Главные новости
Главная / Жамият / 1003 колл-маркази: коронавирус ҳақида ўзбекистонликлар энг кўп сўраётган саволлар қайси?
<

1003 колл-маркази: коронавирус ҳақида ўзбекистонликлар энг кўп сўраётган саволлар қайси?

16 мартдан бошлаб, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ тиббий масалалар бўйича 1003 рақамли махсус колл-марказ ишга тушди. Kun.uz мухбири ушбу марказда бўлиб, иш жараёнини кузатди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, колл-марказ 24 соат узлуксиз ишлаб турибди. Унда 200дан ортиқ малакали тиббиёт ходимлари 4 сменада фаолият олиб бормоқда.

«Айни пайтга қадар 20 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди. Ходимларимиз ушбу мурожаатларга ўз вақтида ва батафсил жавоб беришмоқда», дейди тиббиёт фанлари доктори, доцент Шерзод Рўзиев.


Шерзод Рўзиев

Унинг айтишича, колл-марказга энг кўп савол Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани ёки йўқлиги, касаллик неча кишида аниқлангани, касалликнинг клиник кечиши ва симптомлари, юқиш йўллари, даволаш чоралари ва олдини олиш тўғрисида келиб тушмоқда.

Мутахассис ўзини коронавирусга чалинганликда гумон қилган фуқароларга уйда қолишларини ҳамда маҳаллий тиббиёт ходимларини уйга чақиришларини тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 кишида коронавирус қайд этилган.

Коронавирус: учта асосий симптом маълум қилинди

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

gxmirsd8qovhg9dfqowb52xrk4fpcgxl

Жамғармалар тугамоқда. Бундай вазиятда кичик ва ўрта бизнесга қандай енгилликлар берилиши керак?

Оилалар, кичик тадбиркорлар дардлари ҳақида яна бир шингил. Бугун кўпчиликнинг хаёлини мажҳул қилган фикрлар пандемиянинг …