Главные новости
Главная / Жамият / Абдуллоҳ Тоҳиров алоқага чиқиб, қўйиб юборишганини маълум қилди. У қаерда ушлаб турилгани ҳозирча номаълум
<

Абдуллоҳ Тоҳиров алоқага чиқиб, қўйиб юборишганини маълум қилди. У қаерда ушлаб турилгани ҳозирча номаълум

Икки ҳафта давомида қаерда экани номаълумлигича қолган, қаердалигини ҳатто ИИБ ҳам билмаган Абдуллоҳ Тоҳиров 8 ноябрь куни кечқурун илк бор алоқага чиқди. Бу ҳақда унинг отаси Дилмурод Тоҳировга таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Унинг сўзларига кўра, Абдуллоҳ тахминан 22:00 да унга қўнғироқ қилиб, қўйиб юборишганини маълум қилган. Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли Абдуллоҳ 26 октябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасига чақирилганидан сўнг бедарак йўқолган эди.

«Мен уни кўрмадим, у қўнғироқ қилди ва уни Тошкентдан қўйиб юборишаётгани, уйга, Андижонга қайтаётганини айтди. У яхши кайфиятда эди, босим ўтказилганга ўхшамади. У ким қўйиб юборганини айтмади. Айтишни хоҳламади», — деди Дилмурод Тоҳиров.

Унинг қўшимча қилишича, ўғли Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасига эмас, балки айнан уйга қайтаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абдуллоҳ Тоҳировнинг айби билан ЙТҲ содир бўлади. У Lacetti автомобилини бошқариб келар экан, тахминларга кўра вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевга тегишли Nexia-2 машинаси билан тўқнашув содир этади. Отаси эҳтиёт қисмларини сотиб олиб, зарарни қоплайди. Бироқ кейинроқ Абдуллоҳ туман ИИБ ходими кузатувида вилоят ИИБга олиб борилади ва шундан кейин ҳеч ким уни кўрмайди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …