Главная / Жаҳон / АҚШ ва Канада чегараси 21 ноябргача очилмайдиган бўлди
<

АҚШ ва Канада чегараси 21 ноябргача очилмайдиган бўлди

Канада-Америка чегараси 21 март куни ёпилганди. Ўшанда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу чеклов икки мамлакат фуқароларнинг чегарани кесиб ўтиши хавфсиз бўлишига ишонч ҳосил қилмагунича амал қилишини айтганди.

Фото: AFP

Канада ва АҚШ ҳукуматлари коронавирус пандемияси фонида чегараларни 21 ноябргача очмасликка келишиб олди. Бу ҳақда Канада ижтимоий хавфсизлик ва фавқулодда вазиятларга тайёргарликни таъминлаш вазири Уильям Блэр маълум қилди.

“Биз АҚШга зарур бўлмаган сафарларга қўйилган тақиқни 2020 йил 21 ноябргача узайтирмоқдамиз”, – деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Блэрнинг изоҳлашича, бу пандемия даврида икки мамлакат аҳолисининг хавфсизлиги учун зарур.

Канада-Америка чегараси 21 март куни ёпилганди. Ўшанда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу чеклов икки мамлакат фуқароларнинг чегарани кесиб ўтиши хавфсиз бўлишига ишонч ҳосил қилмагунича амал қилишини айтганди. Канада ва АҚШ чегарасини кесиб ўтишга қўйилган тақиқ муддати 21 октябрда ниҳоясига етиши керак эди.

Канада ва АҚШ дунёда энг узун қуруқлик чегарасига эга, чегаранинг узунлиги қарийб 9 минг км.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

safar-hotrl

Тожикистон меҳмонхонаси Душанбе шаҳрида

Сафар меҳмонхонаси – бу Душанбе шаҳридаги 3 юлдузли меҳмонхона ва Испечак махалидаги Сино тумани ҳудудида …