Главные новости
Главная / Жамият / 1 январдан олис ҳудуддаги ишга жалб қилинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сўм, шифокорга 30 млн сўм берилади
<

1 январдан олис ҳудуддаги ишга жалб қилинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сўм, шифокорга 30 млн сўм берилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қарорга кўра, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида (11 миллион 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.

Президентнинг 2020 йил 12 ноябрда “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинган эди.

Унда тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши қайд этилган. Тиббиёт ходимлари учун ушбу тартиб амал қилади.

Ушбу чора тадбирлар олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассислар меҳнатини янада рағбатлантириш, бўш иш ўринларини тўлдириш ҳамда жойларда малакали кадрларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Хўш, Ўзбекистондаги олис ва чекка ҳудудларга қайсилар киради?

Юқорида қайд этилган қарор иловасида ҳудудлар олис ва чекка ҳудудлар деб эътироф этилади. Иловада мамлакатдаги 242та қишлоқ, маҳалла ва овуллар санаб ўтилган.

Шунингдек, қарорга биноан қайд этилган ҳудудларда ишга қабул қилинган малакали мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули ҳамда ҳар ойлик  компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эгадир, дейиладиСоғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабр куни Олий Мажлисга мурожаатномасида “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ҳудудларда иш бошлайдиган мингдан ортиқ врачларга 30 миллион сўмдан ёрдам пули берилишини ҳамда улар хизмат уйлари билан таъминланишини маълум қилганди.

Мавзуга доир:

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

9yaxplf22hnnqtoeuf_oqwfi2j-l0cct

Давлат улуши бўлган корхоналар сони камида 3 баробар қисқартирилади 

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак. Бу ҳақда президент Шавкат …