Главная / Жамият / МИНГ БИР ЖОН – Ҳикоя
<

МИНГ БИР ЖОН – Ҳикоя

Мартнинг охирги кунлари. Кўк юзида сузиб юрган булут парчалари офтобни бир зумда юз кўйга соляпти. Офтоб хар сафар булут остига кириб чиққанида, баҳор кел- ганидан бехабар хануз ғафлатда ётган ўт-ўланни, қурт-қумурсқани уйғотган, аввал- гидан ҳам ёруғроқ, аввалгидан хам иссиқроқ шуъла сочаётгандай туюлади.

trudnostiКасалхонага яқинда тушган Мирраҳимов, жиккаккина киши, узига жуда хам катта кўк халатга бурканиб, енгчадан бошини чиқариб турган сичқондек деразадан кўчага караб ўтирган эди, бирдан тутақиб кетди: шундай ҳаво бўлса-ю, оёқ-қўли бу­туй одам кўчага чиқолмай, деразадан мўралаб ўтирса!..

Мирраҳимов жуссаси кичкина бўлгани билан товуши жуда йўғон ва бунинг устига секин гапиролмас эди. Ҳамшира югуриб кирди, Миррахямовнинг соғлиғини, кайфиятини сўради, кейин дардни бардош енгади, бу хусусда Мастура Алиевадан ибрат олиш керак, деган мазмунда шама қилди.

Мастура Алиева саккиз ойдан бери палатасидан чикмай ётган оғир хаста, уни касалхонада ҳамма билар, кўп киши кириб кўрган экан. Мирраҳимовнинг одамгар- чилиги тутиб кетди:

  • Шу шўрлик аёлни бир кириб кўрайлик! Уч кунлиги борми, йўқми… Соб бўлган дейишади…
  • Ҳа, анча оғир, – деди ҳамшира хўрсиниб, – ўн йил дард тортиш осонми!

Пойгахдаги каравотда китоб ўқиб ётган Ҳожи ака деган хаста йўғон гавдасига номуносиб чаққонлик билан бошини кўтариб, кўзидан ойнагини олди.

  • Ўн йил? Ўн йилдан бери касал эканми?
  • Ҳа, ўн йил бўлибди. Бечора турмуш қилганига бир йил бўлар-бўлмас шу дардга йўлиққан экан. Томоғидан ҳеч нарса ўтмайди. Овқатни қорнига қуйишади… Тешиб қўйилган… Баъзан ўзи қуяди, баъзан эри.

Ҳожи аканинг кўзлари ўйнаб кетди.

  • Эри? Эри борми?
  • Бор. Шу ерда. Беш ойдан бери бирга!

Ҳожи ака узоқ анграйиб қолганидан кейин:

  • Ўн йил касал боқиб, яна касалхонада ҳам биргами? — деди.
  • Шуни айтинг, – деди ҳамшира. – Докторларга ялиниб-ёлвориб палатага кара- вот қўйдириб олди.

Ҳожи ака дардга бу кадар бардошли аёлдан ҳам кўра бунчалик вафодор эрни кўришга иштиёқманд бўлиб қолди-ю, халатининг белбоғини махдсам боғлаб, шиппа- гини кийди.

  • Қани, юринглар, табаррук одамлар экан, бир кўриб чиқайлик.

Ҳамшира Мастура билан унинг эрига хабар бергани кетди.

Хаял ўтмай, қорни чиққан Ҳожи ака олдинда, узун коридордан ўнинчи палатага томон йўл олдик. Палата эшиги олдида бизни ҳиндига ўхшаган қоп-қора, катта-катта кўзлари ёниб турган бир йигит, афтидан, Мастуранинг эри камоли эҳтиром билан ку- тиб олди ва ҳар қайсимизга айрим миннатдорчилик билдириб, ичкарига йўллади. Па­латага кирдик. Шу пайт офтоб яна будут остита кирди-ю, палатани шом қоронғилиги босди. Каттакон деразанинг чап томонидаги каравотдан заиф, йўқ, заиф эмас, майин товуш эшитилди:

  • Келинглар… Раҳмат! Одамга одам қувват бўлади, минг раҳмат! Акрамжон, кур- си қўйиб беринг…

Офтоб яна ёришди. Мастурани баралла кўрдик… Кўз ўнгимизда хаста эмас, ўлик, ҳақиқий ўлик, сап-сариқ терию суякдан иборат бўлган мурда ичига ботиб кетган кўзларини катта очиб ётар эди… Тобутда ётган ўликнинг қўлими, оёғими бирон сабаб орқасида бехосдан қимирлаб кетса киши қай аҳволга тушади? Унинг ўлим пардаси қоплаган юзида чақнаб турган кўзларини кўрган киши худди шу аҳволга тушар эди.

Боя бизни кутиб олган йигит – Акрамжон курси қўйиб берди. Мирраҳимов икко- вимиз ўтирдик. Ҳожи ака йўғон гавдаси билан Мастурани тўсиб тикка туриб қолди. Ёнимдаги курсини суриб Ҳожининг этагидан тортай десам, қорни силкиняпти… Ажабо, бу одам нега кулаётибди, деб афтига қарасам… ранги бўз бўлиб кетибди! Унинг қўрққанини пайқаб, ҳамшира дарров йўл қилди:

  • Ие, Ҳожи ака, сизга дори бериш эсимдан чиқибди-ку, юринг! – деди ва Ҳожини етаклаб чиқиб кетди. Ҳожи коридорга чиқиб йиқилармикан, деб ўйлаган эдим, йўқ, хайрият, гумбурлаган товуш эшитилмади…

Ҳамшира йўл қилиб Ҳожини олиб чиқишга чикди-ю, лекин барибир, Мастура пайқади. Жуда-жуда хунук иш бўлди. Мирраҳимов икковимиз нима дейишимизни, нима қилишимизни билмай қолдик. Бу ҳол касалга қандай таъсир қилди экан, деб секин қарадим. Мастура қонсиз лабида табассум билан эрига юзланди:

  • Акрамжон, дафтарингизга ёзиб қўйинг: уч марди майдон мени кўргани кирган эди, биттаси аранг қочдию, иккитаси қочгани ҳам бўлмай, ўтириб қолди.

Мастура пиқирлаб кулиб юборди; яна кулди, ёш боладай ўзини тутолмай қиқирлар эди. Бу ҳазил ва айниқса, кулги аввал хунук, одамнинг этини жимирлатади- ган даражада хунук эшитилди, кейин нечукдир, Мастуранинг юзидан ўлим пардаси кўтарилгандай, ҳаёт тўла кўзлари ўлик юзига жон киргизгандай бўлди. Мирраҳимов Ҳожи аканинг қилмиши тўғрисида узр тариқасида бир нима демоқчи бўлиб ran бош- лаган эди, Мастура сўзини оғзидан олди:

  • Бунақа нарса менга таъсир қилмайди, – деди, – Акрамжон, буларга тобут воқеасини айтиб беринг… йўқ, йўқ, ўзим айтиб бераман! Бунга беш йилдан ошди. Кўз олдимдан кетмайди… Қалин қор ёққан кун эди. Мен деразанинг рўпарасида мана шу хилда ётибман, Акрамжон пайпоғини ямаётган эди, шекилли. Бирдан кўча эшигимиз очилди-ю, қизил бир нарса кирди, нима экан деб қарасам – тобут! Акрамжоннинг икки ўртоғи ховлимизга тобут кўтариб кирди! Юрагим жиғ этиб кетди… Вой шўрим, наҳот ўлган бўлсам… То эс-хушимни ўнглаб, Акрамжонга бир нима дегунимча, боя- ги иккови тобутни деворга суяб қўйиб, уйга кириб келди; уйга кирди-ю, мени кўриб иккови ҳам бояги Ҳожи акангиздай шайтонлаб қолаёзди. Акрамжон ҳайрон… Мен ана кетди, мана кетди бўлиб ётган эдим-да, ўша куни эрталаб биров автобусда йиғлаб кетаётган бир болани кўриб, менинг укамга ўхшатибди-ю, шундан халигидай ran тарқалибди… Тобутни бузиб печкага қалашди. Менга шу ҳам таъсир қилгани йўқ. Бунақа нарсалар ўлим кутиб ётган касалга ёмон таъсир қилиши мумкин, мен ҳеч қачон ўлим кутган эмасман, кутмайман ҳам! У ёғини суриштирсангиз, мен одам бо- ласининг ўлим кутишига, яъни дунёдан умид узишига ишонмайман. Ҳатто тилдан қолган касалнинг розилик тилашиб қарагани ҳам дунёдан умид узгани эмас, балки “розилик тилашгани ҳали эрта“ дермикин деган умид билан, дунёда тенги йўқ, тим- соли йўқ зўр умид билан қарагани деб биламан.

Акрамжон Мастуранинг биз билан ёзилиб ўтирганига канчалик хурсанд бўлса, толикиб қолишидан шунчалик хавотирда экани кўриниб турар эди; шунинг учун Мастурага тез-тез дам беришни кўзлаб, кўпрок бизни гапиртиришга, ўзи гапиришга ҳаракат қиларди.

  • Сизнинг нима дардингиз бор? – деди Миррахимовга юзланиб.

Мирраҳимов бирданига учта дарднинг номини айтди.

  • Вой шўрим!.. – деди Мастура, – жиндаккина жонингизга-я! Шу жуссангизга учта дард сиғдими?

Бўлди кулги! Айниқса, Мирраҳимов завқ қилиб кулди. Касаллик, ўлим тўғрисидаги ran тугаб, хушчакчак суҳбат бошланишига илҳақ бўлиб турган Акрам­жон Мастура бошлаган аскияни илиб кетди; аскияга жуда уста экан, оламда дард , нима, ўлим нима эканини буткул унутиб, роса кулишдик. Афсуски, Миррахимовнинг йўғон товуши суҳбатимизнинг бузилишига сабаб бўлди: врач коридордан ўтиб бора- ётиб, унинг бесўнақай кулгисини эшитган бўлса керак, эшикни очиб қаради ва Mac- 4 турага зеҳн солиб, унинг юзида хорғинлик кўрди шекилли, бизни чиқариб юборди. Акрамжон кетимиздан чикди, бизнинг бу илтифотимиз Мастурага қанча куч-қувват беришини айтиб, кўнглида мавж уриб, ёш пардаси босган кўзларида кўриниб турган чексиз миннатдорчилик туйғусини айтиб битиролмас, афтидан, Мастуранинг бир минутлик ороми учун ўнг кўзини ўйиб беришга ҳам тайёр эди.

Палатамизга қайтдик. Ҳожи ака каравотида ёнбошлаб, қанд чой ичиб, ўзини ел- пиб ётар эди. Бўлиб ўтган хижолатли иш тўғрисида у ҳам индамади, биз ҳам индама- дик. Ҳожи акага бир нима дейиш у ёкда турсин, Мирраҳимов икковимиз ҳам кечгача бир-биримизга сўз котмадик; афтидан, борлиғимиз Мастура билан банд, қуюндай чарх ураётган таассуротлар, фикрлар, туйғуларни ифода қилгани сўз тополмас эдик. * Кеч кирди. Ҳожи ака ўртачарок хуррак тортиб уйқуга кетди. Миррахимов дам- бадам у ёкдан-бу ёкка ағдарилар эди, нихоят, менинг уйғоқ эканлигимни пайқаб, бо- шини кўтарди.                                                                                                                                                                      Ь’ 1

  • Бу хотиннинг жони битта эмас, минг битта! – деди, – ҳозир тугаб қолган шам- дай липиллаб ёнаётган жони башарти сўнган такдирда ҳам, қолган мингтасини ёқиб кейин сўнади. Мана шу ишонч Мастурага ўлимни йўлатмайди.

Миррахимов узок жим қолганидан кейин яна бирдан:

  • Эри-чи, эри? – деди, – бу йигитнинг хам рафторидан, йигитлик умри минг бит- таю, шундан биттагинасини Мастурага қурбон қиляпти.

Эртасига Мастура хақида яна бир кўнгилсиз ran эшитдик: бечоранинг томогидан ҳеч нарса ўтмаслиги устига қорнига тез-тез сув тўпланар экан…

Кунлар ўтиб ҳаммамиз тарқалдик. Миррахимов ўзининг МТСига, Ҳожи ака ку- рортга кетди.

Орадан бир қанча вакт ўтгандан кейин шу томонга йўлим тушдию, касалхона- ни босиб ўтолмадим; кириб таниш ҳамширадан сўрасам, Мастура бир соатдан кей­ин операцияга ётар экан. Докторлар операция столидан туролмайди, деб беш ойдан бери унинг раъйини кайтариб келишар экан, охири бўлмабди – Мастура ўлсам тово- ним йўқ, деб тилхат берибди.

Кириб кўрай десам, доктор ижозат бермади. Менинг йўқлаб келганимни кўрса, далда бўладиган бирон сўз айтсам, зораки дармон бўлса деб кутдим.

Вақт-соати еттанда Мастурани ҳамшира билан Акрамжон икки томондан суяб олиб чиқишди. Лекин эшикдан чиқиши биланок Мастура икковини икки томонга итариб ўзи юрди; бардам кадам ташлаб, операция залининг эшигини ўзи очиб кириб кетди. Акрамжон, бутун диққати хотинида бўлгани учун мени пайқамади. Мастура эса менга бир қарадию, танимади, шекилли, индамади.

Операцияга докторларнинг кўнгли чопмагани, хастанинг ҳоли ўзимга маълум бўлгани, Мастуранинг ўлимнинг юзига бунчалик тик қарагани қоронғида кўрккан киши ашула айтганидек эмасмикин, деган ran кўнглимдан ўтгани учун операциянинг натижасини кутмадим, кечкурун касалхонага телефон килмоқчи бўлганимда, рости- ни айтсам, телефон трубкасини дадил ололмадим. Йўк, хайрият, Мастура операция- дан бардам турибди. Шунақа дейишди.

Шундан кейин мен узок сафарга кетдиму, Мастуранинг такдиридан бехабар бўлдим, лекин уни тез-тез эслар эдим; бу тоқати ток, жони темирдан инсоннинг туза- либ кетишини, яшашини, узок умр кўришини унинг ўзидан ҳам кўпроқ тилар эдим. Шунинг учун орадан уч йил ўтгач, Акрамжонни бир бегона хотин билан кўрганимда аламимдан дод деб юбораёздим.

Пахта байрами ҳеч қаерда Мирзачўлдагидек қизиқ ўтмаса керак, чунки бу ерга республиканинг турли областларидан келган одамлар ўз областининг ашуласини, ўйинини хам олиб келган дейишади.

Пахта байрамини ёр-жўралар билан Гулистон районида ўтказдик.

Акрамжонни, боя айтганим хотин билан шу ерда, Гулистон райони марказининг чиқаверишида кўрдим. Урта бўйли, хушкомат, вужудидан ёшлик кучи ва гайрати ёғилиб турган қоп-қора жувон отда олма еб, йўл бўйида турар, Акрамжон ўз отининг айилини қайта боғламокда эди. Акрамжон мени кўриб қолди-ю, жувонга бир нима деди. Жувон дарров отдан тушди. Иккови югуриб келди. Иккови ҳам мен билан жуда эски қадрдондай сўрашди. Бироқ мен, ҳарчанд қилсам ҳам, палатадан чиқиб опе­рация залига кириб кетаётган Мастура кўз ўнгимдан кетмай, булар билан самимий кўриша олмадим: Акрамжонни бир нав қучоқлаган бўлдим, жувонга эса қўлимнинг учини бердим.

Жувон:

  • Амаки, мени танимадингизми? – деди ва хуржундан иккита олма олиб, бирини менга берди.
  • Қаердадир кўргандай бўламан, лекин…

Жувон қўлидаги олмани устма-уст бир неча мартаба тишлади ва чала чайнаб ютди.

  • Энди ҳам танимадингизми? – деди.

Танидим! Фақат кўзидан танидим! Кулимсираб, оламга табассум сочиб турган бу жувон ўша Мастура эди. Мен нима дейишимни билмай:

  • Бу ёқда нима қилиб юрибсиз? – дедим.

Мастура кулди.

  • Кучимни, ғайратимни тўла-тўкис ишга солиб юрибман, – деди.
  • Операцияга кириб кетаётганингизда мен йўлақда турган эдим, ҳаяжонда бўлсангиз керак, танимадингиз…
  • Иўқ, амаки, – деди Мастура бир оз хижолат бўлиб, – кечирасиз, атайин сўрашмаган эдим… Сўрашсам, менга тасалли берар эдингиз… Ўша тобда менга та- салли бериб айтилган ҳар бир сўз ишончимга рахна, кўнглимга ғулғула солиши мум- кин эди.

Узоқ сухбатлашдик. Эр-хотин отларини етаклаб, мени талай ергача кузатиб қўйишди: сўнг хайрлашиб сўл томонга от қўйиб кетишди.

Мен сахрода лочиндай учиб кетаётган Мастура билан Акрамжонга узоқ қараб қолдим.

Иккови уфққа етганда, бири орқага қайтди, ҳаял ўтмай етиб келди.

Бу Мастура экан, йўлдан бир неча қадам нарида туриб:

  • Амаки, Ҳожи акамга салом айтинг, – деди ва уфкда кутиб турган Акрамжонга томон от қўйиб кетди.

Шаҳарга қайтганимиздан кейин Мастуранинг омонатини топшириш учун Ҳожи акани топдим, лекин саломини топширолмадим: Ҳожи ака бечора қазо қилган экан.

Савол ва топширикдар:

  1. Ҳикоя бошидаги бахор тасвирига эътибор беринг. Пейзаж тасвири воқеалар ривожига боғлиқми ёки йўқми?
  2. Касалхонадагилар кўпроқ нимага қойил қоладилар? Мастуранинг бардоши ва иродасигами ёки эрининг вафодорлигигами?
  3. Мастуранинг ташқи қиёфаси тасвир этилган ўринни ўқинг. Шу ўринда сизнинг хаёлингизга қандай фикр келди?
  4. Мастуранинг юзидан ўлим пардасини нима кўтаргандай бўлди?
  5. Ҳаёти деярли қил устида турган Мастуранинг умрини сақлаб қолган мўъжиза нимадан иборат?
  6. Ҳикояга нима учун “Минг бир жон” деб сарлавҳа қўйилган?
  7. Мастуранинг ана ўшандай ҳолатда ҳам кўнглига хазил сиғиши уни қандай инсон сифатида характерлайди?
  8. “Акрамжон… Мастуранинг бир минутлик ороми учун ўнг кўзини ўйиб беришга ҳам тайёр эди”. Бу баҳо Акрамжоннинг қандай инсон эканлигини далиллайди?
  9. Ҳикояда эпизодик тасвирланган Ҳожи ака қиёфасига ёзувчи қандай маъно юклаган?
  10. Мастура соғлом ҳолда тасвирланган ўринларни ўқиганингизда, қандай хаёлга бордингиз, ҳикоядаги қаҳрамон тақдири сизни қандай хулосаларга олиб келди?
  11. Ҳикояни ўқигач, дунёга, ўз-ўзингизга бошқача назар билан қараш истаги туғилдими ёки йўқми?
  12. Сиз ўз ҳаётингизда Мастурадай бардошли, Акрамжондай садоқатли одамларни учратгансиз? Билсангиз, улар хақида ёзишга харакат килинг?

Муаллиф: АБДУЛЛА ҚАҲҲОР

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

mgmkx7gr-wh0nog6amjp7nxhbtnev-mb

19 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 июль куни пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик …