Главная / Жамият / 14 яшар қизини фоҳишаликка зўрлаган она 10,5 йилга кесилди; зўрлаганлар 12 йилга қамалди

14 яшар қизини фоҳишаликка зўрлаган она 10,5 йилга кесилди; зўрлаганлар 12 йилга қамалди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида муттасил зўрлангани ортидан 14 ëшида ҳомиладор бўлиб¸ боласи аборт қилинган 7 синф ўқувчиси Қўқон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга жойлаштирилди.

Бу ҳақда Озодликка 27 сентябрь куни маълум қилган Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимованинг ëрдамчисига кўра¸ қизни зўрлаганлар жазоланган:

fohi

– Адолат қарор топди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди бу ишни кўриб чиқиб, пул эвазига ўз қизини эркакларга қўшиб қўйган Давронова Ферузага ўн ярим йил қамоқ жазоси белгилади. Қизни зўрлаганлар Бешариқ туман Чорбоғтўронил қишлоғи яшовчилари Шерзод Балибеков¸ Жасур Эргашев ва Эргашали Сулаймоновлар вояга етмаган қизни зўрлашда айбли деб топилиб¸ 12 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди¸ дейди ҳокимлик мулозими.

Унинг яна айтишича¸ зўрланган қиз билан руҳшунос иш олиб борган ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимова кўмагида Қўқондаги мактаб-интернатга жойлаштирилган:

– Сайëра Абдунабиевна бу қиз холидан хабар олиб турибди. Қизнинг руҳий аҳволи ҳозир яхши. Қўқондаги махсус интернатда педагог ва психологлар бу қизга алоҳида эътибор қаратишмоқда¸ деди Озодлик гаплашган мулозима.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди вакилининг Озодликка 27 сентябрь куни билдиришча¸ ҳукм қонуний кучга кирган ва жиноятчилар жазони ўташ масканига этап қилинган:

– Суд ҳукми бугун 27 сентябрдан кучга кирди. Бир ой олдин 27 август куни ҳукм чиқарилган эди. 30 кунлик аппеляция муддати тугади. Тўрттала жиноятчи жазони ўташ масканига этап қилинди¸ дейди суд вакили.

Унга кўра¸ 39 яшар уй бекаси Давронова Феруза (зўрланган қизнинг онаси) “Ўзбекистон Жиноят кодексининг 28-моддаси¸ 118- моддасининг 4-қисми ва 131-моддасининг (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4 -қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятни содир” қилганлик бўйича айбли деб топилган.

Суд вакилига кўра¸ қолган уч йигит суд ҳукми билан 118-модда, яъни номусга тегиш жиноятида айбли деб топилган.

Фарғона вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари имзолаган айблов хулосасининг Озодликка юборилган нусхасидан англанилишича¸ уч шахс “14 ëшга тўлмаган ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан жинсий эҳтиëжини анъанавий ва ноанъанавий тарзда қўрқитиб қондиришда” айбланган.

Нима бўлган эди?

Бешариқдаги мактаблардан бири маъмурияти шу йил баҳорда 7-синф ўқувчисининг сурункали мактабга келмаганидан ташвишга тушиб¸ қизнинг уйига боради ва ўсмирнинг ҳомиладорлигидан хабар топади.

Айни мактаб ўқитувчиларидан бирининг исми сир қолиш шарти билан Озодликка айтишича¸ “бу пайтга келиб¸ 7-синф ўқувчисининг бузилиб кетгани” ҳақидаги хабар ҳамма ëқда тарқалиб улгурган:

– Маҳалла хотин-қизлари билан ишлаш бўйича маслаҳатчи синф раҳбари билан бирга қизнинг уйига бордик. Кейин қиз ва унинг онасини олиб Бешариқ туман ҳокимининг ўринбосари олдига бордик. У киши қизнинг онасини койиди¸ қизнинг ўзи билан суҳбатлашди.Туман ИИБ профилактика инспекторига хабар берди¸ деди шахси очиқланишини истамаган жараëнга алоқадор бешариқлик ўқитувчи.

Озодликка маълум бўлишича¸ бу суҳбатдан сўнг ИИБ профилактика инспектори¸ қиз ўқийдиган мактаб директори ва синф раҳбари қизнинг онаси билан ҳомилани тушириш масаласини муҳокама қилган.

Айблов хулосасида ëзилишича¸ қизнинг онаси “шармандаликдан қўрқиб¸ қизининг касалхонада аборт қилдирилишига қаршилик қилган”.

Бешариқ туман марказий шифохонаси врачининг Озодликка айтишича¸ туман ҳокими ўринбосари топшириғига биноан ўқувчи қиз гинекологик текширувдан ўтказилган ва ҳомиланинг 18 ҳафталик экани аниқланган.

Озодлик тасарруфида мавжуд айблов хулосасига кўра¸ бу текширувдан сал ўтиб қизнинг уйига ҳоким ўринбосари ва мактаб директори топшириғи билан доя-акушер келиб¸ 4¸5 ойлик ҳомилани она қорнида ўлдириш учун унга тўрт дона таблетка берган. Айблов ҳужжатида ëзилишича¸ ўғил бола бўлган ҳомила туширилгандан кейин жасадни қизнинг отаси оқ матога ўраб маҳаллий қабристонга кўмиб келган.

Фарғона вилоят ИИБ тергов бошқармаси ходимининг исми айтилмаслик шарти билан Озодликка билдиришича¸ бу ҳолатда бирданига икки жиноят содир этилган:

– Биринчидан¸ 12 ҳафтадан ўтган ҳомилани тушириш мумкин эмас. Иккинчидан¸ бу ишни уйда ташкил қилиш жиноятдир¸ деди ҳуқуқ мулозими.

Воқеа тафсилотларидан яхши хабардор бешариқлик манбага кўра¸ бу иккала жиноят “7-синф ўқувчисининг фоҳишага айлантирилиб¸ ҳомиладор бўлгани овоза бўлишдан қўрққан” туман ҳокимлигининг айрим расмийлари назоратида амалга оширилган.

Анжир дарахти остидаги фоҳишахона

Ўсмир қизнинг уйда ноқонуний тарзда аборт қилингани ҳақида профилактика инспекторидан билдирги олган Фарғона вилоят ИИБ тергов бошқармаси ўтган ой бу воқеа юзасидан суриштирув бошлаган. Тергов давомида бешариқлик 22-36 ëш орқалигидаги тўрт нафар оилали ва болали эркакнинг 14 ëшга тўлмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани аниқланган. Айблов хулосасига тикилган ўқувчи қиз кўрсатмасида бу эркакларнинг “анжир дарахти остида зўрлик ишлатиб¸ у билан жинсий алоқа қилгани” тафсилотлари келтирилади.

Айбланувчиларнинг учтаси қизнинг ўз ихтиëри ва онасига пул бериш эвазига розилик билан жинсий алоқа қилгани ҳақида кўрсатма берган.

Воқеа содир бўлган маҳалла фаолининг Озодликка айтишича¸ ҳомиладор бўлган 14 яшар қизнинг отаси ишсиз¸ оила она ва қизларининг тўй ва маъракаларда идиш-товоқ ювиши ҳисобига топган пулига кун кўради. Бу маблағ тирикчилигига етмагани важидан қизнинг онаси ўз маҳалласида икки қизини пул эвазига эркакларга қўшиб бериш билан ҳам танилган.

Айблов хулосасасида онанинг маҳаллий фермер йигитлар ва мактаб ўқитувчисидан 30 минг сўмдан пул олиб¸ қизини уларга қўшиб қўйганига оид гувоҳлик ва иқрорлик кўрсатмалари бор.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …