Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар 1 ноябрдан 1.1 баравар оширилади
<

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар 1 ноябрдан 1.1 баравар оширилади

Ўзбекистонда 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Бу ҳақдаги фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган.

Фармонга мувофиқ, 1 ноябрдан эътиборан энг кам иш ҳақи – ойига 202 730 сўм, ёшга доир пенсиялар – ойига 396 500 сўм,б олаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 396 500 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 1 ноябридан бошлаб Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистонда сўнгги бор иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори шу йилнинг 15 июлидан ўрта ҳисобда 1,07 баравар оширилган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

nmyszmhsqk7gt9hilapfppleaa7kwq8l

Энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари қайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум бўлди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Иш режа, …