uz-domenUZ домен ҳудудига кирувчи сайтлар 2017 йилда 669 марта хакерлик ҳужумига учраган. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази маълум қилди.

Таъкидланишича, 592 та ҳолатда марказ томондан ҳужумларнинг оқибатлари ва сабабларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Хакерлик ҳужумларининг аксарияти контентни ноқонуний юклаш (322 та ҳолат) ва сайтларнинг бош саҳифасини ўзгартиришга уринишлар (345 та ҳолат) билан боғлиқ бўлган. Марказ томондан фишинг контентини жойлаштиришга 2 та уриниш қайд қилинган.

Бош саҳифаларни ўзгартириш ва контентни ноқонуний юклаш ҳолатларининг кўплиги хакерлар учун биринчи навбатда сайтларни ёмонотлиқ қилиш ва уларга бузиб кирилганининг исботини қолдириш муҳим эканлигини кўрсатади.

Маълум қилинишича, WordPress ва Jumla дастурларида яратилган сайтларга энг кўп ҳужум қилинган.

Давлат муассасалари сайтларидан 72таси ҳужумга учраган.