Главная / Маданият / АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН (1960)
<

АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН (1960)

Абдували Қутбиддин... Бу ном чин шеър ихлосмандлари кўнгил мехробидан муқим жой олиб улгурганига анча бўлган.

abduvali-qutbiddiАбдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси аслида тошкентлик бўлиб, Шайхонтоҳур маҳалласидан, Хўжа Ахрор Валий авлодига мансуб кишилар эди. Ок­тябрь тўнтариши ва қатағон даврининг шамоли бу онла­йн ҳам четлаб ўтмаган. Улар бир неча йиллар давомида ўз юртларидан жудо бўлиб яшадилар. Шу туфайли Абдували Қаршида туғилиб, Самарқандда таҳсил олган.

1978 йили Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кириб, уни 1983 йилда тамомлаган. Самарканд вилояти газетасида хизмат қилган. 1985 йилдан эса она шаҳри Тошкентга келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриё- тида мухаррир бўлиб ишлайди. 1990 йилда «Ёзувчи» нашриёти ташкил бўлгач, аввал етакчи муҳаррир, сўнг бош муҳаррир бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда «Ўзтелерадио» компаниясида масъул вазифада хизмат этмокда.

1988 йили шоирнинг дастлабки шеърий тўплами — «Найсон» нашрдан чикди. Шундан сўнг шоирнинг «Ҳумо» (1989), «Бахтли йўл» (1991) тўпламлари дунё юзини кўрди. Бу тўпламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига курилганлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг «Бахтли йўл» тўпламига кирган «Ер қаърига», «Икки амакимга хат» каби шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма вакт ҳамма нарса ўтади-кетади, аммо поклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради.

Истеъдодли шоир Абдували Қутбиддин оламни тасвирлар орқали илғаб, унинг жилвагар манзараларини чизишга интилади. Шу боне шоирнинг шеърий ифода ус- луби – фалсафий мушохада, метаморфозаларга уланиб товланади, ўқувчини сирли ва сеҳрли маъво сари парвоз қилишга чорлайди.

Шоирнинг «Хаёл кечаси» (1994), «Сен ва сен учун» (1996), «Узокдан олисга» (2007) каби шеърий тўпламларида Абдували Қутбиддин сибизға оханг таратувчи созига, нуқрадек товланувчи, шарқона хикматлар, сўфиёна хулосалар билан зийнат- ланган овозига эга шоир сифатида кўринади.

Унинг далли жунун, ғаройиб афсун булоқларидан сув ичган манзумалари кўнглингизга беғубор фарахлар индиради.

Шоир Абдували Қутбиддин иқтидорли, нозиктаъб ва юксак дидли каламкаш. Шо­ирнинг тўпламларига кирган шеърлари содда, равон ифодалар асосига курилганлиги билан ажралиб туради. Сўнгги йилларда унинг «Озодлик» номли достони яратилди.

Абдували Қутбиддин ижоддаги ютуқлари учун 1997 Йили «Дўстлик» ордени би- лан мукофотланган .

(Ҳофизга)

Соҳибдилим — дилоро,

Аййит, тўхтасин карвон.

Най пуфлаган қуюннинг

Энасими биёбон.

Соҳибдилим — дилоро, Қайда у чашма гирён. Жилға бўлган кўнглимни Қуритиб бўлди мижгон.

Соҳибдилим — дилоро, Кўзим менинг қулфмидур? Очиб нигоҳим чиқса, Чопган қилич зулфмидур.

Соҳибдилим — дилоро,

Қақнус[1] гулхани қани,

Бор бўлса юзга суртай, Ўтини ё кулини.

Соҳибдилим — дилоро,

Кўп риёзат чекдим-ку,

У зим кетдим. Йўлингга Тоқатимни экдим-ку!

Соҳибдилим — дилоро,

Васлинг саробми, рўё.

Ҳофиз эмасман, ишкда

Абдувалиман гўё…

Соҳибдилим — дилоро!

Савол ва топширикдар:

  1. Абдували Қутбиддин хақида Рауф Парфи шундай дейди: “У манзаралар, ташбехлар, рўёлар аралашувида фикр юритади. Охангларнинг турланиб туриши билан тасвир этилаётган воқеа рухий холатни харакатга келтиради”. А.Қутбиддиннинг шеърлари билан танишиб чиққач, юқоридаги хулосага қўшиласизми?
  2. Ҳофиз шеърияти билан танишмисиз? Ҳофизнинг “Эй карвон, охиста рон, ороми жонам меравад” деб бошланувчи ғазали таъсирида ёзилган шеър сизда қандай таассурот қолдирди?
  3. Шеърда лирик қахрамон мурожаат қилаётган Соҳибдил (дилимнинг эгаси, яъни юрагимни забт этган) ким: севимли ёрми, пирми, худоми ёки шеъриятми?
  4. Шеърни тасаввуфий асар деган хулосага келиш мумкинми?
  5. Айт сўзининг “аййит” шаклида берилиши нима учун хизмат қилган деб ўйлайсиз?
  6. Шеърдаги оҳанг рухингизга қандай таъсир қилди?
  7. Сизнингча, карвон қандай маънони англатади? Лирик қахрамоннинг карвонни тўхтатишдан муддаоси нима?
  8. Шоир вужудининг эмас, рухининг ташналигини қондириш учун излаётган чашма нима?
  9. “Кўзим менинг қулфмидур” мисраларининг маъносини изохланг.
  10. Афсонавий қақнус куши хакида эшитганмисиз? Нима учун шоир қақнус гулханининг ўтини ёки кулини юзига суртмоқчи?
  11. Шоир ўз ишқини нима учун Ҳофиз ишқидай эмаслигини, Ҳофиздай, пирлардай даражага етолмаслигини, бошкачалигини таъкидлаяпти?
  12. Шеърдаги бадиий тасвирлаш воситаларини аникланг.
  13. Шеърни ёд олинг.

[1] Қақнус – тумшуғидек 360 та тешиги бор ва \ар биридан ўзгача куй тарата оладиган афсонавий қуш. Минг йил умр кўргач, инида ўтириб сайрайди, ўз овозидан ўзи маст бўлади ва ёниб кетади. Сўнгра унинг куллари устига илохий бир қудрат билан ёмғир ёғади, кулдан тухум пайдо бўлади ва у шу тухумдан қайта дунёга келади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …