Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 октябргача яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади
<

1 октябргача яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади

Жорий йилнинг 1 октябргача яшаш учун минимум ҳамда «истеъмол саватчаси»нинг энг кам миқдори норматив-ҳуқуқий асослари яратилади.

Президент иштирокидаги видеоселекторда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловга жорий йилнинг 1 октябрига қадар яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифаси қўйилган.

«Умуман олганда, Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағал оилаларнинг асосий эҳтиёжини (озиқ-овқат, кийим-кечак) таъминлаб бергандан кейин, уларга сифатли таълим, бирламчи тиббий хизматлар, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва яшаш учун муносиб уй-жой қилиб бериш зарур», деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги фармонига кўра, Ўзбекистонда «Тирикчилик учун зарур энг кам миқдор» ва «Истеъмол саватчаси» тушунчаларини 2018 йилнинг 1 июлидан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш белгиланганди.

«Истеъмол саватчаси» – муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам тўплами. «Истеъмол саватчаси» энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, базавий ижтимоий тўловлар, ишсизлик, болани парваришлаш, боқувчисини йўқотганлик нафақалари, стипендиялар каби моддий эҳтиёж миқдорларини белгилаш учун ҳисоб-китобга асос бўлиши керак.

Анъанага кўра, «Истеъмол саватчаси» 3 қисм – озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлардан иборат. Ноозиқ-овқат товарларига кийим-кечак, пойабзал, биринчи навбатда зарур бўлган буюмлар, дори-дармонлар, маданий-маиший ва хўжалик учун мўлжалланган товарлар ва ҳоказолар киради. Хизматлар рўйхатидан эса коммунал, транспорт хизматлари, маданий-маърифий жабҳалар ўрин олади.

Одатда «Истеъмол саватчаси» аҳолининг 3та асосий ижтимоий-демографик гуруҳи – меҳнатга лаёқатли аҳоли, пенсионерлар ва болалар учун ишлаб чиқилади. Яъни аҳолининг турли қатламлари тирикчилиги учун зарур энг кам миқдорни белгилашда муайян даврда истеъмол саватчасидаги барча неъматларни истеъмол қилиш нормаларини аниқлаш зарур. Масалан, оддий фуқаро нормал ҳаёт кечириши учун ҳар куни истеъмол қилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва миқдорини ҳисоблаш ёки барча коммунал харажатларни қоплаши учун ойига қанча сумма зарурлиги аниқланади.

2019 йил ёзида собиқ Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий миқдори 650 минг сўм экани ҳақида айтиб ўтганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bjm0ywjqtv943bebpkj8sx_dshu6pokf

Ўзбекистон яна карантинга қайтмоқда

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, …