Главные новости
Главная / Жаҳон / Миллиардернинг 53 ёшли хизматчиси уч кун лифтда қолиб кетди
<

Миллиардернинг 53 ёшли хизматчиси уч кун лифтда қолиб кетди

Нью-Йоркда уч кун лифтда қамалиб қолган аёл қутқарилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Ўт ўчирувчилар қутқариш хизматига қўнғироқдан кейин миллиардер Уоррен Стивенс уйига етиб келишган. Улар уйнинг 2- ва 3-қаватида тўхтаб қолган лифтни очишганда у ерда фаррош аёлни топишган.

Аёлнинг айтишича, у лифтда 25 январда қамалиб қолган. Миллиардер ва унинг яқинлари дам олиш кунлари кетишган ва шу сабабли ёрдамга келадиган одамнинг ўзи бўлмаган. Аёл лифтда сувсиз ва егуликсиз уч кун қолиб кетган. У 28 январь эрталаб топилганда ташналикдан кучсизланган ҳолда бўлган.

Аёл шифохонага етказилган, ҳозирда унинг аҳволи яхшиланмоқда. Стивенснинг оиласи аёл тузалаётганидан енгиллик ҳис қилган ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун чоралар кўришга ваъда берган.

Уоррен Стивенс Stephens Inc. инвестицион банкига раҳбарлик қилади. Унинг бойлиги 2,4 млрд долларга баҳоланади. Таъкидланишича, аёл миллиардернинг оиласида 18 йилдан бери ишлаб келади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ryslbvach-gjjwpl0heebkb02fsnrdyu

Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди

NASA коинот агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни ўрганиб, Қизил сайёра атмосферасида катта ҳажмда метан …