Главная / Жамият / АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

Абдулла Қаххор  (1907-1968) – узбек адабиётининг ёрқин сиймоларидан бири. У 61 йил умр кўрди. Шундан қирқ йил- дан ортиқроғини ижодга бағишлади. У кўплаб ҳикоялар, қиссалар, драмалар ва романлар езди. Бу асарларнинг кўпчилиги адабиётимизнинг мулкига айланиб қолди. Ўз вақтида унинг асарлари Оврўпа ва Осиё халкдарининг тилларига кўплаб таржима этилар, қўшни ўлкаларда кенг тарқалар эди. Шу тарзда, Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиёти­нинг халқаро миқёсда шуҳрат қозонишида ҳам катта хизмат қилди. Унинг элюрт олдидаги хизматлари ҳақида гапирганда ўзбек адабий тилига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаш керак.

abdulla-qahor

Абдулла Қаҳҳор 1907 йилнинг 17 сентябрида ҳозирги Хўжанд вилоятининг Ашт туманидаги қишлоқлардан бирида туғилган. Унинг отаси Абдуқаххор темирчи уста бўлган. Абдулланинг болалиги Қўқон атрофидаги қишлоқларда кечди. Бу қишлоқлар бир-биридан деярли фарқ қилмас, оддий халқ эртаю кеч меҳнат билан умр ўтказар эди. Аммо асрий уйқудан эндигина уйғониб хали ўзларига келолмай турган бу одамларнинг ҳаёти, мураккаб турмуши зехли ўткир, зийрак Абдуллага катта таъсир кўрсатди. Болаликда кўрган кечирганлари кейинчалик бадиий лавҳаларда, ёрқин об- разларда, адиб асарларида қайтадан гавдаланади.

1922-1924 йиллари Абдулла адабиётга қизиқа бошлади. Бу йиллари у Қўқон педтехникумида ўқиди, умрида биринчи марта Пушкин, Гоголь, Тургенев, Толстой асарларидан хабардор бўлди. Техникумда чиқадиган деворий газетада шеър ва мақолалар билан тез-тез қатнашиб турди.

1923 Йили декабрь ойида “Муштум” журналида Абдулла Қаххорнинг биринчи фельетони босилиб чикди. 1926 Йили Абдулла Қаҳҳор Ўрта Осиё Давлат университетининг ишчилар факультетига ўкишга кирди ва уни тугатиб журналистик фаолият билан шугуллана бошлади. Бу йиллари матбуотда ўнлаб ҳажвий, юмористик хикоялари босилиб чиққан бўлса-да, уларни тўплам ҳолида чоп этишга шошилмади. Буюк рус адиблари Н.В.Гоголь, А.П.Чеховнинг маҳорат сирларини ўрганишга алоҳида эътибор берди.

Абдулла Қаҳҳорнинг дунё юзини кўрган биринчи китоби 1932 Йили босилиб чиққан кичик қиссадир. Кўп ўтмай 1934 Йили ёзувчининг “Сароб” романи ёзилди. “Сароб” – ўзбек насри ривожида катта ходиса бўлди.

Абдулла Қаххорнинг ўнлаб хикоялари ўзбек адабиётининг бу жанрдаги мумтоз намуналаридир. Тарихий (“Бемор”, “Ўғри”, “Анор”,”Даҳшат”), замонавий (“Асрор бобо”, “Кампирлар сим қокди”, “Минг бир жон”), хажвий (“Майиз емаган хотин”, “Адабиёт муаллими”, “Тўйда аза”) йўналишдаги бу хикояларда қаҳҳорона характер яратиш маҳорати, сиқиқ ва ихчам хджмга катта мазмун сиғдириш, бадиий тилдаги жозиба сингари фазилатлар кейинги авлод ёзувчилари учун санъаткорлик мактабига айланди.

Абдулла Қаххор жаҳон миқиёсидаги улкан ёзувчиларнинг маҳорат сирларини ўрганди. Ўз ижодий тажрибаларидан хулосалар чиқарди. Ҳаёт ва адабиёт, ёзувчи ва қахрамон муаммолари хусусида чуқур мушоҳада юритди. Бу ўй-мушохадалар санъат ва ижоднинг қудрат ва назокатларини чуқурроқ идрок этишда,адибнинг уз эстетик қарашларини англашда китобхон учун бирдек қимматлидир.

“Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарфлаш керак эмас”, ’’Адабиёт кунгил иши, илҳом самараси. Туйғусиз, илҳомсиз ёзилган асарлар чангланмаган гулга ўхшайди – мева тугмайди”. ’’Адабиёт хунар, уни касбга айлантириб олган ёзувчи олмага тушган қуртдан фарқ қилмайди”. ’’Ўқишли китоб гўзалликдир, лекин гўзалликда ҳам гўзаллик бор. Қоронғи кечада отилган мушак ҳам гўзал, қуёшга қараб хандон ташлаб турган гул хам гўзал. Осмонда сочилиб кетган ранг- баранг олов ва оқиш излар гўзаллиги кўзни қамаштирса ҳам пуч гўзаллик, шунинг учун бебақодир. Гулнинг гўзаллиги эса тўқ гўзаллик, чунки унинг бағрида ҳаёт бор, шунинг учун абадий гўзалликдир. Ғунча гулдан ҳам гўзалроқ, чунки унинг бағрида икки ҳаёт: ўз ҳаёти ва яна гул ҳаёти бор”

Абдулла Қаҳҳорнинг бундай фикрларини ўқиган киши маънавий эстетик жиҳатдан янада камол топади.

Ёзувчи «Бошсиз одам» (1929) хикоясини эълон килгач, умрининг охиригача насрда самарали ижод қилган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Олам яшаради» (1935). Шундан сўнг унинг «Ҳикоялар» (1935, 1936) тўпламлари кетма-кет нашр этилган. «Қўшчинор чирокдари» (1951) романи, «Синчалак» (1958), «Ўтмишдан эртаклар» (1965), «Муҳаббат» (1968) қиссалари ўзбек насри тараққиётига мухим ҳисса бўлиб қўшилган. У ўзининг «Шохи сўзана» («Янги ер», 1949—53), «Оғрик тишлар» (1954), «Тобутдан товуш» (1962), «Аяжонларим» (1967) саҳна асарлари билан драматург сифатида ҳам танилган. А. С. Пушкин, Л. Толстой, Н. В. Гоголь, Чехов асарларини ўзбек тилига мақорат билан таржима қилган. Абдулла Қаҳҳор 1968 йил 25 майда Москва шаҳрида вафот этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1966) лауреати. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …