Главные новости
Главная / Жамият / 1тн тола = 1та iPhone. Ортиқхўжаев пахтани смартфонга қиёслади
<

1тн тола = 1та iPhone. Ортиқхўжаев пахтани смартфонга қиёслади

Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев бир тонна пахтани бир дона iPhone смартфонига қиёслар экан, пойтахт шаҳарни келгусида ақл сотадиган шаҳар сифатида кўраётганини билдирди. У, ҳокимликда ОАВ вакиллари билан ўтказган учрашувда журналистнинг «Тошкентнинг ўзига хос жиҳатини нимада кўряпсиз? Унинг миссияси, масалан, 10 йил ёки 100 йилдан кейин нимада бўлиши мумкин?» деган саволига жавоб берар экан, шундай фикрларни билдирди.

rovnmtl9np4i0bziivezze60rcw9emtn

Тошкент республикамиз пойтахти, юраги. Тошкент шаҳрида катта-катта ишлаб чиқаришларни ташкил этиш муаммо. Мен очиқчасига айтаман, бугунги кундаги энг катта муаммоимиз боғча, мактаб, университет, шифохона. Буларни ривожлантириб олишимиз керак.

Биз Тошкент аҳлисини ақлли қилишимиз керак. Менинг ниятим, биз меҳнат эмас, ақл сотишимиз керак. Яъни Тошкент ақл сотадиган шаҳарга айланиши керак. Эрталабдан кечгача заводда ишлаши эмас. Агар биз бугун боғчадан, мактабдан, университетдан бошласак, 10 йилдан кейин Тошкент аҳолиси меҳнат эмас, ақл сотиши керак.

1 тонна пахтанинг меҳнати қанчалигини биламиз. Уни шунча меҳнат, қайта ишлашдан кейин 1000-1500 долларга сотамиз. Америка 130 грамм iPhone’ни шунча пулга сотяпти. Улар ақл сотяпти, биз меҳнат сотяпмиз.

Биз камера қўйиб қўйганимиз билан ақлли шаҳар бўлиб қолмайди. Бунинг учун инсонлар онгини ўзгартириб, бугундан ҳаракат қилишимиз керак. Менинг келажакни кўришим шу», – деб таъкидлади ҳоким.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

8tqwlottzbeqkk1zjfwhwvyj8kgejsyk

«Ҳали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз қилади» — SpaceX’нинг бош мақсади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва ўзининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск …