Главные новости

Архивы за день : 16.10.2018

14 нафар Эрон чегарачиси Покистон билан чегарадан ўғирлаб кетилди

Эрон махсус кучлари.

Эрон давлат матбуотининг билдиришича¸ 16 октябрга ўтар кечаси мамлакат жануб-шарқидаги Покистон билан чегара ҳудудидан 14 нафар чегарачи ўғирлаб кетилган. ИРНА хабарига кўра¸ Эрон ҳукумати чегарачиларининг террорчи гуруҳ томонидан ўғирланганини айтмоқда. Ўғирланганларнинг иккитаси Инқилоб қўриқчилари гвардиясининг разведка офицери¸ 7 нафари эса¸ “хавфсизлик амалиëти”га қўшилган Басиж қуролли гуруҳининг кўнгиллиси бўлган. Ҳозирча расмий …

Подробнее »

Microsoft асосчиларидан бири бўлган Пол Аллен вафот этди

Пол Аллен ва Билл Гейтс.

Билл Гейтс билан ҳамкорликда Microsoft ширкатига асос солган Пол Аллен 15 октябрда 65 ёшида саратон касаллиги оқибатида вафот этди. Билл Гейтс ва Пол Аллен персонал компьютер соҳасида инқилоб яратган Microsoft ширкатига 1975 йилда асос солган эди. Ширкатни Micro-soft деб аташни Пол Аллен таклиф қилган. Пол Аллен 1983 йилда саратон касалига …

Подробнее »

АҚШ Давлат котиби Саудия қироли фавқулодда учрашув ўтказди

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Саудия қироли Салмон билан музокарада.

16 октябрь куни Риëдга келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистони қироли Салмон билан журналист Жамол Хашоггининг йўқолиши ва ўлдирилганига оид тахминлар юзасидан сўзлашув ўтказди. АҚШ президенти қирол Салмон билан ўтказган телефон суҳбати ортидан Помпеони зудлик билан Саудияга жўнатди. Давлат котибининг Риëдда қиролликдаги энг муҳим шахсга айланган валиаҳд шаҳзода …

Подробнее »

Андижонда 10 йиллик соғлом қарағайлар кесилмоқда

Андижонда ўн йил олдин кесиб ташланган чинорлар ўрнига экилган қарағайлар ҳам кесилмода¸ деб хабар берди Фарғона.ру нашри. Кесилаëтган дарахтларнинг соғлом экани қайд қилинган хабарга 16 октябрь кунги дарахт кесиш манзараси акс этган фотожамланма ҳам илова қилинган. Қарағайлар¸ айтилишича¸ Андижоннинг Отабеков кўчасида кесилмоқда ва 10-12 метрлик соғлом дарахтлар¸ ишчиларга кўра¸ «юқорининг буйруғи …

Подробнее »

Туризм агентлиги америкалик блоггер Mark Wiensни Ўзбекистон тарғиботига жалб қилди

Америкалик блоггер Чорсуда сомса емоқда.

Америкалик таниқли блоггер Mark Wiens Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси таклифи билан икки ҳафта мамлакат бўйлаб саëҳат қилди ва ўз таассуротларини ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди. Migrationology.com сайти асосчиси “I travel for food”(Овқат учун саëҳат қиламан) шиори билан дунë бўйлаб саëҳат қилади ва ўз сафарларини асосан миллий таомлар¸хусусан¸ кўча таомларини татиб кўриш ва уларни …

Подробнее »

Статистика қўмитаси: 2018 йилда импорт ҳажми ошиб¸ экспорт камайди

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмасига оид рақамларни эълон қилган Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасига кўра¸ бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17.2 фоизга ошган ва 23 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ (23 044¸7 млн.)ни ташкил этган. Бу рақамнинг 13.7 миллиард долларини импорт ташкил этган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига …

Подробнее »

Хонанда Азиза Ниёзметова вафот этди

Хонанда Азиза Ниёзметова 46 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар қилди. У бир неча ойлар давомида саратон касаллиги билан кураш олиб бораётган эди. Ўзбек матбуотида тарқатилган хабарларда айтилишича, Азиза Ниёзметова олти фарзанднинг онаси бўлган. У икки боласини асраб олган. Ниёзметова 1990 йилда саҳнага чиққан ва ўзининг илк “Кишмиш” …

Подробнее »

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Тошкентга келди

Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар 15 октябрь куни Ўзбекистонга келди. У бу ерда 22 октябрга қадар Миллий университетнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун маърузалар ўқийди, шунингдек, молекуляр биология соҳасида мутахассислар билан тажриба алмашади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Азиз Санжар вазирлик ва Миллий университет ташаббуси билан Ўзбекистонга …

Подробнее »

Президент АЭС қурилиши юзасидан Ўзбекистон – Россия келишувини тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияси қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, қарор 13 октябрда имзоланган. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов шу йилнинг 7 сентябрида Москвага қилган сафари пайтида россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан АЭС қуришга доир келишувни имзолаган эди. …

Подробнее »

Тошкент милицияси 6-синф ўқувчисининг ўқитувчиси томонидан калтаклангани воқеасини ўрганмоқда

Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 29-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Билолбекнинг яқинлари унинг ўқитувчиси томонидан калтаклангани даъвоси билан ички ишлар бўлимига шикоят аризаси топширди. Билолбекнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, у 15 октябрь куни тарих ўқитувчиси (Озодликка ўқитувчининг исми-шарифи маълум¸ аммо воқеа ўрганиш жараëнида бўлгани учун уни очиқламаëтир – таҳр.) томонидан дўппосланган. Озодлик гаплашган …

Подробнее »