Главные новости
Главная / Сиёсат / АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг амалдорлар ва ОАВ ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди
<

АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг амалдорлар ва ОАВ ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги тўғрисидаги баёнотига муносабат билдирди.

Давлат департаменти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 ноябрь куни видеоселектор йиғилиши чоғида давлат идоралари ва оммавий ахборот воситалари муносабати тўғрисидаги баёнотига изоҳ билан чиқди.

State_SCA

@State_SCA

Pleased to hear President Mirziyoyev condemn threats against the media in #Uzbekistan and reiterate his strong commitment to #MediaFreedom. Ensuring that journalists & bloggers are safe and free to do their jobs will help #Openness and #Democracy to grow only stronger. AGW

55

Twitter Ads info and privacy
32 people are talking about this

 Шавкат Мирзиёев қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида раҳбарлар нафақат ўзининг шаънини, балки давлат идорасининг обрўсини ҳам сақлашга масъул эканини унутмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, раҳбар шахс ҳар қандай тўсиқ ва қийинчиликларга, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келмасин, вазиятдан оғир-босиқлик ва вазминлик билан чиқиб, фақат қонунга асосланган тўғри қарор қабул қилиши шартлиги айтилди.

 АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида шундай баёнот берди:

«Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларига нисбатан таҳдидларни қоралаётгани ва ОАВ эркинлигига содиқлигини яна бир бор таъкидлаганидан хурсандман. Журналистлар ва блогерларнинг хавфсиз бўлиши ҳамда эркин ишлашини таъминлаш демократия ва очиқликнинг янада ўсишига туртки беради».

Эслатиб ўтамиз, президент раҳбарлар ва ОАВ мулоқоти масаласига бағишланган чиқишида шундай деди:

«Айрим раҳбарлар жамоатчилик ўртасида турли зиддиятларга сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ўрнига кибру ҳавога берилиб, ўзига бино қўйиш билан масалани янада қийинлаштирмоқда. Биз очиқлик йўлини танладик ва эндиликда ортга қайтмаймиз».

Шавкат Мирзиёев барча амалдорларни ОАВни қатъий ҳурмат қилиш, улар билан доимий ҳамкорлик қилиш ва кибру ҳавога берилмасликка чақирди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

zmhwprngeqnraf2yhnfcp6uo8b_kn7bn

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги учрашувда нималарга келишиб олишди?

29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон …