Главные новости
Главная / Жамият / 24 мартдан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди
<

24 мартдан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 мартдан тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича назорат чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакат ҳудудида коронавируснинг кенг тарқалиши ва кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

  • 2021 йилнинг 24 мартидан бошлаб жамоат жойларида, шу жумладан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди;
  • 2021 йилнинг 25 мартидан бошлаб касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Карантин чекловларини ва санитария-эпидемиологик талабларни бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Мавзуга доир:

  • Зангиотадаги шифохонага ҳар куни 50-60 киши ётқизилмоқда — бош шифокор
  • Тошкентдаги Инҳа университети икки ҳафта карантинга ёпилди. Сабаб — бир нафар талабада коронавирус аниқланган

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланиб, шундан 93 таси Тошкент шаҳрида қайд этилганди. Пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари, асосан, ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайган. Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланган, 117-сонли боғчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқлангани сабаб мазкур боғча вақтинча ёпилди.

Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

imgonline-com-ua-r

Бўстонлиқда ўзганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқа фуқаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар …