Главная / Жаҳон / АҚШ-Туркия муносабатларининг истиқболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жаҳон матбуоти шарҳи

АҚШ-Туркия муносабатларининг истиқболлари, Суриядаги Россия сиёсати. Жаҳон матбуоти шарҳи

Байден маъмурияти даврида америка-турк муносабатлари қандай тус олади? Россиянинг Суриядаги сиёсати қандай оқибатларга олиб келди? Жаҳон матбуоти рукнида шу ҳақда сўз юритилади.

Туркия – АҚШ муносабатлари қандай тус олади?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли билан яккама-якка учрашуви чоғида Туркияни Россиянинг C-400 ракетага қарши қуролини сотиб олишдан воз кечишга чақирди, деб ёзади The Al-Monitor нашри. НАТО ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтган учрашуви чоғида АҚШ давлат департаменти агарда Туркия рус ракетага қарши C-400 қурилмасини сотиб оладиган бўлса, бу Туркия тарафи учун иқтисодий жазо чоралари қўлланилишидан огоҳ қилди.

НАТОнинг бошқа аъзо мамлакатлари Туркиянинг рус мудофаа тизими қуролларини сотиб олишига расмий Вашингтон ўтган даврда ҳеч қандай бир жазо кўрмай келганидан норози бўлиб келди ва расмий Вашингтон 2020 йилнинг 14 май санасида CAATCA дастурида назарда тутилган бандлар бўйича Туркия мудофаа тизимига қурол-яроғ сотиб олиш билан шуғулланадиган қўмитага иқтисодий жазо қўллади.

Анқара АҚШнинг босимига қарамасдан икки тараф ўртасидаги мулоқот чоғида рус қурол-яроғи борасида ўз сиёсатини ўзгартирмаслигига ишора қилди. Учрашувдан сўнг Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли матбуот анжуманида C-400 тизими аллақачон сотиб олингани ва шартнома ёпилганини  маълум қилар экан, АҚШ тарафи билан қурол олди-сотдисини техник масалаларини ўрганиш билан шуғулланадиган комиссия тузиш таклифини билдирди.

Комиссия тузишнинг бош мақсади эса Туркия C-400 ракетага қарши мудофаа тизими АҚШ ва НАТО аъзо мамлакатларининг F-35 га ҳеч қандай таҳдид эмаслигига ҳам ишонтиришдан иборат. Аммо расмий Вашингтон C-400 мудофаа тизимидан воз кечиш кераклигини билдирар экан, иқтисодий жазо чоралари муқаррарлигини уқтирди. Блинкен Туркия ташқи ишлар вазирига Байден ҳукумати Туркиянинг номидан қабул қилинган CAATCA дастури доирасида амал қиладиган қонунни татбиқ қилмасликда чиқиш қила олмаслигини ҳам маълум қилди.

2019 йилда Туркия F-35 учоқларини сотиб олиш дастуридан чиқариб юборилган ва бунга ҳам турк тарафининг C-400 ракетага қарши мудофаа тизимини сотиб олишга интилишлари сабаб бўлганди. Оқибатда Туркия Lockheed Martin собиқ раҳбарини ёллаш орқали Туркияни F-35 дастурига қайтариш борасида лоббистлик ҳаракатини ишга туширади.

Анқара ҳозирда мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, Афғонистон борасида тинчлик музокараларида пишанг бўлишга ва АҚШни иқтисодий жазо чораларини бекор қилишга ундаши қўлидан келишга ишонмоқда.

АҚШ ҳукумати Туркиядан афғон ҳукумати ва Толибон ҳаракати юқори мартабали амалдорлари ўртасида АҚШ ва Қатарнинг воситачилигида Туркия ҳудудида тинчлик музокаралар ўтказилишига ёрдам беришини илтимос қилди. Бу эса ўз навбатида АҚШ ҳукуматига Афғонистондаги ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга йўл очган бўларди. Аввалроқ, Мавлут Човушўғли музокаралар апрель ойида Истанбулда ўтказилишини билдирар экан, Туркия музокаралар иштирокчиларининг ҳар бири билан алоҳида учрашиши кераклигини ва бу музокара санасини белгилашга ёрдам бериши кераклигини ҳам маълум қилади.

