Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди
<

24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон 11-24 май кунлари давомида 12та рейс орқали хориждаги фуқароларини эвакуация қилади. Бу ҳақда Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов маълум қилди.
kmye4l1o7lnwb21ou6dexyfk0ap2bswo_mediumАОКАда ўтказилган брифингда хорижий мамлакатлардан фуқароларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш жадвали ҳам тайёрлангани маълум қилинди.

Рейслар жадвали: 

13 май. Тошкент – Истанбул – Тошкент  7:40
14 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент 8:35
15 май. Тошкент – Деҳли – Тошкент 12:00
16 май. Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент 11:00
17 май. Тошкент – Қозон – Тошкент 11:00
18 май. Тошкент – Москва – Тошкент 7:20
19 май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент 8:35
20 май. Тошкент – Москва – Тошкент 7:20
21 май. Тошкент – Истанбул – Тошкент 7:40
22 май. Тошкент – Лондон – Тошкент 14:00
23 май. Тошкент – Новосибирск – Тошкент 13:00
24 май. Тошкент – Шаржа – Тошкент 11:00.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

e2l1lxkbn8roup2widig23yqlotrmy1h

«Аҳолини хавфдан огоҳлантириш жуда осон ва у қиммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» ўпирилиши ҳақида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустақил тадқиқот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи таҳлилларини …