Главные новости
Главная / Сиёсат / 21 мартдан хориждаги Ўзбекистон фуқароларини чартер рейслар орқали ватанга қайтариш бошланади
<

21 мартдан хориждаги Ўзбекистон фуқароларини чартер рейслар орқали ватанга қайтариш бошланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хорижда бўлган ва қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни ватанга қайтариш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Янги турдаги коронавируснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида зудлик билан авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга келишини таъминловчи чартер рейсларининг жадвалини ишлаб чиқди:

• 21 март – Москвадан (Россия) эрталаб соат 03.30да ва Деҳлидан (Ҳиндистон) эрталаб соат 17:30да,

• 22 март – Куала-Лумпурдан (Малайзия) соат 04.30да, Москвадан (Россия) соат 05.00да, Истанбулдан (Туркия) соат 06.00да ва Новосибирскдан (вақти белгиланмоқда);

• 23 март – Сеулдан (Корея Республикаси) соат 02.00да;

• 24 март – Жакартадан (Индонезия) эрталаб соат 07.00да;

• 26 март – Бангкокдан (Таиланд) соат 01.00 да.

Ватандошларимизнинг бошқа давлатлардан чартер рейси орқали олиб келиниши давом эттирилади.

Кейинги кунларнинг парвоз жадвали тўғрисидаги қўшимча маълумотлар эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон фуқаролари хориждан қайтиб келгандан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тегишли талаб ва нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

2tpdybj6o0t0ljrj_a41h_nkepy1f1_l

«Суви, жойи, хавфсизлигига қараш керак» – Президент сўхликлар йиллар давомида қийналиб яшагани ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, ўрта ва йирик шаҳарларни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда Сўх …