Главная / Жамият / Ёш боласини қўйнига ўтирғизиб машинани бошқарган аёлга чора кўрилди

Ёш боласини қўйнига ўтирғизиб машинани бошқарган аёлга чора кўрилди

Ёш боласини қўйнига ўтирғизиб, автомобиль бошқариб бораётган аёл тасвирга олинган видео ўтган ой ижтимоий тармоқда тарқалиши ортидан Тошкент милицияси аёлни кимлигини аниқлаб, унга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди..

6cda8092-83b1-4d38-91bf-f29181c37019_w1023_r1_s

Қонунни бузиб автомобил бошқарган аёл Муножот Садриддинова экани маълум қилинди.

Замон телеканали билан суҳбатда Садриддинова Тошкентнинг Қўйлиқ массивидан Ибн Сино кўчасига ўтувчи йўлда боласи йиғлагани боис қўйнига олишга мажбур бўлганини айтди.

Аёл ҳайдовчилик бўйича саккиз йиллик тажрибага эга экани, уни йўлда видеога олишлари шундоқ ҳам қийин вазият бўлиб турган пайтда ортиқча бўлганини ҳам таъкидлади.

– Мен йўл ҳаракатини бузганимдан афсусдаман, келгусида бу қайтарилмайди, – деди Садриддинова.

Ўзбекистон қонунчилиги бўйича, 12 ёшгача бўлган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғи, енгил автомобилнинг олд ўриндиғида болаларни ушлаб турувчи махсус воситаларсиз олиб юриш тақиқланади.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …