги ўзбек адабиёти кўпроқ кайси усулга таянди? Нима учун?
  5. Янги ўзбек адабиётида қандай янги адабий тур ва жанрлар пайдо бўлди?
  6. Узбек совет адабиётини ўтган асрда яшаган халқимиз хаётининг бадиий тарихи дейиш мумкинми? Фикрингизни мисоллар билан далилланг.
  7. Совет хукумати нима учун адабиёт ва санъатни ривожлантиришга алохида аҳамият берди? Бу ғамхўрликни далиллашга ҳаракат қилинг.
  8. XX аср ўзбек адабиётининг энг таниқпи вакилларидан кимларини биласиз? Уларнинг қайси машхур асарларини ўқигансиз?
  9. Янги ўзбек адабиёти қайси адабий манбалардан ижодий таъсирланди, ўрганди?
  10. Утган асрда таржима санъатининг ривож топишига сабаб нима деб ўйласиз?
  11. XX аср ўзбек адабиёти тарихини қандай босқичларга бўлиб ўрганиш мумкин? Адабиёт тарихи нима учун даврларга ажратилади?
  12. XX аср, хусусан, ўзбек совет адабиётининг ютуқлари ва камчиликлари хақида нималар дея оласиз?

[1]               Дарслик-мажмуа профессорлар Н.Каримов, Б. Назаров, Т. Ниёзметова, У. Норматовлар томонидан 11-синф учун тузилган “Ўзбек адабиёти” (Тошкент – 1993) дарслиги ва мажмуаси асосида тузилди. Айрим материаллар интернет булокларидан хамда муаллифлардан олинди.

[2] Жадид – янги; янгиликка, маърифатга интилувчи; янгича маърифат тарқагувчи.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

i4o5n154ol4bapkv6-5hm8be42so_7ws

Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқлангани …