Главные новости

Архивы за день : 08.11.2018

Ҳоким бир фермерни уриб, ўттиз фермерни 3 соатга қаматгани иддао қилинди

Сайхунобод тумани ҳокими мактаб директорини ҳам калтаклаган эди

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳокими Йўлчивой Боййигитов 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси соат 12да бошланган мажлисда пахта топширмаган фермер Қурбонали Жўраевни бўғиб урган ва унинг устидан жиноят иши очиш ҳақида туман прокурорига кўрсатма берган. Бундай иддао айни мажлисда қатнашган баъзи фермерлар томонидан иддао қилинди. Фермерларнинг Озодликка айтишларича, бу воқеага …

Подробнее »

Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тартиб посбонлари хавфсизлик масаласини муҳокама қилдилар

Ўзбекистоннинг Фарғона ва Қирғизистон Боткен вилоятлари ҳуқуқ-тартибот тузилмалари раҳбарлари ўртасида хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатхонаси маълумот тарқатди. Ўзбекистоннинг Водил шаҳарчасида ўтказилган учрашувда Боткен вилояти ва Қирғизистон ҳукумати мухтор вакиллари, Қадамжой ва Боткен тумани раҳбарлари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Аскарбек Аширалиев, Қирғизистон Давлат чегара …

Подробнее »

Ўзбек делегацияси Афғонистон бўйича Брюсселда бўлиб ўтадиган анжуманда қатнашади

Ўзбекистон делегацияси шу йил 8 ноябрь куни Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, делегацияга Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилик қилмоқда. “Афғонистон учун биргаликдаги қарашлар” мавзусидаги халқаро анжуман пайшанба куни Брюсселдаги Европа парламенти биносида бўлиб ўтади.

Подробнее »

Нақшбандия тариқати вакиллари Ўзбекистондаги анжуманга йиғилмоқда

Шу йилнинг 7-12-ноябрь кунлари Ўзбекистонда илк бор “Нақшбандия туристик фестивали” бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси кўмагида Малайзиянинг “World Sufi Center” (Жаҳон суфийлар маркази) томонидан уюштирилмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шакл ва миқёси бўйича шу кунга қадар ўхшаши бўлмаган фестивалдан кўзланган асосий мақсад буюк ўзбек мутафаккирларининг Ислом …

Подробнее »