Главная / 2018 (страница 3)

Архивы за год: 2018

Андижонда ўқитувчилар иш кунлари чойшаб тикиш¸ дам олиш куни эса¸ пахта теришга мажбурланмоқда

Бу суратни юборган избосканликларга кўра¸ суратдаги аëллар ўқитувчилар ва улар Андижон шаҳар Истиқлол кўчасидаги хусусий тикув цехида чойшаб тикмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб мажбурий меҳнат¸ хусусан¸ таълим тизими ходимларининг пахта теримига жалб этилиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши расмий ташвиқот кампанияси бораëтган айни кезларда¸ Андижон шаҳри ва туманларидаги юзлаб ўқитувчи кўздан панада чойшаб ва кўрпа жилди тикишга мажбурланмоқда. Озодликка жараëннинг бевосита гувоҳларидан юборилган бу маълумотни Андижон вилоят Халқ таълими бошқармаси расмийси¸ шаҳардаги …

Подробнее »

Рус миллатчи сиёсатчиси Владимир Жириновский Бухорога келди

Рус миллатчи сиёсатчиси, Россия Либерал-демократик партиясининг раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар тарқатди. Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлиси депутатларидан иборат делегацияни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон парламенти раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ва кенг жамоатчилик …

Подробнее »

Журналистик суриштирув: Мирзиëев Ўзбекистонга кираëтган “Британия компаниялари” асл эгалари кимлигини биладими?

Ўзбекистон иқтисодига 300 миллион доллардан кўпроқ инвестиция киритгани расман хабар қилинган "Британия ширкати" ўз сайтида бош манзили сифатида мана шу квартирани кўрсатган.

Ўзбекистон расмий нашрларига кўра¸ мамлакат иқтисодининг аксар соҳалари¸ хусусан¸ металлургия¸ қурилиш ва пахтачилик-тўқимачилик каби секторларига инвестиция ëтқизаëтган хориж инвесторлари орасида Буюк Британия ширкатлари талайгина. Хориж инвестори мақомида Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳаларга катта имтиëзлар билан кираëтган бу ширкатларнинг аксарияти¸ Шотландиядаги The Herald газетаси ўтказган журналистик суриштирувдан аëн бўлишича¸ асл эгаси оффшордаги қобиқ …

Подробнее »

Зиëлилар Жириновскийнинг Ўзбекистонга келишига нега қарши?

Россия парламенти раисининг ўринбосари¸ Думадаги етакчи партиялардан бири ЛДПР лидери Владимир Жириновсиий бошчилигидаги делегациянинг Бухоро ва Тошкентга ташрифидан ўзбек зиëлилари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришди. Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси 29 октябрь куни баёнот тарқатиб, президент Шавкат Мирзиёев, ҳукуматни, парламент ва сенатни Жириновскийнинг Ўзбекистонга “қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини абадий тақиқлаш”га чақирди. …

Подробнее »

Озодлик суриштируви: Зойир Мирзаев кимларга кесак кўтартирган эди?

Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев оққўрғонлик мулозим ва фермерларни сувга бўктиргани акс этган сурати тарқалган куннинг ўзида ижтимоий тармоқларда кесак кўтариб турган олти нафар мулозимнинг сурати ҳам пайдо бўлган эди. Озодлик суриштируви давомида айни сурат 26 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида олингани ва суратдаги мулозимлар исм-фамилияларини аниқлашга …

Подробнее »

Тошкентда овқатдан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 4 фарзанди ҳалок бўлди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий хабарга кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Алишер Акбаровлар хонадонида овқатдан заҳарланиш оқибатида оиланинг тўрт фарзанди ҳалок бўлган. Алишер Акбаровнинг аёли, Умида Ҳаитова оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Расмий хабардан маълум бўлишича, 42 яшар Умида Ҳаитова 30 октябрь оқшомида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий …

Подробнее »

Озодлик фош қилган “Оққўрғон иши” ортидан бош вазир ўринбосари ишдан олинди

Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Мирзаев

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишининг ариқдаги сувга тушириб, таҳқирланиши ортидан Ўзбекистон Бош вазирининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинди. Ўзбекистон президенти расмий сайти 29 октябрда тарқатган хабарга кўра, Зойир Мирзаев “ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида …

Подробнее »

Озодлик 6 мулозим ва фермернинг совуқ сувли ариққа туширилиб, таҳқирланиши ҳолатини ўрганди

Бу сурат ижтимоий тармоқларнинг узбек сегментидаги бир қатор саҳифаларида тарқалган

Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда тарқалиб, мулозимларнинг ариқдаги совуқ сув ичида тиззасигача тургани акс этган сурат кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу суратда кўзларида норозилик аломатлари сезилган ва сувнинг совуқлигига зўрға чидаб, қўлларида китоб, папкалар кўтариб олган мулозимлар бир айб иш қилиб қўйгандай, мунғайиб тургани кўринади. Иддао қилинишича, бу сурат Ўзбекистон Бош вазирининг …

Подробнее »

Тошкентдаги мактаб ўқувчиси дарс пайтида физика ўқитувчисини уриб, бурнини синдирди

05

Тошкентдаги 160- мактаб ўқувчиси 24 октябрь куни дарс пайтида физика ўқитувчисини уриб, унинг бурнини синдирди. Бу маълумотни Озодлик шаҳар халқ таълими бошқармасидан олди. Воқеа гувоҳи бўлган ўқувчининг айтишича, ўқувчи билан ўқитувчи орасида содир бўлган жанжалда ўқитувчининг айби йўқ. Бироқ мактаб раҳбарияти фикрича, жанжал ўқитувчининг айби билан бошланган. Бурни сингани айтилаётган …

Подробнее »

Хоразмда йўқолган 8 ёшли Диананинг жасади топилди. Қизалоқнинг амакиваччаси ҳибсга олинди.

8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди.

Хоразм вилоятининг Хива туманида 3 октябр куни изсиз йўқолган 8 ёшли Диана Аҳмедованинг жонсиз жасади йўқолганидан 21 кун ўтиб айни туманнинг Пишканак қишлоғидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди. Бу ҳақда қизнинг бобоси Аҳмед Ёқубов 25 октбяр куни Озодликка маълум қилди. Ёқубовга кўра, 28 ёшли жияни Дианани бўғиб ўлдириб, ариққа ташлаганликда гумонланиб …

Подробнее »