Главная / Иқтисодиёт / 1 июлдан маиший ва офис техникасини божхона тўловисиз мамлакатга олиб кириш мумкин

1 июлдан маиший ва офис техникасини божхона тўловисиз мамлакатга олиб кириш мумкин

Ўзбекистонликлар 1 июлдан бошлаб совутгич, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ ва электр плиткаси каби маиший техника воситаларини божхона тўловисиз мамлакатга олиб кириши мумкин.

1

Вазирлар Маҳкамаси 22 июнь куни бу борада “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Божхона тўловисиз олиб кириладиган маҳсулотлар рўйхатига 20 турдаги маиший техника ва офис техникаси маҳсулотлари киритилган. 1 июндан бошлаб уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтиш мумкин бўлади.

Шунингдек, рўйхатда бошқа турдаги товарлар учун ҳам нормалар белгиланди. Яъни, эндиликда ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 килограмгача олиб ўтишга рухсат берилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 килограмдан ошмаслиги керак.

Жумладан, пиво – 2 литргача, барча турдаги тамаки маҳсулотлари – 10 қутигача, атир ва атирсимон суюқликлар – 3 донагача, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари – 65 грамгача божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилган.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …