Главные новости
Главная / Жамият / АБУЛ ФАЙЗХОН (Абдурауф Фитрат ижоди)
<

АБУЛ ФАЙЗХОН (Абдурауф Фитрат ижоди)

Йўқсул ўлкасининг тарихидан беш пардали фожиа

(Трагедиядан парча)

Кимсалар

Абул Файзхон – Бухородаги ўзбек хонларининг сўнггиси. 40-50 ёшларинда.

Улфат – хоннинг хўжа саройи (ҳарам бошлиғи). 40-50 ёшларинда.

Давлат – тўқсабо. Хоннинг яқин хизматчилариндан.

Қози Низом – Бухоронинг қози калони, 50-60 ёшларинда.

Ҳаким бий – хоннинг иноғи. Сўнгра оталиғи. 50-60 ёшларинда.

Рахим қурчи – сўнгра тўқсабо, сўнгра оталиқ. Ҳаким бийнинг ўғли. 30-40 ёш­ларинда.

Мир Вафо – “Тухфайи хоний” деган Рахимхон тарихини ёзғон киши. Ҳаким бийнинг одами. 50-60 ёшларинда.

Донёл бий – Ҳаким бийнинг укаси. 40 – 50 ёшларинда.

Иброхим иноқ сўнгра оталиқ. 60-70 ёшларинда.

Тоғойқул бек – Мангит беклариндан.

Хўжа Калон – машҳур хўжалардан.

Охун – Бухоронинг катта мулласи.

Нодиршох – машҳур Эрон шохи.

Ризокулихон – Нодиршоҳнинг ўғли.

Мирзо Махдий – Шохнинг бош котиби.

Алиқулихон

Хусайинхон – Эроннинг қўшун бошлиқлари.

Ахмадхон

Абдумўминхон Абул Файзхоннинг ўғли. 15 ёшар.

Йўлдош – қаландар кийимлик тилчилар,

Эргаш – Ҳаким бийнинг одамлари.

Қоровуллар, хизматчилар, жаллодлар, чолгувчилар.

ЭСКАРТМА: Бундаги воқеаларда биринчи парда билан иккинчи парда орасин- да етти йил, иккинчи, учинчи пардалар билан тўртинчи, бешинчи пардалар орасинда бир йил замон ўткандир. Шунинг учун кимсаларнинг ёшларини ёзғонда қирқ- эллик, олтмиш-етмиш, деб ўн йиллик очиқлик колдирилди.

БИРИНЧИ ПАРДА

(Кеча. Бухоро аркинда қабул. Абул Файзхоннинг уйи шоҳона тўшалиб, безанган. Ўртада осилгон муҳташам “Чил чирог”нинг бутун шамлари ёниб туради. Уйнинг ўртасинда кич- кина курсичанинг устиндаги шамдончада ёниб тургон шамнинг ойдинлиги остинда Улфат хўжа сарой, Мир Вафо ҳам Қози Низом тахта (шоҳмот) ўйнаб туралар. Ташкррида чолиниб тургон чолгулар бир оздан кейин секинлашар, сўнгра битар).

Қози Низом. Кишт (бир дона сурар).

Мир Вафо. Э, отимиз кетди-ку!

Улфат. Подшоҳи олам эсон бўлсалар, яна от топилар.

Қози Низом. Тангри хоқонимизға эсонлик бергай.

Улфат. Омин (бир дона сурар).

Мир Вафо. Шу кеча тушимда ҳоқонимизни кўрдим, бўз бир отға минган, қўлларинда қилич, йироқларға қараб турғонлар эди.

Қози Низом. Худо хохласа, йироқ ерларгача бориб, кўп ўлкаларни оларлар.

Улфат. Нафас муборак, омин.

Мир Вафо. Кишт (бир дона сурар).

Қози Низом. Мана, эмди иш қийинлашди!

(Ҳамма тахтага тикилар, Абул Файзхон ичкари уйларидан жуда огир босиб чикрр, ўтиргонларга қараб юрар, ҳаммалари туруб қўл қовуштурарлар).

Абул Файзхон. Қани, ким кучли?!

Улфат. Ҳоқонимизнинг иккала қуллари ҳам яхши ўйнойлар.

Хон. Сен қайси томонда?!

Улфат. Мен ҳоқонимизни олқаб, тамоша қил иб тураман, ҳеч бир ёққа қўшулғоним йўқ.

(Хон қайтиб, катга чиқар. Ёнбошлаб, бир қўлини бошига тиркаб, узонар, кучли бир қайгу остинда эзилиб тургони кўрунадир).

Мир Вафо. Кишт! (бир дона сурар. Ўюнчилар сингирланиб, тахтага крройлар).

Хон. Ким утди?!

Улфат. Мир Вафо қулингиз утдилар.

(Хон бошини ҳимирлатур. Уюнчилар тахта бошиндан туруб, уйнинг эски ёқасиндаги кўрпаларга ўтуралар. Хизматчи кириб, тахтани ҳамда курсича билан шамдонни олиб чикрр).

Хон (Қози Низомга). Фарход оталиқни кўрдингизми?

Қози Низом. Ҳазратимнинг буйруқлари билан бориб кўрган эдим.

Хон. Нима қилдингиз?

Қози Низом. Оталиққулингиз билан сўйлашдим, ҳазратим буюрсалар, хаммасини арз қилайин.

Хон. Айтингиз.

Қози Низом. Бордим, кўрушдим, сўйладим: Сиз ҳоқонимизнинг энг ишончли қуллари бўласиз. Ҳоқонимизнинг муборак мизожлариға ёқмайтурғон ишлар қилар экансиз. Эрон қўшуни Қаршидан қайтқондан сўнгра сизнинг юруш-турушингиз бошқача бўлғон экан, дедим.

Хон. Эрон қўшунини Қаршидан қайтарғон ёлғуз сен эмассан, демадингизми?!

Қози Низом. Уни ҳам айтдим. Нодиршоҳ томонидан юборилғон қўшуннинг Қаршидан қайтиши учун сизгина эмас, Ҳаким бий иноқ ҳам кўп тиришдилар, де- дим.

Хон. Нима деди?!

Қози Низом. Оталиқ қулингиз бу сўзимга кулубгина қарадилар. Эрон қўшуни икки-уч бекнинггина тиришмоғи билан юртимиздан чиқмади, дедилар.

Мир Вафо. Хоқонимиз жуда яхши биладиларким, Нодиршоҳ қўшунининг тупроғимиздан чекилишига Ҳаким бий иноқ қуллари кўп тиришдилар. Оталиқ шуни кўрмак истамайлар чоғи!

Қози Низом. Оталиқ дейларким, Эрон қўшунинитупроғимиздан биз чиқармадик, ўзи чикди.

Хон. Нима. Ўзими чикди?!

Қози Низом. Оталиқ қулингиз шундай дейлар. Эроннинг – дейлар, – янги тўп, милтиқлар билан яроқпанғон қўшуни бизнинг қўшунимизни буза олғон бўлса хам, ўзбакнинг ботурлиғини билғони учун ҳуркуб тура эди. Визга ёрдам учун Хива қўшунининг ҳам Бухорогача келганини эшитгач, бутун қўркди, усталиқ билан уруш- ни ётқузди-да, қайтиб кетди. Бу ишда меним-да, Ҳаким бий иноқнинг-да ойрича хизматимиз: Хива қўшуни Бухорога келганича урушни узатиб турмоқ бўлди. Мен Эрон қўшунини қайтардим, деб катталик қилмоғоним каби хонимиздан ёширунғина Нодиршохға элчилар юбориб, хабарлашиб-да турмадим.

Хон. Ким Нодирга элчи юборган экан?

Қози Низом. Оталиқ қулингизнинг сўзларига кўра, Ҳаким бий иноқ шундай қилғон бўлсалар керак.

Хон. Ул менга дўст бўлса, нега букунгача қизини юбормайдир?!

Қози Низом. Уни ҳам сўрадим.

Хон. Нима дедингиз?!

Қози Низом. Молимизни, жонимизни хоқони оламнинг муборак оёқларинда қурбон қилмоқ ҳаммамизга лозимдир. Шуни қилмағонда, султонимизнинг чин қуллари бўла олмаймиз. Сиз шунча кундан бери биттагина қизингизни тортуқ қилмай турасиз, дедим. Оталиқ бу сўзни эшитгач, ёмон қизидилар. Хонға яхши кўрунмак учун киз курбон қилғувчилар кўп, шуларнинг қизларини олдира берингиз, дедилар.

Хон. Ўзи юбормайдир, юборғанларга сўз х.ам отадир.

Улфат. Ёмоннинг бир қилиғи ортуқ!

Қози Низом. Биз хон ҳазратларига ўзимизни курбон қилдик. Эмди номусимиз- ни ҳам истамасунлар, дедилар, мен айтдимки…

Хон (сўзини кесиб) Бас… еган тузлар кўр этсун уни… Кимни тупрокдан кўтариб, курсига чиқарсак, тезгина бошимизға чиқмоқчи бўладир.

Улфат. Хоқони олам! Уларни яна тупроққа қайтармоқ сизнинг қўлингиздадир.

Хон. Яхшиким, буларнинг ўлими қўлимиздадир. Йўқса, оз замонда бизни эшак қилиб минмак истайлар!

Улфат. Ҳоқонимизға маълумдирким, подшохдиқ қон билан суғорилатурғон бир ёғочдир. Қон оқиб турмағон ерда бу ёғочнинг қуруб қолиши аникдир.

Хон (Улфатга). Тур жойингдан, тез кет. Беш дақиқадан кейин Фарход оталиқ бошини келтурасан. Қандай истасанг, шундай ишла! (Улфат қуллуқлаб чиқар). Мен тинчғина турайин деб акамни ўлдирдим. Эмди бир-икки бузуқбош чиқиб, меним тинчлиғимни бузмоқ истайлар! Қўяман сизни!

Қози Низом. Ҳоқони олам! Оталиқ бир қулингиздир. Кичкинагина бир эркалик қилғони учун уни ўлдирмоқ нечун бўлар экан?

Хон (Қозининг сўзини эшитмагандек бир оз ўйлагондан сўнг). Фарҳод оталиқни эски бир қулимми дедингиз?!

Қози Низом. Ҳазратим каромат қилдилар.

Хон. Фарход оталиқ Хитой қипчоқнинг бошлиғидир, биласизми?!

Қози Низом. Ҳазратим яхши биладилар.

Хон. Эл бошлиғи бўлғон бекларим менга қул бўлмайлар, унлар ўз элларига тоя- ниб, туташ менга ёмонлиқ қилмоқчи бўлалар.

Қози Низом. Тавба қилдим!

Хон. Бухорода эл бошлиқлари бўлмағонда, мен тинчгина хонлиқ сура олар эдим. Меним бутун қайғуларим шулардандир. Отам сотиб олғон қуллар мана Улфат билан Давлат, кўрингиз-чи, мен чизғон чизикдан чиқадирларми?!

Қози Низом. Албатта, чиқмойлар.

Хон. Эмди кимни оталиқ қилишимиз керак, сиз шуни айтингиз, бошқа гапларни қўяберингиз!

Қози Низом. Тангри хоқонимизға эсонлик бергай, ўзлари яхши биладирлар.

Мир Вафо. Ҳазратим, албатта, яхшироқ биладирлар. Манғитлардан Ҳаким бий иноқ, қалмоқлардан Жиянқули бий, кенагаслардан Иброхим бий қуллари бор.

Хон. Жиянқул бўлмайдир. Ҳаким бий билан Иброхим кенагасдан биттасини қўярмиз.

Қози Низом. Тўхта, домулло! Меним ёнимда ҳар кун мақтаб турғонинг Ҳаким бий иноқ Нодиршоҳ билан нечун хабарлашадир?!

Мир Вафо. Бу сўз тўғри бўлмаса керак.

Хон. Боя қозининг Фарҳод оталикдан келтурғон хабарларини эшитмадингми?!

Мир Вафо. Фарход бошлиқ ўзининг ўлумини билғон бўлса керак. Қутулмоқ учун шундай сўйлагандир.

Хон. Мен бошқа жойлардан ҳам эшитдим, тўғри сўйла!

Мир Вафо. Ҳазратим эсон бўлсунлар, иноқ қулингиз бундай ишни ўйламоғон бўлсалар керак. Меним хеч хабарим йўк. Шуни жуда яхши биламанким, иноқ қулингиз хоқонимизнинг муборак хизматларини ҳар нарсадан ортиқ кўрадирлар.

Хон (ташқарига қараб). Тўқсабони чақир, келсун. (Давлат Тўқсабо келар). Боз тиш- да кимлар бор?!

Давлат. Иброҳим бий билан Рахим қурчи бор.

Хон. Иккавини ҳам олиб кел. Сўнгра бизга базм қилиб бер! (Давлат тўқсабо чиқар). Мана шул Давлат билан Улфат каби ўнта одамим бўлса эди, бутун Бухоро- ни тинчғина сақлар эдим: ишнинг йўлларини билалар, теран тушуналар. Ёмонлиқ, ёғилиқни эса сира ўйламойлар.

Қози Низом. Ҳазратим марҳамат қилсалар, хамма қуллари хам шундай ишлой- лар (Давлат тўқсабо чогир билан пиёлаларни киргазадир. Кетинданун танбурчи, бир рубоб- чи, икки найчи, бир дафчи, бирда ўюнчи қиз кирарлар, ҳаммалари ўтургоч базм бошланадир. Давлат уч пиёладан чогир тарқатадир. Базм биткач, ўюнчи, чолгучилар қуллукраб чикррлар. Улфат пиёлаларни чиқарар).

Хон (жуда теран бир тушунчадан айилиб). Рахим қурчи, отангиз қалай?

Рахим курчи. Ҳазратимни дуо килиб турадирлар.

Хон. Яқинда Эрондан сизга кўноқлар келганми?

Рахим курчи. Ҳазратим каромат қилдилар. (Мир Вафо телбаланадир).

Хон. Ким экан улар?!

Рахим курчи. Қарши урушинда Эрон қўшуниндан бир-икки киши бизнинг томонға тутулғон эдилар. Инок отам уларни озод қилғон эдилар. Шулар савдо учун Бухороға келган эканлар. Яхшилиқни унутмағонларини кўрсатгали отамни келиб кўрдилар.

Хон. Тузук. Яхшилиқ, албатта, унутилмайдир. (Бир оз тўхтаб) Биз Фарход оталиққа шунча яхшилиқ қилдик, биттасини ҳам билмади. Яна бизга хиёнат кила бошлади. Энг сўнг ўз бошини ейди. (Раҳим қурчи билан Иброҳим бий шоилқин тинглайди- лар) Фарход оталиқни ўрундан тушурдик. Ўз жазосини яқинда кўрар. Унинг ўрнинда Иброҳим бий, сени оталик килдик. Рахим курчи, сенга хам тўксаболиқ бердик. Инок отанг хам яқинда катта мехрибончилиқ кўрарлар. (Иккаласи туруб, куллуқ қиларлар).

Иброхнм бий. Ҳазратимга арзим бор.

Хон. Айт!

Иброхнм бий. Оталик ўрни жуда катта ўрун, мен уни бажара олмайман.

Хон. Нега бажара олмайсан, унинг нимаси бор?!

Иброхнм бий. Фарход оталик каби ўткур бир одамнинг бажара олмагон бир ишни мен кандай бажарарман?!

Хон. Нимаси бор, нимани бажара олмайсан?!

Иброхнм бий. Ҳоқонимизни рози килмок жуда қийин бир иш бўлиб қолғон.

Хон. Нима деганинг бу?!

Иброхнм бий. Шу Улфат билан Давлатни рози қилмасам, сиз кувонмайсиз, бу иккисини рози килмоқ-да мумкин эмасдир.

Хон. Девона бўлдингми?!

Иброхнм бий. Девона эмас, тўғриман, тўғриликнинг девоналикдан ёмонроқ на- тижалар берганини биламан. Яна тўғриликдан ойрила олмайман, хоқоним! Шул икки одам бўлмағонда, сиз Фарход оталиқни йўқ қилмоқ фикрига тушмас эдингиз.

Хон (қизгин). Сўзни узатма, қабул эт! (Қози Низом билан Раҳим қурчи кўзлари билан уни қабул этдирарга тиришарлар).

Иброхим бий. Буйруғингизни қайтармоқ қўлимдан келмайдир, қабул этаман. Бироқ бир кун менинг ҳам ўлимимга хукм чикарарсиз, ҳоқоним?!

Хон. Қабул этдингми?!

Иброҳим бий. Қабул этдим.

Хон. Эмди чиқиб, сақловда ётингиз. Эрта билан ёрлиқларингиз чиқар.

(Иккаласи ҳам дуо қилиб, чиқиб кетарлар. Булар чиққоч, Улфат хўжа сарой қизил уртук билан уртулган бир табоқни кўтариб келар, хоннинг олдига кўяр. Ўзи икки одим кейинга бо- риб, қўл қовуштируб турар). Оч устини! (Улфат уртукни олар, табоқда Фарҳод оталиқнинг қонга бўялган оқ соқолли боши кўрунар).

Хон (ёввойи кулуш билан). Ҳо… ҳо… ҳо… энг сўнг, ўлум… ўлум жанжалимизни би- тирди. Бутун жанжалларни ўлим битирадир!

Улфат. Хоқони олам эсон бўлғайлар.

Хон. Буни чиқариб, “Чил духтарон”[1] қудуғига ташлат. (Улфат табоқни олиб чиқар). Еганлари тузни ўйламағонларнинг жазолари шулдир. (Қози Низом билан Мир Вафога) Сизга жавоб эмди.

Қози Низом. Тангри ҳазратимга эсонлик бергай. (Иккови ҳам дуо қилиб, туруб кетапар).

Хон (ёлгуз). Шул тирикликдан-да бездирдилар мени. (Туруб юрадир) Бир душма- нимнинг қони қурумойин, яна биттаси чиқиб қоладир. Бу Иброҳим аҳмоқ ҳам мени тинч қўймайтурғондек кўринадир. Қачонғача ўлдираман буларни! Ортуқ хеч кимнинг менга ишончи қолмади. Буларнинг ўзи йўлга келиб, менга душманлик қилмоқни таш- ласа, нима бўлур! Йўқ, йўқ. Буларнинг ўзи йўлга келмайдир. Улдураман, ўлдураман. Дунёда битта душманим қолмағонча қон тўкаман. Улфатнинг сўзи тўғри. Подшохлик қон билан суғорилатургон бир ёғочдир. (Улфатнинг кирганини кўриб, жойига ўтурар). Кел, Улфат, ўтир, қандай қилиб ўлдурдинг?!

Улфат (ўтурар). Хоқонимизнинг ишлари бор, деб келтурдим. Бир уйга киргуз- дим, унда ёшрунуб турғон икки киши бирдан чиқиб, ёпишдилар, бир оз талошғондан сўнг йиқитиб, бошини кесдилар.

Хон. Ҳеч ким онгламадими?

Улфат. Кимса онглағон эмас.

Хон. Иброҳим кенагасни оталик килмоқчи бўлиб, ўзига сўйладик. Унинг ҳам туси бошқача-ку!

Улфат. Нима деди?

Хон. Кўп аҳмоқликлар қилди. Сенинг учун \ам маъносиз сўзлар сўйлади. Ҳаким иноқнинг ўзини оталиқ қилсак бўлмайдирми?

Ул фат. Хоқони олам! Ҳаким иноқнинг Нодиршоҳ билан хабарлашиб турғони аниқ. Шу тобда уни иш бошига қўюб бўлмайдир. Шунинг ўзи бўла берсун, тўғрилиқ билан ишласа, турадир, йўқса Фарҳод оталиқнинг изиндан бора қоладир-да!

Хон. Улфат, мен бу ишлардан бездим. Бу одамларнинг биттаси ҳам менга тўғри қарамайдир. Фарҳод оталиқ ёмонлиқ қилди. Ҳаким иноқнинг қилғон ишларини кўруб турубсан. Иброҳимни одам деб ўйласам, бу ҳам бузуққа ўхшайдир. Қон тўкмакдан-да бездим. Акамни ўлдурдим. Кўп дўстларимни ўлдурдим. Мени бир ота каби асрағон Фарҳод оталиқни бошини оёқлар остинда кўрдим (кўзларини тутуб) Уф… кўзларим қонга тўлди. Кечалар ухлай олмайман.

Улфат. Хоқоним, буларни ўйламангиз. Ўлукларни эсингиздан чиқарингиз. Ётоққа киргач, Қуръондан бир оят ўқуб ётингиз. Булар ҳаммаси ўтгундир. Яқинда душманларингизни битирармиз. Ҳозир эмди бошқа ишларимизни кўрайлик.

Хон. Яна нима иш?

Улфат. Фарҳод оталиқнинг қизини келтурайликми?

Хон. Эрта билан киши юборурсан. Мен эмди чарчадим. Бир оз ухлайин. Сен ҳам кет, ишларингни кўр. Биттасини юбор, чопонимни олсун. Танбурчиларға айт, икки танбурни камонча килиб, бир “Ҳусайний” чалсунлар.

Улфат. Хўп бўлубтур. (Улфат чикрр. Хон салла, чопонини чиқара бошлар. Хизмат- чи келиб, хоннинг салла, чопонини олиб, бир четга қўяр. Хоннинг кеча кулоҳини бериб, шам- ларни ўчуруб чиқар. Хон кулоҳини кийиб, ётоқда узаниб ётар. Ташк,арида икки камончининг “Хусайний ” чолгони эшитилар. Чолги секинлаб, битганда хон ухлагон бўлур. Бир оз сўнгра хоннинг ўлдурилган акасининг хаёли к,онли кафан билан куринадир).

Хон (тушинда). Акам… Нечун келди… (бўгдурулгон аркрн бўйнида тақилгони ҳолда чиройлик бир хотуннинг хаёли келар) Иўқол… кет. (Хотун хаёли хонни бўгардек, унга крраб юрар. Хон талваса цилар) Кет… кет… (Бир йигит хаёли Фарҳод оталиқнинг бошини олиб ке­лар. Хонга яқинлашар). Иўқол..! келма..! (Хаёл чекилар. Ундан сўнг учала хаёл биргалашиб, хонга ҳужум қиларлар. Хон кучли талваса билан қичқирар). Вой..! Урма! (Ўз товушиндан уйгониб, иргиб турар).

Давлаг. Ҳазратим қўркдиларми?!

Хон (титраб тургони ҳолда). Бир оз қўркдим, чоғи! Шамни қўюб кет. Сув тайёр- лат, таҳорат қиламан. (Давлат тўқсабо шамни қўюб кетар. Хон ётоқдан тушуб, чопонини кияр ҳам сўйлар) Булар у дунёда хам менга қарши бирлашганга ўхшайлар, мени тинч қўймайлар, чоғи! (Шамни олиб, бошқа уйларга боратургон эшикдан чиқиб кетар).

Парда тушар.

[1] Чил духтарон (тожикча) – кирк киз.

ИККИНЧИ ПАРДА

Ойдинли бир кечада Ҳаким бийнинг ҳовлиси. Теразасиз эшиклари ташқарига очилгон бир уйнинг олдинда узун бир суфа.

Суфа бўйинча узун бир қалин гилам ёйилгон. Кўркамлик кўрпалар тўшалгон тўрда па- кана қурли бир “кат ” устинда ётоқ тайёрлангон. Уртадаги буюк шамдонда шам ёнадир.

Деворга бир қалқон, бир қилич, бирда “Жазойир ” милтиги осилгон. Ҳаким бий ёлгуз, юруб сўйлайдир.

Хаким бий (том устидан кўрулган минорга хрраб). “Улум минори”дир бу! Бунинг кўлкасинда яшағонлар ўлумдан қўрқмойлар. Бу узун “Минор” охиратнинг энг қисқа йўли бўлуб қолди. Минор, “Чил духтарон”, Канахона, Обхона, зиндон… ўлим… Бун- ларнинг ҳеч биттасини-да мени йўлимдан қайторорлиқ кучи йўкдир. Ётоқ ўлими-да ўлим, зиндон ўлуми-да ўлумдир. Иккавиндан-да қўрқмом. Абул Файзнинг хонлиғи Нодиршоҳнинг оёқлари остинда жон бераётконда ўз улушимизни олмоқ керак. Шуни олармиз. Шу кеча Чоржўйдан ўғлум қайтадир, эрта Нодиршоҳ қўшуни босиб кела- дир. Шу кеча билан эрта – курашимизнинг сўнг дақиқаларидир. (Мир Вафонинг келга- нини кўрмай) Бу одамлар қаёқка кетдилар. Курашнинг сўнг дақиқаларини била туриб, ҳалигача келмайлар.

Мир Вафо. Келдик, бек!

Ҳаким бий. Нима ran!

Мир Вафо. Курашнинг сўнг дақиқасини билганимиз учун ҳаммамиз югура, чопа ишламакдамиз.

Ҳаким бий. Эрта Нодиршоҳ қўшунининг келиш хабарини оларсиз.

Мир Вафо. Биламиз?

Ҳаким бий. Нималар қилдингиз?

Мир Вафо. Одамларимни хар томонға ерлаштурдим. (Ҳаким бий деворга осилгон милтиқ билан ўйнаб, тинглайдир). Шу кеча Бухорода чибин учса, менга хабари келадир. Кўрулгуси кишиларни хам кўрдим. “Жубор”ға бориб, Хўжа Калон билан кўришдим. Бутун фикрингизга қўшулдилар. Узлари ҳам Қози Низом билан сизга келадирлар. Хон томонида икки-уч муллалардан бошқа киши қолмади. Қози Низом бизга қўшулғоч, уларнингда бир чақалик баҳоси қолмас.

Ҳаким бий. Аркда нималар бор?

Мир Вафо. Арк ўзининг ўюн-кулгусига берилган, ичиб ётғон эди. Бирок Рахим тўқсабони Чоржўйга юборишингиз мазасини кочирғон. Рахим тўқсабони йўлда йўқ этмак учун Фаробғача кишилар юбордилар. Бу ишнинг битганини хабар олғоч, бизга ҳам хужум қилиб, сизни тутуб қамоғондан сўнг ўзлари Нодиршоҳга қарши чиқиб, урушар эканлар.

Ҳаким бий. Бу режаларнинг замони ўткан эмди. Рахим тўқсабода, менда улар- нинг тузоқлариға тушмаймиз. (Тогайқул бек билан Донёл бий келарлар) Хўш, иккингиз бир келдингиз! (салом беришарлар).

Тоғайқул бек. Келмайликми?

Ҳаким бий. Ёмон бир туш кўрган бўлғайсиз.

Тоғайқул бек. Кўрдик, кўрдик.

бий. Қани, ўтурингиз. Тушингизни эшитайлик (ҳаммалари ўтурарлар).

Тоғайқул бек. Мен эмас, бу киши кўрганлар (кулар).

Донёл бий. Кулушни қўюнг, гапга келинг!

Ҳаким бий. (жилмайиб). Нодиршох эмди келадир. Бундан бурун келган унинг ўғли эди.

Донёл бий. Нечун келадир?

Ҳаким бий. Бухорони олмоқ истайдир.

Донёл бий. Рахим тўқсабо қани?

Ҳаким бий. Чоржўйга борди.

Донёл бий. Нечун?

Ҳаким бий. Нодиршоҳнинг фикрини онглаб келсун, деб мен юбордим.

Донёл бий. Хондан сўрадингизми?

Ҳаким бий. Хонимиз Нодиршоҳ билан урушмоқчи бўлуб туралар. Мен душман- ларнинг фикрини ҳам кучини онглаб келмак учун ўғлумни юбордим, буни сўрамоқ керакми?

Донёл бий. Шуни хондан сўраб юборса эдингиз, яхши бўлар эди.

Ҳаким бий. Хоннинг оталиғи бўла туруб, шунча ишни ўзим кила олмайманми?

Донёл бий. Сизнинг тилингиз остинда бир нарса бор, айтмай турасиз. Нима қилмоқчисиз, нима истайсиз? Тўппа-тўғри айта берингиз. Бутун Бухоро сизнинг сўзингиздан тўлуб қолди!

Ҳаким бий. Ука! Эрон қўшуни билан Қаршида урушғонимиздан кейин, унинг кучли бир қўшун эканини онгладим-да Нодиршоҳ билан дўстлик йўлини очдим, ха- барлашиб турдим. Сиз шул чоғларда бу ишни сезгандек бўлдингиз, бироқ сизға бу иш ёқмоғон эди. Мен шу кундан бошлаб, Нодиршоҳ билан дўстликни узмаганман.

Донёл бий. Нечун шундай қилдингиз?

Ҳаким бий. Нодир қўшунининг Қаршидан чекилгани бир ўюн эди. Мен буни сезган эдим. Ҳиндистонни олғон бир қўшуннинг Қаршидан чекилиши учун бундан бошка маъно бермак тўғри эмас эди. Мен Эрон қўшунининг иккинчи йўла устимизга юргусини кўрган киби бўлуб эдим. Шунинг учун Нодир билан дўстлашарга тириш- дим, ҳам дўстлашдим.

Донёл бий. Бунинг нима фойдаси бор?

Ҳаким бий. Нима фойдаси бўлар эди. Мана, Нодиршох яна келди. Бирок бурун- ги каби эмас. Хон кучсиз, у кучли, хонга душман, менга дўст бўлуб келди.

Донёл бий. Бу ишингиз билан хонга хиёнат қилғон бўлмайсизми?!

Ҳаким бий. Қайси хонга? – .

Донёл бий. Абул Файзхонга.

Ҳаким бий. Ука, хонингизнинг килғон ишларини бир ўйлаб кўрингиз: отамиз билан келишиб, Фарход оталик каби бекларнинг ёрдами билан акасини ўлдуруб, хон бўлди. Тахтга мингач, бошлаб отамизни Эронга қочирди. Ўзига ёрдам этган бекларни битта-битта ўлдуруб, битирди. Энг сўнг Фарход оталиқни хам ўлдуруб, қизини олди. Мени ранжитмак учун буюк дабдаба билан Иброҳим кенагасни оталик қилди. Яна уни ўлдирмоқчи бўлиб, қочирди. Иброҳим кенагас Карманага бориб, қўшун йиғди. Бухороға юруш қилди. Мен хон томониндан чиқиб, Иброҳим иноқ билан олти-етти йил урушдим. Бу кун эса меним ўзимга душман бўлиб қолибдир. Нодиршох, билан дўстлашганда, биз мана шу кишига хиёнат қилғонми бўлдик эмди?!

Донёл бий. Мана шул фикрларингизни хоннинг ўзи онглағон.

Ҳаким бий. Онглай берсунлар. Дунёда ҳар ким бир кун ўлгусини биладир. Бир чораси борми?

Донёл бий. Йўқ,

Ҳаким бий. Чораси бўлмоғоч, уни билмакдан нима фойда? Биз яхшилик қилмоқ билан аркнинг ёмонлиғидан қутулар эдик, деб ўйламангиз. Уларнинг кўнглида ёмонлиқ йилон оғзида оғу каби ерлашиб қолғон, ювмоқ билан кетмайдир. Парвоначиға нима қилдилар. Уни шу минордан ташлағонларини ҳеч ким унутмағондир.

Мир Вафо. Қўзларимнинг худди ичинда турибдир-а. Олтмиш икки ол- чин юқоридан келиб, ерга тушганда суякларининг шарқиллаб синғон товуши қулоқларимдан кетмайдир.

Тоғайқул бек. Ҳай эмди, биз нима қилармиз?

Ҳаким бий. Мана шуни сўронгиз мендан.

Донёл бий. Айтинг-чи?

Ҳаким бий. Эрон қўшини эрта Бухороға қараб юрса керак. Нодиршоҳни дўстлик билан қарши олсак, Бухорони кутқарармиз, бўлмаса, Эрон кўшуни кулимизни кўкка учуради. Мен бутун борлиғим билан тиришурманким, хонимиз Нодиршоҳ билан урушғоли чика олмасун. Тилагимга эришаёздим, эмди шу кечада ҳам ишни шундай сақлай олсак, айтканимиз бўладир.

Донёл бий. (келганларни кўруб) Мана, эшонлар ҳам келдилар. Булар онгласа май- лими?

Ҳаким бий. Мен ўзим буларни чақирдим. Шу ишни онглатаман. (Хўжа Калон билан Қози Низом келарлар. Ҳаммалари туруб саломлашкандан сўнг, ўтурарлар).

Хўжа Калон. Бу кун Мир Вафо билан кўрушкан эдим. Бир неча сўзлар айтдилар. Шулар тўғрисида ўзингиз билан сўйлашмак учун келдик.

Ҳаким бий. Жуда яхши қилдингиз, тахсир. Ўзим ҳам сизларни кутуб турғон эдим.

Хўжа Калон. Эрон қўшуни Чоржўйдан ўтдими?

Ҳаким бий. Шу кун ўтган бўлса керак. Ҳануз хабар йўқ.

Қози Низом. Буларнинг келишидан уламо, машойихға зиён текмайдирми?

Ҳаким бий. Тўғри харакат қилсак, ҳеч кимга зиён текмайдир. Янглиш бир иш қилинса, ҳаммамизнинг кулимизни кўкка учурурлар.

Хўжа Калон (елкасини тутуб). Тангри ўзи сақлағой, товба қилдим, худоё. Нима қилмоқ керак, тахсир?!

Ҳаким бий. Хонимиз Нодиршох билан урушмок истайлар. Бутун дунёни титрат- ган бир кишига қарши уруш очмок учун бизда куч бўлмоғонини онгламайлар. Мен урушмоқни қабул қилмай турубман. Бироқ мени сўзимни тингламайлар. Меним фик- рим шудир: ҳаммамиз биргалашиб, Нодиршоҳни қарши оламиз. Хон ҳам биз билан борсунлар. Нодиршоҳ билан кўрушганда Бухоро хонлиғини тортуқ қилсунлар. Шох мамнун бўладир. Ўлкамизни шундай қилиб, буюк бир балодан қутқарғон бўламиз. Бундай қилмасак, не бўлсун урушамиз, деб чиқсак, биринчи учрашинда енгиламиз, элимизнинг бор-йўқи таланиб битадир.

Қози Низом. Бу фикрингиз жуда яхши, буни хонга онглатмоқ керак.

Хўжа Калон. Истасангиз, биз шу тобда аркка бориб, хон билан кўрушамиз.

Ҳаким бий. Албатта, шундай қилингиз. (Бир хизматчи югуриб келар).

Хизматчи. Тахсир, тўқсабо келдилар.

Ҳаким бий. Қани?

Хизматчи. Мана, кўчада отдан қўнуб туралар.

Ҳаким бий. Кўрайлик-а (ҳаммалари туруб, Раҳим тўқсабони қарши олгани чиқарлар. Сауна бир оз бўш қолар, сўнгра товушлар келар).

Рахим тўқсабо товуши. Ота, хаммаларингиз яхшими?

Ҳаким бий товуши. Шукур, ўғлим. (саҳна кўринур). Сени кутуб турғон эдик. (Раҳим тўқсабо билан боягилар келиб ўтиралар). Қани, ўғлум, сафаринг қандай ўтди?

Рахим тўқсабо. Кўп яхши ўтди. Шоҳни кўрдим. Мен билан кўпяхши кўрушдилар. Бухоронинг муллолари, бекларини сўрадилар. Биз сизга кўнок бўлиб келдик. Қўноққа душманлик кўрсатмасангиз керак, дедилар.

Ҳаким бий. Эрон қўшуни кўпми?

Рахим тўқсабо. Уни сўрамангиз, ота! Бундай кучли қўшунни умримиз- да кўрмадик. Тўплар, милтиқлар, филлар билан ерни титратиб келадир. Мен­га қўшунларини кўрсатдилар. Келар чоғимда яна шоҳнинг олдиға кирдим. Биз Бухороға қўноқ бўлиб келдик. Ўлкангиз менга керак эмас. Хонингиз, эл-улусингиз мени дўстларча карши олсалар, тўрт-беш кун туруб, қайтиб кетарман. Ёмонлиқ, душ­манлик кўрсатсалар, кулларини кўкка учурарман, дедилар. (Муллолар бир-бирларига қараб, бошларини қимирлатурлар. Шу тобда қопқу томондан икки қаландар товуши келар. Ҳаммалари тинглайлар. Қаландар товушлари):

Дунё, дунё, сен дунё-е,

Кимга вафо киларсан, эй!

Дунё, дунё, сен дунё-е,

Дунё, кўп тез юрарсан!

Дунё, дунё…

(Бири оқ соқол, бири ўрта ёшли икки к^ландар суфа остига келиб туралар).

Элни қаён сурарсан!

Дунё, дунё…

Кўп тез юрма, бир оз тур!

Дунё, дунё…

Йўлингни бир қараб кўр!

Дунё, дунё,..

(Қаландарлар ўкуб бўлгоч, кўлларини кенг очиб, “давлат барқарор” деб дуо қиларлар).

Ҳакнм бий (қўлини киссасига узатиб). Кел бобо! (буюк қаландар югуриб, суфага чикрр, бошкрлар киссалариндан пул чикррарлар) Бобо, сен қаердан?

Қаландар. Биз Балхдан келамиз. (Пулни олгонда Ҳаким бийнинг қулогига сўйлар) Бу кеча аркдан сизни чақирарлар, кетманг. Уйингизни босарлар, тайёрлик кўринг. (Дуо қилиб, бошқаларнинг-да пулларини ола берар. Раҳим тўқсабога келгач, унга бир оз эс қўюб қарагондан сўнг пулини олиб, сўйлар) Бек йигит, сенинг бошингға давлат қуши қўнғон, манглайингда катта бир юлдуз ёшнаб турадир. Яхшилик қил, тангримиз яқинда сен- га улуғ бир ўрун берадир. (Ҳаким бийдан бошқалари бир-бирларига қарайлар. Қаландар Ҳаким бийга сўйлар) Бек, биз шаҳарингизга шу кун келдик. Ётоғимиз, жойимиз йўқ. Бул давлатхонадан бизга бир жой кўрсатилса, шу кеча ухлаб олайлик.

Ҳаким бий. Хўп, бобо! (хизматчини чақирар) О, бола! (хизматчи келар), Буларга бу кеча жой беринг, ётсунлар. Томоқ ҳам беринг. (Қаландарлар дуо қилиб, хизматчи билан кетарлар).

Донёл бий. Валийга ўхшайдир!

Хўжа Калон. Каромат қилиб гапурадир. Валий экан. (Улфат хўжа сарой салом бериб, келадир).

Ҳаким бий. Ваалейкум ассалом. Келинг, тахсир! (Улфат ўтуруб дуо қилгондан сўнг, салласиндан хоннинг муборак номасини олиб, Ҳаким бийга берадир. Ҳаким бий жойидан туруб, хатни олиб, ўпуб, кўзларнга суртуб, очиб ўкур) Давлатхоҳимиз оталиқға маълум бўлғайким, Эрон кўшунининг тупроғимизга киргани тўғрисинда сиз билан кенгаш- мак истаймиз. Раҳим тўқсабо ўғлимиз билан хонамизга келғайсиз. (Хатни қатлаб ўпуб, салласига қўйгондан сўнг, Улфатга сўйлар) Хўб бўлубдир. Бориб хоқонимизға арзи- мизни еткуринг, ўғлум Рахим тўқсабо Эрон қўшуниндан хабар олмоқ учун Чоржўйга борғон эди. Шу тобда келди. Бу кеча бунинғ хабарларини олай, ўзим ҳам тузукрак ўйлаб кўрай. Эрта билан иккаламиз саломга борармиз.

Улфат. Хўп бўлубдир. (туруб кетар).

Донёл бий. Ака, борсангиз бўлмасми?!

Ҳаким бий. Эрта борамиз.

Хўжа Калон. Қози Низом, (турмоқчи бўлиб) Ҳай, тахсир, биз кетайлик эмди.

Ҳаким бий. Кетасизми, тахсирлар? (жойлариндан турарлир). Ҳай, хонни тезрак кўруб, гапурсангиз яхши бўлур эди. Нодиршоҳ билан урушмоқчи бўлсалар, ҳаммамиз хароб бўлармиз.

Хўжа Калон. Хўб, хўб.

Қози Низом. Албатта, айтамиз. Ҳай, хўш. (Кетарлар, Ҳаким бий уларни узатиб қайтгач, ўтурмай гапурадир).

Ҳаким бий. (Донёл бий билан Тогойкулга) Хоннинг бу кеча мени чақириши ҳийла эди. Мен бормоғоч, шу тобда уйимни босмоқ учун келсалар керак. Бироқ, мен улар- нииг тузоғина тушмайман. Тайёрлигим кўрулган. Уттуз мерганим Мирараб мадраса- синда турадилар. Сиз иккингиз хам шунга борингиз. Ҳар томонға қоровул қўйингиз. Регистон томонидан хеч кимни бу томонға ўткармангиз. Битта-иккита тилчи юбор- салар майли, бир қоровул билан менга юборарсиз. (Донёл бий билан Тогойкул “хўб” деб кетарлар).

Рахим тўқсабо. Мен ҳам борайми?

Ҳаким бий. Йўқ, сен қол. (Мир Вафога) Қаландарларни келтурингиз! (Мир Вафо кетар). Қани, ўғлим. Эрон қўшуни қачон келар?!

Рахим тўқсабо. Мендан тўрт-беш соат сўнгра Амударёдаи ўтмоқчи эди. Эрта Бухороға яқинлашса керак.

Ҳаким бий. Шоҳ сени кўрганда бизга берган ваъдасиндан сўз очдими, йўқми?

Рахим бий. Йўқ, у тўғринда гапурмади, сизларга катта мехрибончиликлар қилармиз, деб қўйди. (Мир Вафо қаландарларни олиб келар).

Ҳаким бий (уларни кўргач, кулар). Ҳо… ҳо… ҳо… худди қаландарларға ўхшайлар. Афтингизни тузатингиз! (Қ.аландарлар ясама соч-соқолларини оларлар. Ҳаким бийнинг ўз кишилари Йўлдош билан Эргаш эканлари билинадир). Гапурингиз, қани?

Йўлдош. Сизни аркка чақириб, киши юбордиларми?

Ҳаким бий. Юбордилар. Мен кетмадим.

Йўлдош. Бек! Кетмаган бўлсангиз, шу тобда уйни босарлар.

Ҳаким бий. Боса олмайлар. Чораси кўрулган. Бошка нима хабарларинг бор?

Йўлдош. Мен икки кундаи бери аркда эдим. Хон жуда умидсизланган. Ҳеч ёкдан ёрдам хабари йўқ. Ўзларининг кучсизликларини очиқ онглағонлар эмди. Бироқ, шу- ларнинг ҳаммасини сиздан биларлар. Шунинг учун Нодиршоҳ келмасдан бурун сиз­ни йўқ килмоқ йўлларини ахтариб турарлар.

Ҳаким ЪпйДЭргашга). Сен нима қилдинг?!

Эргаш. Мен Карманагача бордим. Ҳаммани кўрдим, хатларни бердим, сўзларингизни айтдим. Эл орасиға кирдим, керак бўлғон сўзларни тарқотдим. Эл- нинг сизга қараши яхши. Нодиршох билан урушмоқни ҳеч ким истамайдир. (Бир милтиқ товуши чиқар, Мир Вафо сесканар).

Ҳаким бий (Раҳим тўқсабога). Сен одамларинг билан яроқланиб томға чик. (Қаландарларни кўрсатиб) Бунларга ҳам ярок бер, сен билан юрсунлар. Томда турун- гиз. Кучлаб кела берсалар, отишингиз. (Раҳим тўқсабо қаландарларни олиб кетар). Мир Вафо, милтикдан кўркдингизми?!

Мир Вафо. Йўқ-эй… Бир нарсани ўйлаб турғон эканманми, бирдан сесканиб юбордим! (Яна бир милтиқ товуши чиқар, Мир Вафо яна сесканар).

Ҳаким бий (кулуб). Бу кеча қўрқмангиз! Қанча кучласалар ҳам бизни боса ол­майлар. Эртагача отишармиз. Эрта бўлғоч, отланиб чиқармиз-да, Эрон қўшуниға бориб қўшулармиз. (Хизматчини чақирар) О, бола! (хизматчи келар) Отларни эгарлаб қўйсунлар. (Хизматчи кетар, Ҳаким бий фўтасини белига ўраб, қиличини девордан олиб тақар экан, сўйлар) Хоннинг ақли йўқолғон. Менинг уйимга ҳужум килиб киришга кучи йўқ экан, Нодиршоҳ бил ан урушмоқчи бўладир. (Раҳим тўқсабо югуриб келар).

Рахим тўқсабо. Улфат хўжа сарой келди.

Ҳаким бий. Келтурингиз. (Раҳим тўқсабо югуриб чиқар. Ҳаким бий юруб сўйлар) Яна шуни юборди. Орамизни бўзғон одам Улфат бўлғонини била туруб, яна шундай қиладир. Шу ақл билан хон бўлуб турмоқ истайдир. (Раҳим тўқсабо Улфатни келтирар, Улфат салом берар) Нечун келдингиз?!

Улфат. Мени хон юбордилар. Буюрдиларким, бориб оталиққа айтингиз, биз му- боракнома ёзиб, у кишини ёнимизга чақирдик, келмадилар. Ўзимиз уйларига бориб, кўришмак учун чикдик, одамлари бизни милтиқ билан қарши олдилар. Бунинг са- баби нима?! Эрон кўшуни босиб кела турубдир. Унга қарши нима қилмоқчи бўлсак, кенгашиб қилармиз. Оталиқ бизга кенгаш берарларми, йўқми?!

Ҳаким бий. Биз шу ўлканинг яхшилиғиндан бошқа нарса истамаймиз. Нодиршоҳға қарши чиқиб урушмоқ учун кучимиз йўқдур. Хоннинг буйруқлари арк- дан Мирарабгача юрмайдир. Эрон қўшуни билан қандай урушарлар?!

Улфат. Бек! Сўзингиз тўғри. Қўйингиз, хон келсунлар. Мана шу сўзларингизни ўзларига айтингиз!

Ҳаким бий. Хон ҳам келмасунлар. Биз ҳам бормаймиз. Бориб айтинг, мен би­лан кенгашмакчи бўлсалар, тўппа-тўғри Жўборга бориб, Хўжа Калоннинг уйларига қўнсунлар, элнинг катталарини чақирсунлар. Мен ҳам борарман, шунда кенгашармиз.

Улфат. Қачон борарсиз?

Ҳаким бий. Сиз шу тобда хонни олиб борингиз, мен ҳам борармен. (Улфат “хўб” деб, Раҳим тўқсабо билан чиқар. Хаким бий Мир Вафога сўйлар) Сиз буларнинг орқасиндан киши юборинг. Хўжа Калоннинг уйларига кирганларини кўруб келсун. Сўнг биз ҳам борармиз. Ўзингиз бизнинг бекларга хабар беринг, Жўборға бора берсунлар!

Мир Вафо. Хўп бўлубдур. (Иккилари ҳам чиқарлар)

Парда туилар

ТЎРТИНЧИ ПАРДА

(Эски бир гилам билан икки-уч эски кўрпа тўшалган ўртача бир уй. Четдаги бир кат узра Абул Файзхон кўйлакчан ётқон, ухлайдир. Кат ёнинда бир курсичаузра қўюлгон шамдон- чанинг шами ёниб турадур. Бир оздан кейин Курбонгул бир офтоба сув олиб келар, офтобани тошное ёнига қўюб, ўзи секингина қайтиб, хонншнг юзига қараб).

Қурбонгул. (ёлгуз) Ухлайдир.., шўрим қурсун, дунёнинг қора чизиқларини ўқимоқ учунми келдим мен! Худонинг сояси, деб подшоҳларнинг уйига сиғиндим. Бунда кўрганларимни ҳеч кўз кўрмасун. Меним шунча йиғлашларимға қарамайин, шул хон акасини ўлдурди. Унингтахтиға чиқди. Кармина бегини бола-чақалари билан тутуб, келтуруб қамади. Сўнгра битта-битта ҳаммасини бўғдуруб, қудуққа ташлатди.

Бу кун эса ўзини Рахим бий камаб қўюбдир. Эрта, албатта, ўлдурар. Бунинг жойида ўзи “сояйи худо” бўлур. Бир-икки йилдан кейин яна биттаси чиқар. Уни ҳам соғанаға жўнатиб, “сояйи худо”лиқни ўзи олар. Бизда бу қора кунларнинг қайғуси қоладир. (Бир оз ўйлаб) Тўғрисини айтканда, яна ўзимиз тинч. Худо сояси-да бўлмаймиз, ўлдурулмаймиз-да, оч қорним, тинч қулоғим. (Ўнг кўлининг бармоқларини уч йўлаўпуб, елкасига урар?) Кўзим кўрмасин-э; уч-тўрт йил худо сояси бўл, сўнгра қамал, сўнгра ўл… Менга нима керак шулар. (Узоқдан келган азон товушин тинглаб) Азонлар ўқулди. Хонни уйғотай, намозини ўқусун. (Ёток, олдига бориб, хоннинг оёқларини уқалар) Хон болам, арслоним, турмайсизми?

Хон (сесканиб уйгонар). Ҳа\… кимдир (Ётоқда ўтуруб) Кимдир? Сенми, Қурбонгул?

Қурбонгул. Мен, мен. Қўрқутдимми сизни?

Хон (кўзлариниукрлаб). Иўқ, йўқ… Нечун келдинг?

Қурбонгул. Азон ўқулди, сув келтирдим, таҳорат қилмайсизми?

Хон. Нима гаплар бор, Қурбонгул? Қурбонгул. Тинчлик, арслоним!

Хон (ўйлайдир). Булар хар сўрағонимда мана шундай тинчлик, деб мени дунё- дан хабарсиз қолдирдилар. Мен қомокда, тахтим бошқалар қўлинда, бола-чақаларим билмадим қаерда. Яна тинчлик экан. Билмам, булар тинчлик деб, нимани дейлар. (Сўйлар) Қандай тинчлик? Улфатдан хабаринг борми?

Қурбонгул. Улфат қочқон, уни ахтариб турарлар. Давлат тўқсабо билан Жиянқул бий, Хўжақули бий, Карим бий, Бахрин бийни тутуб қомадилар, эртагача ўлдирар эканлар.

Хон (кўз ёшларин артиб). Мени нима қилар эканлар, онгладингми?

Қурбонгул. Нега йиғлайсиз, арслоним?! Нима бўлса, худонинг буйруғи билан бўлар. Туна кун подшо бибийим улуғ эшонға кўп пул юбориб, сиз учун дуолар олди- лар. Албатта, шулар бир иш қилар.

Хон. Ўғулларим қайда?

Қурбонгул. Омон, эсон, тинч, подшо бибийим билан бирга турарлар.

Хон. Ox, ўғилларим, сизни кимга топшурарман эмди?! (Йиглар).

Қурбонгул. Нега йиғлайсиз, арслоним? Худо урсунким, болаларингизға ҳеч бир нарса бўлғон йўқ. Улар тинч ўтурубдурлар.

Хон (нафрат билан). Қўй мени ўз холимга, бундан кейин шул тинч сўзини меним ёнимда айтма! Дунёда ҳеч бир маъноси бўлмағон бу сўзни сен энг ёмон маъноларда ишлатиб турасан. Мен қомалдим – тинч, болаларим қомокда – тинч. Улфатни ахта- рарлар. Давлатни ўлдуралар, яна тинч! Бу қандай тинч, бу кандай тинчлик. Ох, бола­ларим, сиз нега кичикликда бахтсизликка учрадингиз! Бунга менми сабаб бўлдим? (Қаттиқ йиглар). Кошки дунёга келмаган бўлса эдим. (Раҳим бий келар. Қурбонгул бир четда қўл қовуштуруб турар).

Раҳим бий. Хон ҳазрат, нега йиғлайсиз?!

Хон (сесканиб бошини кўтарар, истамайинўрнидан турар). Ҳеч!

Рахим бий. Ўтурингиз, ўтурингиз. (Хонўтурар). Нега йиғлайсиз?

Хон. Ҳеч, болаларим эсимға келдилар.

Рахим бий. Бошға иш тушкач, энг аҳмоқ чора йиғламокдир, йиғламангиз!

Хон. Мен сизга нима ёмонлик қилдим?!

Рахим бий. Ҳеч!

Хон. Отангиз менга оталик эди. Бобонгиз мени тахтга ўтқузуб, оталиқ бўлди. Ўзингиз Эрондан келгач, бот оталиқ қилдим. Бутун ҳукумат ишларини сизга топшур- дум. Яна Нодиршохиинг ўюнларига берилиб, мени қоматдингиз! Нодиршоҳ олдида мен билан сизнинг нима ойирмамиз бор? Бу кун мени тушурган экан, эрта сизни ҳам тушурмасми?!

Рахим бий. Хон ҳазрат! Дунёда ҳар ким ўз кучига қарабғина ўрун тутадир. Бу тирикчиликнинг энг ўткур буйруғидирким, бунга бўюнсунмағонларнинг дунёдан чиқиб кетишлари лозим бўладир. Сиз Бухорони идора қиларлиқ куч кўрсата олма- дингиз. Давлатимизнинг буюк-буюк теракларини ўз қўлингиз билан йиқита бердин- гиз, бутун ишни менга эмас, бир “аҳмоқ муғамбил” бўлғон Улфатға топширдингиз. Тахтдан тушканингизнинг сабаби шулдир. Нодиршоҳнинг эса бу ишдан хабари йўкдир. Нодиршоҳ сизни тушурган эмас.

Хон. Нодиршоҳнинг бу ишлардан хабари йўқ деганингиз ёлғон эмасми?

Рахим бий (жилмайиб). Ёлғон эмас.

Хон. Нега Эрондан қўшун олиб келдингиз?

Рахим бий. Каттақўрғонда чиққон Ибодуллабек фитнасини босдирмоқ учун.

Хон. Эмди мени нима қиласиз, ўлдурасизми?

Рахим бий. Йў…қ, тангри сақласун бу ишдан.

Хон (ялиниб қулларини узатар). Оталиқ мени ўлдурмайсизми? Айтинг!

Рахим бий. Сизни ўлдирмайман, хонлик ҳам менга керак эмас. Ўғлунгиз Абдумўмин хонни сизнинг ўрнингизда эрта хон кўтараман.

Хон. Мени нима қиласиз?

Рахим бий. Сиз шу ҳафта орасинда Эронга, Нодиршох олдига борарсиз.

Хон. Уҳ, Худоға шукур, мени ўлдирмангиз, мен ҳажга бораман, хажга.

Рахим бий (жилмайиб). Ундан сўнгра қаёкка борсангиз, бора берарсиз. Ҳозирда мен сиздан бир нарсани сўрамоқ учун келдим.

Хон. Сўрангиз.

Раҳим бий. Пулларингиз қайда?

Хон. Хазина ўз қўлингизда-ку!

Рахим бий. Сизнинг ўз хазинангиз?

Хон. Меним ўз пулларимни хисоби Улфатдадир, шундан сўрангиз?

Рахим бий. Улфатнинг қайда эканини билмайсизми?

Хон. Билмайман.

Раҳим бий. Ҳай, сиз ўтурингиз. Яқинда Эронға борарсиз.

Хон. Болаларимни соғиндим. Шуларни менга юборсангиз, кўруб қўяй.

Раҳим бий. Хўб, Қурбонгул билан юборурман. (Курбонгулга) Кел, сен билан юбо- рай (Курбонгул билан чиқиб кетар).

Хон. (жойиндан туруб) Тонг ота ёзди. Таҳорат қилай эмди. (Тошновга келиб, офто- бани олиб, таҳорат қила бошлар) Тангридан бошқа кимсам қолмади, кўрасизми ҳамма жанжаллар пул учун экан. (Хон таҳоратни битира ёзгонда Абдулмўмин тўра билан укаси кириб салом берарлар).

Хон (таҳоратни битириб турар). Ҳа, ўғулларим, келдингизми (юзини артиб, уларни битта-битта қучо^лаб ўпар) Қалайсен, ўғлум? (кўз ёшларини артар).

Абдумўмин. Шукур.

Хон. Сен қалай? (кичкина ўгли бўйнини букмак билан жавоб берган бўлар) Онанг қайда?

Абдумўмин. Уйда.

Хон. Ҳаммангиз бир уйдами?

Абдумўмин. Ҳа, бир уйда. (Хон кичкина ўглини қучоқлаб, манглайидан ўпар, катта ўглини қучогршб, бошини унинг нумузига кўюб йиглар).

Болалар (бирдан йиглаб, хонга ёпишиб). Ота, жоним, нега йиғлайсиз? Бизни нима қиларлар эмди?

Хон. Ҳеч, ўғлум, ҳеч. Кетингиз эмди, онангизнинг ёнинда турингиз. (Яна қучоқлаб ўпар. Иккалисини эшиккача келтуруб, яна ўпуб, узатар. Шул чогда икки гижжак- нинг “Бебоқча” куйлагани эшитилар. Хон чолгу товушини ҳайгу остинда тинглагондан сўнг сўйлар) Инсонлар, дунёнинг уялмоқ билмаган ҳайвонлари! Бирингизнинг кўз ёшлари, бирингизнинг шодлик ёшлари боғчаларни суғорадир. Бирингизнинг мо­там инграшлари тўй чолғуларини куйлатадир. Бир-бирингизнинг борлиқларини еб, ҳирсларингизни тўйдурмокдан қачонгача безмайсиз! (Кун окрргонини кўруб) На- мозимни ўқуб олайин. (Жойнамозни ёяр, намознинг биринчи ракатини ўқугач, уйнинг бир пучмогиндан деворнинг тешилгани сезиладир. Кесак, тупроглар тўкула берар. Хон намознинг иккинчи ракатшш тез битирар. Телбаланиб турар. Буюк бир қўрқу билан ишнинг сўнгини кутуб турар. Девор каттарак очилгоч, узун соқолли бир қишлоқли бир қозма кўтариб чиқар). Бу ким? Сен кимсен?! (Ҳалиги одам гапурмайин, қозмасини ерга қўюб, телпагини олиб, ясама соқолини ешгач, Улфат экани онглашилар). Улфат!

Улфат. Мен, Улфат қулингизман, хоқоним!

Хон. Оҳ, Улфат, нега бундай келдинг?

Улфат. Қўрқмангиз, сизга хизмат учун. (Хонни қўлтугиндан олиб, катга ўтқазар. Уйнинг эшигини секингина ёпар. Қайтиб келиб, хон ёнига ўтурар). Биласизми, Раҳим бий мени тутуб ўлдурмак учун тиришадир. Мен қочиб юрубман.

Хон. Қайда эдинг?

Улфат. Мен Эрон қўшунинда эдим.

Хон. Ишимиз нима бўлар? Мени Эронга юборар эканлар, тўғрими?

Улфат. Нодиршоҳга Рахим бий ҳам, Ҳаким бий ҳам сизни ўлдирмаслик учун сўз берган эканлар. Нодиршохни буйруғи билан Раҳим бийга қўшулуб келган Эрон қўшуни сизни омон-эсон олиб қайтарға шохдан буйруқ олғон эканлар.

Хон. Қачон борармиз эмди?

Улфат. Тўхтанг, ҳали иш бузулиб қолғон.

Хон. Нима бўлғон?

Улфат. Нодиршоҳнинг ўлум хабари келган.

Хон. Ким ўлдирган уни?! Э, вой… Мени хам бахтим қаро экан!

Улфат. Эрон эли ёғиқиб, уни ўлдирганлар. Бу хабар Бухорога келгандан сўнг Рахим бий сизни юбормок фикриндан қайтқон.

Хон. Эмди мен нима қиламан?

Улфат. Эрон қўшуни сизни омон-эсон қўлиға олмаса, Бухородан кўчмайдир. Буни шу кун Рахим бийга билдирдилар.

Хон. Нима деган бу?

Улфат. Ҳануз бир нарса демаган, бирок, Эроннинг кўшун бошлиқлари Рахим бий сизни ўлдуруб қўймасун, деб қўрқалар. Сизни иш қилиб қочирмоқ учун мени юбордилар. Шу тобда мен билан қочасиз. (Эшикка бориб, тинглагондан сўнг) Келингиз, шахардан чикиб, Эрон кўшуниға қўшуламиз.

Хон. Қандай қилиб қочаман?

Улфат. Қочмоқнинг қандай-мандойи йўқ, мана шу йўлға кириб олсангиз, қочиб қутулармиз. Менга ишонингиз, ҳеч қўрқмангиз.

Хон. Болаларни нима қилойин?

Улфат. Вақтимиз оз қолғон. Юрингиз, тез қочайлик, бир бало чиқмасун.

Хон. Болаларим нима бўлалар?

Улфат. (эшикни тинглаб, қайтгондан сўнг) Бухоро тахтига Чингиз болаларин- дан бошқа киши чиқарилмайдир. Шунинг учун Рахим бий катта ўғлингизни хон кўтарадир. Сизнинг уларга ишингиз бўлмасун. (Кўлини тутуб) Турунгиз, бот қочайлик эмди.

Хон (ўрнидан турар) Мен қочғоч, болаларимни ўлдирмайларми?

Улфат. Улдира олмайлар. Уғлингизни хон кўтаришдан бошқа чоралари йўкдир. Юрингиз, тез қочайлик. (Хонни эшикка олиб борар) Кирингиз, тез юрингиз!

Хон (бирдан кейинга отилиб). Иўк, кочмайман, кочсам, болаларимни ўлдурурлар.

Улфат. Уф… (югуриб эшикка бориб, тинглагондан сўнг) Нега бундай қиласиз? Шу тобда биттаси келиб, шу ҳолни кўрса, иккимизни хам ўлдурарлар.

Хон. Мен Эронда нима қиларман?

Улфат. Ундан куч йиғиб, қайтармиз-да, яна Рахим бий билан урушармиз. Эрон сизга ёт эмас, боболарингиздан нечалари Бухородан Эронға кўчганлар. Келингиз, тез қочайлик. Кирингиз тез!

Хон (кирмакчи бўлуб, яна крйтар). Ох, болаларим! Сизни кимга ташлаб кетаман?

Ул фат. Нега бундай қиласиз, келиб икковимизни хам ўлдурарлар!

Хон (жуда қисилгон). Тўхта бир оз, Улфат. Болаларимни чақириб, бир кўрай!

Улфат (ўз юзларига уруб) Эй, вой, битдик, шу тобда келиб бизни ўлдурарлар. Ба- рибир болаларингизни кўра олмайсиз.

Хон. Нега кўра олмайман?

Улфат. Кўра олмайсиз, чунки… (бир товуш сезган кабы бўлуб, югуруб эшикка бориб тинглар, телба бўлуб қайтар) Хон, одамлар келалар. (Соқолини тақар) Келинг, қочамаз. (Қозмасини олар) Келинг, тез келинг. (Оёқ товушлари келар) Мен кочдим, келинг. (Тешик­ка киргандан сўнг бошини чиқариб, хонни чақирар) Келинг, хон. (Хон ҳам югуриб, тешикка кирмоқчи бўлгоч, уч жаллод катта nu4oxyiap олиб келалар. Улфат к,очар. Жаллодлар к,отиб қолгон хонни келиб тутарлар).

Жаллодбоши. Бу нима? Ким келди, бу йўлдан! (Хон индамайдир) Ким келди бу йўлдан? (Пичоқни кўтарар).

Хон. Улфат келган эди. Мени қочирмоқчи бўлди, кетмадим. (Жаллодлар шошиб бир-бирларига қарайдилар).

Жаллодбоши (Бир жаллодга). Чоп, Бекга хабар бер, коровул берсунлар, шу уй- нинг орқасига боруб ахтарамиз. (Жаллод югуриб чикрр) Биз иккимиз бу кишининг ишини кўрайлик. (Иккала жаллод пичокушрини кўтариб, хонга ҳужум қиларлар).

Хон (Жаллодлар билан талашиб, қичқирадир). Нега мени ўлдурасиз? Вой, дод!

Жаллодбоши. Ўғлингиз буюрдилар.

Хон (Талошда) Ўғлум… Йўқ. У буюрмас… (Пичоқ кўкрагига тегар) Воҳўлдим. (Яна бир пичоқурар, хон йиқилар) Ох, нега қочмадим… Болаларим… Ўлдим… Улфат… (дебжон чекишар. Жаллодлар пичоқларини қинларига солиб, хоннинг сўнг сўлишини кутуб турарлар. Шу тобда Улфат қишлоқли афтинда катта бир ничоқ қўлинда, тешикдан чиқар, секингина жаллодбошига яқинлашиб, пичоқни суқуб юборар. Жаллодбоши “воҳ ” деб йиқилгоч, Улфат иккинчи жаллодга ҳужум қилар. Ул қичқириб қочар. Улфат хоннинг ўлуги устига келар).

Улфат. Юраксиз хон, қочмади, ўлди. Муҳрини олай. Йўлда керак бўлур. (Хоннинг киссасидан муҳрни тез олиб. югуруб тешикка бориб йўқолар. Оёқ товушлари келар. Келгон жаллод билан беш киши қиличлар чекиб кирарлар).

Жаллод (Тешикни кўрсатиб). Мана шундан келди. (Уч киши югуриб кирарлар. Қолгонлари “Биз ташқаридан борайлик “, деб чопиб чиқарлар).

Парда тушар.

Савол ва топшириқлар:

  1. “Абул Файзхон” трагедиясини ролларга бўлиб, ифодали ўқинг.
  2. Трагедияда қачон ва қаерда бўлиб ўтган воқеалар қаламга олинган?
  3. Биринчи пардада кандай персонажлар билан учрашдингиз?
  4. Улфатнинг подшохлик амалига берган тавсифини топиб ўқинг ва изохланг.
  5. Саҳнада кўринмаса-да, Фарҳод оталиқ хақида қандай тасаввурга эга бўлдингиз?
  6. Фарход оталиқни қатл этишга кимлар даъват этдилар? Унинг гуноҳи нима?
  7. Фарҳод оталиқ нега қизини Абулфайзхонга тортиқ қилмади? Бу жиҳатдан у Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” романидаги Раънонинг отаси Солиҳ махдумдан қандай фарқ қилади?
  8. Иброхлм иноқ нега хонга оталиқ бўлишдан бош тортмоқчи бўлади? Уни мард киши дея оласизми?
  9. Хон нега уйқусида кўркинчли тушлар кўриб алаҳсирайди? Халқимизнинг “Қотилни бегунох кишиларнинг қони тутади” деган нақлига ишонасизми?
  10. Иккинчи пардада қандай вокеалар кўрсатилади? Улар тарихий хақиқатми?
  11. Ота ва ўғил – Ҳакимбий оталиқ билан Рахим тўқсабони Ватан хоинлари дейиш мумкинми? Улар қандай йўл билан тахтга эга бўлмоқчилар?
  12. Ҳакимбий оталиқ билан Рахимбийнинг йўлига йирик амалдорлар нега тўсқинлик қилмадилар?
  13. Тўртинчи пардада қандай воқеа кўрсатилади? Хон нега қамокда?
  14. Монолог нима? Хон оқсочи Қурбонгулнинг ўз-ўзича сўзлашидан қандай фожиавий ходисаларни билиб олдингиз? Асарда яна кимларнинг монологлари бор?
  15. Диалог нима? Тўртинчи пардадаги Абул Файзхон билан Рахимбийнинг диалогини ролларга бўлиб ўкинг ва мазмунини изохланг.
  16. Абул Файзхоннинг тахтдан туширилиши қонунийми? Унинг ҳолатига ачинасизми ёки ундан нафратланасизми?
  17. Рахимбий хонга нега “Сизни Нодиршоҳ тахтдан туширмади?” – дейди? У бу билан нима демокчи?
  18. Тутқунлиқда Абул Файзхоннинг қандай шахс эканлиги намоён бўлди?
  19. Улфат нега хаётини хавф остига қўйиб хонни қутқармоқчи бўлади? Унга содиқлиги учунми ёки бошқа максади борми?
  20. Абул Файзхон хонлиги нега таназзулга учради? Жавобда Раҳимбийнинг хонга айтган сўзларидан фойдаланинг.
  21. Трагедия мазмунининг замонавийлиги нимада? Унинг 1917 йил воқеаларига алоқаси борми?

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

n5afd6cf70jdzh24ig6z0d_1ycixxtdc

Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради

Ўзбекистон Қуролли Кучларидаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва …