Главные новости
Главная / Жамият / Пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда — Президент фармони
<

Пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда — Президент фармони

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.

8fb3eb2hsmcokaw_sw6gyp46bx2evta6Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган.

Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар:

  • 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказишни;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;
  • моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминлайди.

Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bxnrr0kikbuz9jw1ja_cwpaq5ju9silj

Университет танлашда алданиб қолманг! — хорижда ўқиш бўйича тавсиялар

Айни кунларда оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва реклама тарқатишнинг бошқа манбаалари орқали хорижий давлатлардаги …