Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Бугун йилнинг 9 ойида давомида нарх-наво ўтган йил охирига нисбатан 7¸4 фоизга ошган
<

Бугун йилнинг 9 ойида давомида нарх-наво ўтган йил охирига нисбатан 7¸4 фоизга ошган

Давлат статистика қўмитаси 1 октябрь куни 2018 йилнинг сентябрь ойи учун истеъмол секторидаги инфляция даражасига оид ҳисоботни эълон қилди.

bugun

Унга кўра¸ жорий йилнинг сентябрь ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1¸8 фоизга кўтарилган; умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8¸1 фоизни ташкил этган.

“Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1¸9 фоиз¸ хизматлар эса¸ 1¸2 фоизга таъсир кўрсатди”¸ дейилади расмий баëнотда.

Статистика қўмитасига кўра¸ 2018 йилнинг 9 ой давомида товарлар 2017 йил охирига нисбатан ўртача 7¸4 фоизга¸ хизматлар эса¸ 10¸1 фозига қимматлашган.

Қўмита баëнотида ëзилишича¸ жорий йилнинг январидан август ойига қадар инфляция даражаси босқичма-босқич пасайиш тенденциясига эга бўлган.

Давлат статистика қўмитаси¸ 2018 йилнинг 9 ойи давомида кузатилган асосий истеъмол маҳсулотлари нархи динамикасини ўз ҳисоботига илова қилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jkabyx8pxgnpdbdchroiuatt7b8oy0bf

Пахтани асосан кимлар теради? Вазир ўринбосари аниқлик киритди

Меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг сўзларига кўра, пахта теримига биринчи навбатда «темир дафтар»дагилар, оғир шароитда …