Архивы за день : 05.12.2018

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ саммитида иштирок этади

mirziyayev

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги норасмий саммитида иштирок этади. Маълум қилинишича, учрашув 6 декабрда бўлиб ўтади. Учрашувда президентлар Ҳамдўстликнинг 2019 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб олишади.

Подробнее »

Фарғонада 9 млрд сўмни ўзлаштирган автосалон ходимига суд ҳукми ўқилди

10

“Фарғона авто савдо” масъулияти чекланган жамиятининг омбор мудири вазифасида ишлаган И.Т.нинг содир этган жинояти бўйича суд жараёни бошлангани хабар берилган эди. ЎзА’нинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судининг 2018 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра, И.Т. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини қўлга киритганликда Ўзбекистон Республикаси …

Подробнее »

Қашқадарёлик йигит SMS-хабардаги «террорист» сўзи учун қўлга олинди

09

Чироқчи туманида яшовчи Т.Й. таниши орқали телефонига Paynet’дан пул ташлаттиради, деб хабар қилди «Қашқадарё» газетаси. Шу билан бирга, жавоб SMS келмайди. Шундан сўнг, у уяли алоқа компанияси оператор рақамига: “Шу рақамни текшириб беринг”, “Телефон қилинг, саволим бор”, “Жавоб беринг”, “Пул тушмаяпти, нимага уланган бўлса ўчириб беринглар”, деган мазмунда хабарлар ёзади. Оператор абонент …

Подробнее »

Ўзбекистонда қатор ташкилотлар 2023 йилга қадар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди

08

Ўзбекистон Республикаси президенти “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар муддатга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилди, бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан, технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли …

Подробнее »

Арвеладзе: ўзбек футболчилари жаҳоннинг кучли клубларида ўйнашни орзу қилишмайди

07

Ўзбек футболчилари жаҳоннинг энг кучли клубларида ўйнашга ҳаракат қилишмайди. Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келаётган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ана шундай хулосага келган. Унинг айтишича, Ўзбекистондаги футболчиларнинг техникаси жуда яхши, аммо улар негадир кучли клубларда ўйнаш ҳақида орзу қилишмайди, Осиёдаги жамоалар билангина чегараланиб қолишган. «Бизнинг (грузиялик) …

Подробнее »

Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

06

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Адлия вазирлиги телеграм-каналининг ёзишича, низом билан йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин: йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда; транспорт …

Подробнее »

Сайёҳлар 2018 йилда энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

05

Ҳонгконг 2018 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рейтингининг 1-ўрнини эгаллади. Ушбу шаҳарга йил бошидан бери 29,8 млн киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Euromonitor International таҳлилий компанияси докладида маълум қилинган. Компания олиб борган тадқиқот 600 шаҳарни қамраб олган, улардан 100 таси якуний рейтингга киритилган. Экспертлар рейтингни тузишда ташрифи мақсадидан …

Подробнее »