Главные новости
Главная / Сиёсат / Пентагон Покистонга ваъда қилинган 300 млн. долларлик ҳарбий кўмакни бекор қилди
<

Пентагон Покистонга ваъда қилинган 300 млн. долларлик ҳарбий кўмакни бекор қилди

Пентагон Покистонга берилиши ваъда қилинган, аммо Исломобод мамлакатдаги жангариларга қарши етарлича курашмаётгани учун тўхтатиб қўйилган 300 миллион долларлик ҳарбий кўмак бекор қилинганини эълон қилди.

Ушбу хабар АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Покистонга ташрифидан олдин эълон қилинди.

0cf9d5ac-1e40-4892-ab8a-b6e6c4a35de3_w1023_r1_s

АҚШ президенти Дональд Трамп “Коалиция қўллови фонди“ деб номланган ёрдам тўпламини йил бошида тўхтатиб қўйган эди. Трамп маъмурияти Покистонни Афғонистонда 17 йилдан бери жанг қилиб келаётган жангариларни бошпана билан таъминлашда айблади.

Исломобод эса бу айбловни рад этиб келади.

1 сентябрь куни Пентагон матбуот котиби Коун Фолкнер: “Покистон Жанубий Осиё Стратегиясини қўллаш учун ҳал қилувчи чора кўрмагани учун қолган 300 миллион доллар бошқа жойда йўналтирилди”, деб билдирди.

Котиб йил бошида АҚШ Конгресси Покистонга ажратилган яна 500 миллион доллар ёрдам пулини ҳам бекор қилганини айтди.

Пентагон мазкур билдирувни мамлакатга Помпео хизмат сафари билан боришидан уч кун аввал эълон қилди. 5 сентябрь куни давлат котиби Помпео АҚШ генерали Жозеф Данфорд билан Исломободга боради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Италиялик дипломатлар Тошкентга музокара учун келмоқда

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахтига Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари …