Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба – вазир ўринбосари
<

Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба – вазир ўринбосари

Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда.

Тадбир давомида ушбу тўғон қурилишида арматура ишлатилмагани, қуруқ тупроқ билан кўтарилгани ҳақида тарқалган гап-сўзлар бўйича савол берилди.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг айтишича, тупроқ дамбасининг ўзи унинг лойиҳавий конструкциясидан келиб чиққан ҳолда тупроқли ва тошли бўлган.

«Айнан мана шу материаллар (тупроқ ва тош – таҳ.) ишлатилган. Тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ҳамда арматурадан бўлган, айнан сув чиқарадиган жойи.

Бундай сув омборлари жуда кўп. Бунда тупроқнинг турига қаралади. Ўзбекистонда бетон тўғонлар ҳам бор, масалан, Андижон сув омбори, у бетон тўғони ҳисобланади. У жой рельфи ҳамда шароитига қараб қилинади. Сирдарё, Жиззахга ўхшаган ҳудудларда, нафақат бизда, балки бутун дунёда ҳам, худди шу каби тупроқли тўғонлар қуриб фойдаланилади», – дейди Воҳиджон Аҳмаджонов.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

gx9ghyfsseu_jvqd-4cpefk0r8y6sjop

«АИ-80 бензини 4 минг сўмдан ҳам арзонлашига ишончим комил» — «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари

Маълум бўлишича, «Ўзбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар бўлган …