Главная / Жамият / 1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт (эмас). ИИВ бу талабнинг кучга кириш муддатини кечиктирмоқчи
<

1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт (эмас). ИИВ бу талабнинг кучга кириш муддатини кечиктирмоқчи

Ўзбекистонда 1 июлдан ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши мажбурий қилинганди. 24 июнь куни 1 июлдан боди-камераси йўқ ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалиги эслатиб ўтилганди.

«ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт. ЙПХ ходими хизмат вақтида мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим», дейилганди Адлия вазирлиги маълумотида.

jmiidpjw085yqrrena_gvkmn_ph-ab66

Лекин бу тартиб, афтидан, 2019 йил 1 июлдан кучга кирмайди.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худайбердиев телеграмдаги каналида ёзишича, 14 июнь куни Ички ишлар вазирлиги томонидан regulation.gov.uz порталга Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа ВМнинг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритишни назарда тутмоқда.

«Унга кўра, мобил видеокамерага оид талаблар 2019 йил 1 июлдан эмас, балки 2020 йил 1 январдан кучга киришини белгилашмоқчи.

Бу нима дегани, биласизми? Бу Ҳукумат қарорлари қай даражада ўйинчоқ бўлиб қолганини кўрсатади. Ким нимани хоҳласа, шуни қиляпти. Ҳозир хоҳласа 2020 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа 2030 йил 1 январгача узайтиришади, ундан кейин хоҳласа бутунлай бекор қилиб юборишади», дея ёзади блогер.

Видеоларни ЙПХ ходими рухсати билан жойлаш ҳақидаги ўзгариш

Бундан ташқари, ИИВ ўз лойиҳасида бошқа ўзгаришларни ҳам таклиф этган. Жумладан, ҳайдовчилар ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни интернетга рухсатсиз жойлаштирмаслиги ҳақида талаб қўшилмоқда. Яъни, бунинг учун ўша ЙПХ ходимидан рухсат олиш керак бўлади.

«Бу нима учун қилиняпти, ЙПХ ходимларининг хатолари, қонунга хилоф ҳаракатларини бировлар кўрмаслиги учунми? ЙПХ ходими давлат идорасининг вакили ҳисобланади ва жамоатчилик назорати нуқтаи назаридан унинг ҳаракатлари оммавий эълон қилиниши мумкин. Бу фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ.

Хўп, ўша видеони  Интернетга ўзимас, ўртоғи жойлаштирди, унда нима бўлади? Хўп, ўша видеони ўзи жойлаштирди, ундачи, унда нима бўлади? Жарима солинадими? Қайси модда билан? Бу саволларнинг бирортасига жавоб йўқ.

Хуллас, Ички ишлар вазирлигининг бир-биридан ажойиб таклифлари акс этган лойиҳа 29 июнгача муҳокама қилинади. Сиз ҳам муҳокамада қатнашинг ва фикрларингизни қолдиринг», — деб ёзади блогер.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев парламентга 2017 йилги Мурожаатномасида яқин вақт ичида милиция ходимлари елкасига боди-камера тақиб ишлашини маълум қилган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

section_1528807951

ЗАКОТ НИМА ВА ФИҚҲИЙ ҲУКМЛАРИ – қандай ҳисобланади

Шаръий истилоҳда «Закот – махсус молдан махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилингандек …