Главная / Жамият / АБДУЛЛА ОРИПОВ
<

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Абдулла Орипов XX аср узбек шеъриятининг забар- даст вакилларидан бири. Унинг асарлари адабиётимизнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади. Бу шеърият Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов, Евгений Евтушенко, Ўлжас Сулаймонов ижоди янглиг сиёсат ва мафкура устувор бўлган тузум шароитида хам тоза ижод туфайли бадиий ижоднинг ажойиб намуналари яратилиши мумкинлигини кўрсатган ўзбек адабиёти мисолидаги ўзига хос ноёб ҳодисадир.

abdulla-oripov

Абдулла Орипов – ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садокат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Узбек дулла Орипов шеърияти катта урин тутади.

Абдулла Орипов 1941 йилнинг 21 мартида Косой туманининг Қўнғиртов этак- ларида жойлашган Некўз қишлоғида дунёга келди. Ўрта мактабни 1958 Йили олтин медаль билан тугатгач, Тошкент Давлат университети филология факультетининг журналистика бўлимига кириб, уни 1963 Йили муваффақият билан битирди.

Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларида бошланган бўлиб, унинг би- ринчи шеърлар тўплами “Митти юлдуз” 1965 Йили чоп этилган. Кейин шоирнинг “Кўзларим йўлингда” (1967), “Онажон” (1969), “Руҳим” (1971), “Ўзбекистон”, “Қасида” (1972), “Хотирот” (1974), “Юртим шамоли” (1974), “Ҳайрат” (1979), “На- жот калъаси” (1981), “Йиллар армони” (1983) шеърий тўпламлари босилиб чикди. Мазкур тўпламларга кирган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг шеърдан-шеърга, тўпламдан-тўпламга, йилдан-йилга ўсиб, ижоди баркамоллашиб борганлигига гувох бўламиз. Айниқса, 70-йиллардан кейинги асарларида ҳаёт ва ин- сон, жамият ва табиат ҳақидаги фалсафий мушоҳадаларининг тобора чуқурлашиб бораётганлиги сезилади. Кучли эхдиросли туйғулар уларда ўзининг юксак талқинини топиб боради. Бу, бора-бора теран фикр билан юксак бадиийликнинг омухтасига ай- ланиб, шоирнинг ижодий камолотга эришганидан дарак беради.

Бунга Абдулла Ориповнинг “Сайланма” (1996) тўпламини ўқиб амин бўлишимиз мумкин. Айниқса, истиқлол ғояси, эл-юрт мустақиллиги, она Ватанни озод ва обод кўриш истаги сатрдан-сатрга парвариш топиб, ажиб бир порлоқлик хосил қилади. Шоирнинг “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, “Ўзбекистонда куз”, “Куз” каби 60-йилларда ёзилган шеърларидаёк истиқлол нурлари жилва қилгандек бўлади. Хул- лас, Ватан ва халққа меҳр-муҳаббат, табиатни севиш, ардоқлаш, имонли, виждонли инсонларга мадҳиялар ўқиш, гоҳ йиғлаб, гоҳ қувониб куйлаш шоир туйғулари уммо- нини ташкил этади.

Абдулла Орипов ижодининг кейинги босқичи яна ҳам туйғуларга бой, файзли ва сербаракадир. Жумладан, “Ҳаж дафтари” (1992) туркумига кирган шеърларида энди шоир маънавиятимиз манбаларини кашф этиш йўлидан боради. Қуръони Ка­рим, Ҳадиси шарифлардан замонавий маънолар излайди ва топади. У достоннавис ва драматург сифатида ҳам маълум ва машҳурдир. Хусусан, “Жаннатга йўл” достони ва “Соҳибқирон” (1996) шеърий драмаси шоирга катга шуҳрат келтирган асарлардир.

Абдулла Орипов истеъдодли таржимон сифатида Дантенинг “Илоҳий коме­дия” асарини ўзбек тилига юксак маҳорат билан ўгирган. Некрасов, Л.Украинка, Т.Шевченко, Р.Ҳамзатов, Қ.Қулиев асарларини ҳам она тилига таржима қилган. У Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи ҳамдир. 2000-2001 йил- ларда Абдулла Орипов асарларининг тўрт жилди нашр қилиниб, кенг китобхонлар оммасига манзур бўлди.

Ижодкорнинг шеърий мажмуалари қатор хорижий тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган. “Соҳибқирон” (1998) шеърий драмаси респуб- ликанинг барча йирик театрларида саҳналаштирилган.

Узбекистан Халқ шоири Абдулла Орипов Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотининг лауреата, Калифорния (АҚШ) Фан, Таълим, Саноат ва Санъат халқаро академиясининг ҳакиқий аъзосидир. Мустақиллигимизнинг етти йиллигида унга би- ринчилардан бўлиб “Узбекистан Қаҳрамони” деган юксак унвон берилди.

Хуршид Даврон, Ўзбекистон Халқ шоири.

* * *

У кўшиқ куйлади ёр шаънига маст,

Шўхчан шеърлар айтди севги номидан.

Ҳаммани кулдирди, қиз эса фақат

Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан.

У кўшиқ куйлади ёр шаънига маст,

Йиғлаб, фарёд чекди севги номидан.

Ҳаммани йиғлатди, қиз эса фақат

Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан.

У қўшик куйлади ёр шаънига маст,

На кулди, на қатра тўкди ёшини.

У куйлади мағрур, қиз бўлса шу вақт

Ҳузурига келди эгиб бошини.

МУНОЖОТ’ НИ ТИНГЛАБ

Қани айт, мақсадинг нимадир сенинг, Нега тилкалайсан бағримни, оҳанг, Нечун керак бўлди сенга кўз ёшим, Нечун керак, рубоб, сенга шунча гам!

Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй,
Қайлардан келмокда бу оҳу фарёд.

Ким у йиглаётган, Навоиймикин, Ва ё май куйчиси Ҳайёммикин, дод!

Бас, етар, чолғучи, бас кил созингни, Бас, етар, кўксимга урмагил ханжар, Наҳотки дунёда шунча гам бордир… Агар шу “Муножот” рост бўлса агар.

Агар алдамаса шу совуқ симлар,
Гар шул эшитганим бўлмаса рўё.

Сен бешик эмассан, дорсан, табиат, Сен она эмассан, жаллодсан, дунё!

Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй, Асрлар ғамини сўйлар “Муножот”.

Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига Қандай чидай олган экан одамзод!

ДОРБОЗ

Булутларга ёндош, осмон остида, Киприкдаги ёшдай турибди дорбоз. Қиличнинг дамидай аркон устида, Кўзларини юмиб юрибди дорбоз.

Одамлар, одамлар, уни олқишланг, Қаранг, у нақадар эпчил ва ўктам, Биз-чи, эҳ.. баъзи бир кўзи очиқлар Эплаб юролмаймиз катта йўлда ҳам. Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси, Танимни жунжитар оқшомги шамол. Нега бунча ғамгин найнинг навоси, Нега қалбим тўла ўкинч ва малол?

Барглар орасига тинмасдан сира Ошно юлдузлардан тўкилади нур.

Билмайман, қийнайди қайси хотира, Титроқ юлдуз каби музлаган шуур.

Мағлуб баҳодирнинг найзаси мисол Маъюс эгилади терак учлари,

Барглар соясида ўйнайди беҳол Уйқудаги қизнинг бедор тушлари.

Атрофимда ётар ғариб бир виқор, Билмам, нега учди қалбим сафоси.

Нима ҳам қилардим, на иложим бор. Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси.

УМР

Қалбимда гоҳ ғурур, гоҳида фараҳ, Шу учқур дунёни турфа кўрибман. Юртма-юрт, элма-эл, фарсаҳ-бафарсаҳ Умрим довонларин ўлчаб юрибман.

Умр-ку ўтади гулдурос солиб, Унинг ўтганини ким ҳам кўрибди?

Во ажаб, қай бир зот, ўз умри қолиб, Менинг қадамимни ўлчаб юрибди…

ИНСОН ҚАЛБИ

Инсон калби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар. Унда аждод фахри яшайди сўзсиз, Унда истиқомат қилади башар.

Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда она яшар, яшайди Ватан. Уни жўн нарса деб ўйламанг ҳаргиз, Ҳайҳот! Қўзғалмасин бу Қалб дафъатан!!.

ТИЛЛА БАЛИҚЧА

Тухумдан чикди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.

Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни, Хору хас, хазонлар устин ёптилар.

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча

Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони. Менга алам қилар, тилла балиқча Бир кўлмак ховуз деб билар дунёни…

Савол ва топшириқлар:

  1. Шоир Абдулла Ориповнинг қайси шеърларини ўқигансиз?
  2. “Киприкдаги ёшдай турибди дарбоз” мисрасини изохлаб беринг.
  3. “Қиличнинг дамидай” бирикмасида қайси бадиий восита қўлланилган?
  4. Шеърнинг “эплаб юролмаймиз катта йўлда хам” мисралари билан хулосаланишига қандай қарайсиз?
  5. “Бахор кунларида куз ҳавоси”нинг лирик қахрамон кайфиятига қандай таъсири бор? Мисоллар асосида изохланг.
  6. “Ғамгин най”, “қалбим тўлаўкинч”, “титроқюлдуз”, “музлаган шуур ” бирикмаларини изохдашга харакат килинг.
  7. “Бахор кунларида …” шеърини у яратилган давр вокелиги билан қиёслаб талқин килинг. Шоирнинг гамгин, сафосиз кайфияти, маьюс рухияти сабаби нимада? Шахсий хаётидаги омадсизлик, хасадгўйлар хуружи ёки давр сиёсати, мафкура тазйиқидами?
  8. “Бахор” сўзига охангдош сўзлар топиб, дафтарингизга кўчиринг.
  9. “Умр“ шеъридаги “Учқур дунё” бирикмасини изохлаб, қандай тасвирий восита эканлигини белгиланг.
  10. “Во ажаб, қай бир зот, ўз умри қолиб менинг кадамимни ўлчаб юрибди”. Мисраларини тахдил килишга харакат килинг.
  11. “Инсон калби“шеъридаги “Миллат яшар” бирикмасига алохида эътибор беринг ва изохланг.
  12. “Қўзғалмасин бу Қалб дафъатан” мисрасида қалб сўзининг бош харф билан ёзилиши сабабини тушунтиринг.
  13. Тилла баликчанинг яшаш тарзига муносабатингиз қандай?
  14. “Бир кўлмак ховуз деб билар дунёни” мисрасини изохлаб беринг.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lola

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби»

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби» демократии йўлдаги иккинчи довон. Деярли ўн беш йил ноқонупий ҳукмдорлик килган …