Главные новости
Главная / Жамият / 2019 йил бошидан буён Ўзбекистон Тожикистонга 8,7 млн долларлик 70 млн куб метр газ сотди
<

2019 йил бошидан буён Ўзбекистон Тожикистонга 8,7 млн долларлик 70 млн куб метр газ сотди

Жорий йил бошидан бери тожикистонлик истеъмолчилар Ўзбекистондан 8,7 млн долларлик қарийб 70 млн куб метр табиий газни қабул қилиб олдилар. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

«Тожиктрансгаз» ОАЖ бош директори биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг хабар қилишича, Ўзбекистондан газ етказиб бериш тикланган ўтган йил давомида импорт 54 млн куб метрни ташкил этган.

wnspvcrnybrhw3i-1antoca32vkahpti

Шоимзода сўзларига кўра, Тожикистонда ҳозир асосан саноат корхоналари ўзбек гази истеъмолчилари ҳисобланади.

«Газ етказиб бериш жараёни олти йилдан ортиқ вақт мобайнида тўхтатиб қўйилгани сабабли, мамлакат ичидаги инфратузилмани тиклаш ва етказиб беришни босқичма-босқич ошириш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишимиз керак», – дея қўшимча қилиб ўтди у.

Ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон табиий гази олти йиллик танаффусдан сўнг яна Тожикистонга етказиб берила бошланди.

Ўзбекистон газининг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий компанияси бўлиб, умумий таъминотнинг тахминан 80 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ywzlmlwliv6yz-f01v-hm1szaqk_rtuu

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг бўйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ички …