Главная / Иқтисодиёт / Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

– аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
– нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
– аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
– муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди, дейилади хабарда.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк миллий валюта қийматининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотни рад этганди.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …