Главные новости
Главная / Сиёсат / 1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин
<

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин

Ўзбекистонда прописка тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

9visus1mo7flcpuwv4ay_ixwc6omo2wq

Қайд этилишича, бу борадаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2020 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқилади. Ижро учун масъуллар – Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, ТИВ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Лойиҳаларда:

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш ва ички миграцияни эркинлаштириш нуқтаи назаридан, прописка тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bjm0ywjqtv943bebpkj8sx_dshu6pokf

Ўзбекистон яна карантинга қайтмоқда

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, …