Туркия тарафи эндиликда музокараларни май ойига кўчиришга интилмоқда. Бу билан турк ҳукумати C-400 борасида АҚШдан қандайдир бир имтиёзга эга бўлишга, Жо Байденнинг арман геноцидининг 106 йиллик юбилейидаги чиқишида арман геноцидини эътироф этишига тўсқинлик қилиш ва Эрон билан кўп миллиардли доллар қийматидаги савдо алоқаларини йўл қўйиши ортидан иқтисодий жазо қўлланилган Halkbank’нинг суд жараёнида маълум бир ижобий ўзгаришлар қилинишига эришмоқчи. Хуллас, Туркия АҚШга «Вашингтон у ёки бу шартни бажармаса Туркия тарафи Афғонистон борасида АҚШга ёрдам бермайди» деган шартни қўйишни истамоқда. Бу эса АҚШ ва Туркия муносабатларини жиддий синовлар кутаётганидан дарак. Шартлар эса АҚШга ёқмаслиги ҳам табиий.

Сурияни очлик ва қашшоқлик ёқасига олиб келган рус сиёсати

Россия БМТдаги таъсиридан айёрона фойдаланган ҳолда Суриядаги вазиятни таранглаштиришга эришмоқда, деб ёзади The Politico нашри. АҚШ эса Россиянинг Суриядаги сиёсатига тўсқинлик қилиш учун ҳали вақтни бой бергани йўқ.

Фото: Getty Images

Сурия шимолида юзага келган кескин гуманитар инқироз замонавий жамиятлардаги йўл тирбандлиги муаммосини эсга солади. Ҳар куни Туркия чегарасида минглаб озиқ-овқат, ичимлик суви, қурилиш материаллари ва дори дармон   ортилган юк машиналари Сурияга ўтиш учун турнақатор навбатга туради. Сурия ҳудудига ўтиб олган юк машиналари аввало ўз йўналишларини Боб ал-Ҳаво томон ўзгартиради. Бу ҳудуд эса Суриядаги ички низолардан энг кўп азият чеккан ҳудудлардан бири саналади.

Башар Ассад ҳукумати томонидан ўққа тутилган шаҳарда 4,5 миллион аҳоли харобазорлар орасида кун кечирмоқда. Юк машиналари келиши билан 4,5 миллион аҳолига нажот ҳам келгандай.  2014 йилда БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишга киришганда, бу ёрдамни Туркия, Иордания ва Ироқнинг тўрт шаҳри орқали сурияликларга етказиб беришга тўғри келган бўлса, ҳозирда БМТ ёрдами фақат иккита ўтказиш пункти орқали амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб эса фақатгина битта ўтказиш пункти орқалигина инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда. Коронавирус пандемиясининг кучайиши ортидан Боб ал-Ҳавода гуманитар инқироз авжига чиқди. Инсонпарварлик ёрдамини етказишдаги тўсиқлар эса вазиятни янада ёмонлаштириб юборди. Сабаб эса Россия ўзининг БМТ хавфсизлик кенгашидаги вето қўйиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда сурияликларга етказилишида муҳим ўрин тутувчи каналларни ёпишга муваффақ бўлаётганидир.

Ассад ҳукумати эса БМТнинг инсонпарварлик ёрдами аввало оддий аҳолига эмас Ассад режимига қарши курашаётган мухолифатга етказилмоқда, деб иддао қилмоқда. Расмий Кремль Башар Ассадни ўзининг иттифоқчиси сифатида санаркан, унинг ҳокимиятига соя солувчи кучлар очликдан азобланоб, жон берса қандай яхши.

Рус ҳукумати эса Суриядаги аҳолига етказиладиган инсонпарварлик ёрдами олиб ўтиладиган Боб ал-Ҳавони ҳам ёпишга жазм қилган. Ёз ойларида БМТ хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Агарда рус дипломатияси чегарани беркитиш ҳақида кўпроқ овозга эга бўладиган бўлса, у ҳолда Боб ал-Ҳаво чегара пункти ҳам БМТ инсонпарварлик ёрдами учун ёпилади. Оқибатлар эса даҳшатли тус олиши эҳтимол.

Ўтган давр мобайнида Суриядаги инқироз борасида ғарблик сиёсатчилар Кремлнинг найранглари олдида ип эшолмай келдилар. АҚШнинг янги ҳукумати эса Суриядаги чуқур ижтимоий инқирознинг олдини олиш учун сиёсий курашнинг янги раундига қай ҳолда кириши муҳим масала. Шундай экан, Жозеф Байден, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва USAID ташкилот раҳбари Саманта Пауэр рус сиёсатини ўзгартириш ва рус-ҳисоб китобларига зарба бериш учун фаол сиёсий курашга кириши талаб қилинади. Бунинг учун эса АҚШ ҳукумати Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига тўсиқ қўйишга уринаётганларни яхшилаб ақлини жойига киритиб қўйиши керак бўлади.

10 йилдан бери Сурияда давом этиб келаётган фуқаролар уруши сурияликларни демократия ҳақидаги орзуларига маълум бир маънода барҳам беришга, боз устига рус ҳукуматининг Башар Ассад ҳокимиятини иттифоқчиси сифатида дастаклашга ва қолаверса русларнинг Яқин Шарқ минтақасида бой берилган обрўсини тиклаб олишларига имкон берган бир сиёсий воқеа бўлди.

Ассад режимини ҳимоя қилаётан руслар айни пайтда Эрондаги Ислом қўриқчилари инқилоби ва Россияда ҳаракати тақиққа учраган Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан ҳам сиёсий алоқалар ўрнатган. Шундай бир вазиятда Хитойнинг рус сиёсатининг Суриядаги интилишларини қўллаб-қувватлаётгани ҳам вазиятни янада чигаллаштириб юборган. Рус ва хитойлик дипломатлар очиқ ойдин тарзда инсонпарварлик ёрдамини чеклашга қаратилган тадбир бу энг аввало Ғарбнинг Ассад режимига қўйган иқтисодий жазо чораларига жавоб демоқда. Рус ҳарбийлари эса сурияликларга босим ўтказган ҳолда Сурияда Ассад режимидан бошқа режим бўлмаслигини ўзининг ҳарбий-ҳаво кучлари, кимёвий қуроллари билан тушунтиришга уринмоқда. Асад режимининг қонли жиноятлари ҳақидаги тафсилотлар БМТ ҳужжатларида жамланаётган бўлсада, аммо рус тарафининг Суриядаги жиноятлари ҳақида аниқ бир далиллар мавжуд эмас.

2014 йилда Суриядаги вазият ўзининг юқори чўққисига чиққан пайтда БМТнинг хавфсизлик кенгаши Дамашққа иқтисодий жазо чоралари қўлламасдан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга овоз беради. Аммо Ассад режими БМТнинг мазкур қарорига қаршилик қилади. Аммо БМТ ҳавфсизлик кенгаши инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш Суриянинг суверенитетига даҳл қилмаётганлигини билдириб, тўртта чегара пунктини инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши учун очилишига рухсат беради. Хавфсизлик кенгаши эса бундай сиёсат миллионлаб сурияликларни очлик ва қашшоқликдан ҳимоялашда тўғри қадам эканлигини маълум қилади. Ҳозирда эса Суриядаги ижтимоий инқироз ўта ачинарли аҳволда қолмоқда.

Шундай экан АҚШ ҳукумати БМТ ҳавфсизлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан норасмий мулоқотлар доирасида Аррия формуласи бўйича Сурияга инсонпарварлик ёрдамини етказсиҳ масаласини муҳокама қилади. Бундай учрашувларнинг ўтказилиши эса АҚШ учун инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши айни вақтда ўта муҳимлигини исботлаши ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни блоклашга уринаётган давлатларни ўз стратегиясини ўзгартиришга ундаши мумкин. Агарда АҚШ Россиянинг хавфсизлик кенгашидаги вето қўйиш ҳуқуқни енгиб ўтиб, рус қаршилигини синдира олса Суриядаги миллионлаб тинч аҳоли яна Эл Яруб, Боб ас-Салом каби чегара пунктлари орқали ҳам инсонпарварлик ёрдамини олишга муваффақ бўлади.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

exhapjjxmaelkje-orig-680x563

Диллиан Уайт реванш жангида Александр Поветкинни 4-раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди

Профессионал бокснинг оғир вазн (+90,7 кг) тоифаси вакиллари Александр Поветкин (36-3-1, 25 КО) ва Диллиан …