Главные новости
Главная / Жамият / Адҳам Икромов: кўп йўналишларда ҳали протекционизмдан воз кеча олмаймиз
<

Адҳам Икромов: кўп йўналишларда ҳали протекционизмдан воз кеча олмаймиз

Бугун, 26 июнь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов ва палата мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Адҳам Икромов Республика бўйлаб йўлга қўйилаётган Бош вазир қабулхоналарига оид маълумотлар берди. Бош вазирга мурожаатлар жойлардаги қабулхоналар, интернет саҳифа (buziness.gov.uz), шунингдек Савдо-саноат палатасининг 1100 қисқа рақамлари орқали қабул қилиниши йўлга қўйилган. Мурожаатлар қисқа (2 кун) ва ўрта (7 кун) муддатларда кўриб чиқилмоқда.

ca46y_eizwvhglacjkhyl_ovaamlzslh

Савдо-саноат палатаси бюджетдан маблағ олмайди, фаолият олиб бораётган 630 мингдан ортиқ тадбиркорларнинг фақат 1,5 фоизигина палатага аъзо бўлишган. Аммо бу ҳам ўсишни англатади – ихтиёри аъзолар сони 2 мингдан 16 минггача ошди.

Айрим соҳаларда, хусусан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси томонидан импорт пойабзалларга нисбатан божхона тўловини ошириш таклифи юзасидан ўз фикрини билдираркан Адҳам Икромов шундай деди:

– Бу ҳали бир таклиф, қабул қилингани йўқ, аммо жуда кўп танқидга учрагани рост. Лекин протекционизмни ҳамма давлатлар қўллайди. Бу биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринлари ва солиқлар демакдир. Масалан, ҳозир озиқ-овқат соҳасида етарли даражада ривожланиб бўлдик. Импорт учун очиб қўйиш айтарли зарар келтирмайди. Лекин ҳали ривожланиш босқичида турган соҳалар ҳам бор ва протекционизм қўлланмаса, у соҳалар нафақат ривожланмайди, балки хорижий компаниялар демпинги туфайли бутунлай барбод бўлади. Лекин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳаддан зиёд кўп қўллаш ҳам ривожланишни ортга суради, акс таъсир кўрсатади. Шахсан ўзим истеъмолчилар давлати услубини эмас, ишлаб чиқарувчилар давлатини қўллаган бўлардим. Чунки 33 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистон ҳамиша хорижий ишлаб чиқарувчилар учун мафтункор давлатлигича қолади.

Хулоса қилиб айтганда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш керак, лекин ҳаммаси меъёрида бўлиши лозим.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …