Главные новости
Главная / Маданият / 12:40 33852 2 «Бу тизимни фуқароларимизнинг оёғига кишан қилганмиз» — Президент пропискани ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди
<

12:40 33852 2 «Бу тизимни фуқароларимизнинг оёғига кишан қилганмиз» — Президент пропискани ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди

Парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

Президент парламентга мурожаатномасида ҳукуматга прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди.

«Урбанизация жараёнларини жадаллаштирган ҳолда ҳудудларни комлекс ривожлантириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш зарур. Ана шу ишлар доирасида еттита йирик шаҳар – Андижон, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Фарғона, Наманган ва Нукус, Нукусга йўлдош бўлган 12та шаҳарча танлаб олиниб, уларни ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Шунга боғлиқ яна бир масала. Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида жуда катта тафовут мавжуд. Бунинг ечими ички миграцияни эркинлаштиришдир.

Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелига қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқиши ва аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим», деди президент.

Президент бу муаммо шу вақтга қадар фуқаролар оёғида кишан бўлиб келаётганини қайд этди.

«Бу масала қандай қийинлигини ҳаммамиз биламиз. 30 йил фуқароларимизнинг оёғига кишан қилиб бу масалани ҳал қилмадик.

Фуқароларимиз Ўзбекистон Республикасининг хоҳлаган жойида пропискадан ўтиб, хоҳлаган жойида ишлашининг қонуний асосини яратмасак, қуруқ гап билан ишлар амалга ошмайди.

Юрагимдаги бир ниятимни айтаман. Бу ерда ўтирганларнинг аксари ўз вақтида уй ва прописка масаласида қийналган.

Ҳозир шуни айтмоқчиманки, ватанимиз ичида ҳар бир инсон кичик ватанига эга бўлса, халқимиз ҳам, яратган ҳам биздан рози бўлади», деди президент.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lutd0puznvbskuaieyownpgqjb_f497z

Қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди

Биргина мавзу бутун дунёдаги энг муҳим жараёнларни ҳам, муаммоларни ҳам четга сурди – коронавирус. Бутун …