Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Швейцарияга 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди
<

Ўзбекистон Швейцарияга 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Биринчи чоракда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,9 млрд долларга тенг бўлди, товарларнинг импорти эса – 3,6 млрд доллар. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

03ypluyqh1kybijhpf-l2remocvb_0n6

Товарларни импорт қилиш ҳажмидан ортиш тадбиркорларнинг иқтисодиёт норасмий секторидан банк секторига ўтиши, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар ҳисобидан корхоналар ишлаб чиқариш қувватларининг кўпайиши билан боғлиқ.

Товарлар экспортининг умумий ҳажмида олтин – 1,3 миллиард доллар ва газ кўпроқ улушга эга бўлди – 487,2 миллион доллар. Уларнинг экспортдаги умумий улуши 61 фоизни ташкил этди.

Шу тариқа, халқаро бозорларда шаклланган олтин ва газ баҳоси мамлакатнинг умумий экспортига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, Швейцария эса асосий экспорт мамлакатига айланди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

02

Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб қимматлади

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув …