Главные новости

Архивы за день : 02.11.2018

Журналистик суриштирув: Мирзиëев Ўзбекистонга кираëтган “Британия компаниялари” асл эгалари кимлигини биладими?

Ўзбекистон иқтисодига 300 миллион доллардан кўпроқ инвестиция киритгани расман хабар қилинган "Британия ширкати" ўз сайтида бош манзили сифатида мана шу квартирани кўрсатган.

Ўзбекистон расмий нашрларига кўра¸ мамлакат иқтисодининг аксар соҳалари¸ хусусан¸ металлургия¸ қурилиш ва пахтачилик-тўқимачилик каби секторларига инвестиция ëтқизаëтган хориж инвесторлари орасида Буюк Британия ширкатлари талайгина. Хориж инвестори мақомида Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳаларга катта имтиëзлар билан кираëтган бу ширкатларнинг аксарияти¸ Шотландиядаги The Herald газетаси ўтказган журналистик суриштирувдан аëн бўлишича¸ асл эгаси оффшордаги қобиқ …

Подробнее »

Зиëлилар Жириновскийнинг Ўзбекистонга келишига нега қарши?

Россия парламенти раисининг ўринбосари¸ Думадаги етакчи партиялардан бири ЛДПР лидери Владимир Жириновсиий бошчилигидаги делегациянинг Бухоро ва Тошкентга ташрифидан ўзбек зиëлилари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришди. Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси 29 октябрь куни баёнот тарқатиб, президент Шавкат Мирзиёев, ҳукуматни, парламент ва сенатни Жириновскийнинг Ўзбекистонга “қилиши мумкин бўлган ҳар қандай сафарини абадий тақиқлаш”га чақирди. …

Подробнее »

Биометрик паспорт ўрнига ID-карта жорий этилиши кечикмоқда

Шу йилнинг 1 ноябридан Тошкентда биометрик паспортларни ID-карталар билан алмаштириш жараёни бошланиши лозим эди. Аммо бу жараён қачон бошланиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Podrobno.uz нашрининг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидаги манбаси мазкур лойиҳа албатта амалга оширилиши, бироқ бу иш бироз кечикишини айтган. “Ҳозирда биз халқаро тажрибани ўрганиш босқичидамиз”, деган манба айни …

Подробнее »

Гўшт, картошка, шакар ва гуручни 2020 йилгача Ўзбекистонга бож тўловларисиз олиб кириш мумкин

2020 йилнинг 1 январига қадар тирик қорамол ва қўй-эчкиларни, қорамол, қўй ва эчки гўштини, картошка ва соя ловиясини, кунгабоқар ва кунжут уруғини ҳамда шакар ва гуручни Ўзбекистонга божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали маълумотига кўра, янги тартиб Ўзбекистон президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни …

Подробнее »

Doing Business рейтингида Ўзбекистон икки поғона пастлади

Ўзбекистон Doing Business 2019 (“Бизнес юритиш-2019”) рейтингида ўтган йилга нисбатан икки поғона пастга тушди. Янги рейтингда Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 76-ўринни эгаллаган. Ваҳоланки, ўтган йили мамлакат 74-ўринни ишғол қилган ва ҳатто бир йил ичида иқтисод соҳасида энг кўп ислоҳотлар ўтказган давлатлар ўнлигидан жой олганди. Янги рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон “Қурилишга рухсат олиш” (134-ўрин) ва “Халқаро …

Подробнее »