Главные новости
Главная / Жамият / Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фуқаролардан турли хабарларга ишониб авиачипталар сотиб олмасликни сўради
<

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги фуқаролардан турли хабарларга ишониб авиачипталар сотиб олмасликни сўради

Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида айрим хорижий авиакомпаниялар 1 июлдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни қайта тиклаши ва шу муносабат билан авиачипталар сотуви бошлангани тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда.
ndqfxktldjmp9dvvj_ih_uw6qqmv-azxТранспорт вазирлигининг маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, республика ҳудудида кучайтирилган санитария-гигиена назорати 1 августга қадар сақланиб қолиши белгиланган.

Бунда кучайтирилган санитария-гигиена назорати даврида Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган барча чекловчи чоралар сақланиб қолади.

«Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги томонидан хорижий давлатлар авиация маъмуриятларига Ўзбекистон Республикасига авиакомпанияларнинг мунтазам парвозларни амалга оширишга ҳали рухсат берилмаганлиги тўғрисидаги ноталар юборилган», – дейилади вазирлик хабарида.

Айни дамда Республика махсус комиссиясининг 29-сон баёнига мувофиқ, санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган мамлакатлар билан “яшил”, “сариқ” ва “қизил рейслар”га ажратилган ҳолда мунтазам парвозларни қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда.

Вазирлик юқоридагилардан келиб чиқиб, турли авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлаши тўғрисида тарқалаётган расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олмасликни сўрамоқда.

«Мунтазам рейслар тиклангунига қадар фақат Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ чартер рейсларигина амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларнинг айнан қачондан бошлаб тикланиши юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади», – дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни тиклаётгани хабар қилинганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

uh1yb77csvkxnoocvl81euwqu6ggplob

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида …