Главные новости
Главная / Жаҳон / АҚШ олий суди Оклаҳома штатининг ярмини ҳиндулар ери деб тан олди
<

АҚШ олий суди Оклаҳома штатининг ярмини ҳиндулар ери деб тан олди

Мазкур ҳудудда яшовчи ҳинду қабилалари аъзолари Оклаҳома бюджетига солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинади.

Оклахома ҳиндулари / Фото: AFP

АҚШ олий суди Оклаҳома штатининг ярмини туб америкаликларга тегишли деб тан олди. Бу ҳақда суд қарорига асосланиб BBC News хабар берди.

Олий суд қарорига мувофиқ, эндиликда Оклаҳома штатининг шарқий ҳудудлари ҳиндулар ери деб ҳисобланади. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда 1,8 млн киши яшайди, уларнинг 15 фоизи туб америкаликлардир.

Энди Оклаҳоманинг шарқий қисмида яшайдиган туб америкаликларни жиддий қонунбузарликлари учун штат суди эмас, федерал судлар суд қилиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур ҳудудда яшовчи ҳинду қабилалари аъзолари Оклаҳома бюджетига солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

koronoviirus

Россия дунйода биринчи бўлиб CОВИД-19 га қарши вактсинани рўйхатдан ўтказди – Путин буни эълон қилди

Давлат раҳбари аҳоли ўртасида эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилиши кераклигини таъкидлади. У шунингдек, унинг қизларидан бири …