Главные новости
Главная / Сиёсат / 25 июнь куни Ўзбекистон ва Исроил биринчи халқаро авиарейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
<

25 июнь куни Ўзбекистон ва Исроил биринчи халқаро авиарейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Исроил элчиси икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида муҳокамалар жараёнини имкон қадар қисқа фурсатларда бошлаш, ташкилий масалалар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини тезкор ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Исроил давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуард Шапира билан учрашди.

Туризм қўмитаси хабарида таъкидланишича, Исроил санитар-эпидемиологик вазият барқарор бўлган мамлакатлар гуруҳига киради. Шундай экан, Исроил давлатидан мамлакатимизга “яшил рейслар” йўлга қўйилиб, уларнинг фуқаролари Ўзбекистонга ташриф доирасида карантинга йўналтирилмайди.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг икки томонлама туристик алмашувни тиклашга доир ишларни бошлаш, халқаро авиақатновлар тикланган ҳолда, исроиллик сайёҳларни максимал қулайлик ва хавфсизлик билан таъминлашга тайёр эканини билдирди.

Эдуард Шапира икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида муҳокамалар жараёнини имкон қадар қисқа фурсатларда бошлаш, ташкилий масалалар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш чораларини тезкор ишлаб чиқишни таклиф қилди. У Исроил туризм вазирлиги ҳамда элчихонаси Ўзбекистон исроиллик сайёҳларни қабул қилувчи биринчи мамлакатлар қаторида бўлиши учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини алоҳида таъкидлади.

Дипломат Исроил томоннинг 25 июнь куни Тошкентдан Тель-Авивга биринчи рейсни ташкиллаштиришда кўмак кўрсатиш илтимосини етказди. Ўзбекистон томон ушбу масалани қисқа фурсатда кўриб чиқиб, мамлакатимизга сайёҳ сифатида ташриф буюришни режалаштираётган Исроил фуқаролари учун тижорий асосида “Тель-Авив – Тошкент” йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

yvqx5xwv4_me2c0shbtrp02qu-aaytkj

Президент суд тизимини қайта кўриб чиқишга топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши …